Юнусова Ганжина Рустамовнанинг 

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
“Замонавий Америка ва ўзбек адабиётида йўл хронотопи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чогʻиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4506
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармоной Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети,     PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01   
Расмий оппонентлар: Тўраева Баҳор Баҳриддиновна филология фанлари доктори, профессор,  Халилова Шахло Жалиловна филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат  институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий Америка ва ўзбек адабиётида йўл хронотопининг муштарак бадиий-эстетик вазифалари, ўзига хос миллий бадиий талқин хусусиятлари, рамзий ҳамда тимсолий маъноларда ифода этилишига хос жиҳатларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
– хронотопнинг бир кўриниши бўлган йўл хронотопининг замонавий Америка ва ўзбек адабиётида тутган ўрни, бадиий-эстетик моҳияти, поетик вазифалари, йўл билан боғлиқ тасаввур-тушунчаларнинг эпик тафаккур билан боғлиқликдаги бадиий такомил хусусиятлари аниқланган;
– замонавий Америка ва ўзбек адабиётида йўл хронотопининг шаклланиш асослари, йўл билан боғлиқ удумлар асосида келиб чиққан урф-одатларнинг этнографик фолклоризм сифатида талқин этилиши, турлари, мифологик илдизлари очиб берилган;
– замонавий Америка ва ўзбек адабиётида йўл билан боғлиқ бадиий талқинларни, поетик образларни муқоясавий тарзда текшириш натижасида фолклордаги анъанавий образ ва мотивлар аниқланиши баробарида халқ оғзаки ижодининг ёзма адабиёт тараққиётида ўзига хос манба эканлиги асосланган;
– замонавий Америка ва ўзбек адабиётида йўл хронотопининг  умумий ва фарқли жиҳатлари, миллий колорит билан боғлиқ томонлари, бунда ижодкорларнинг кўпинча метафора, рамз ва эпитетлардан  фойдаланиш маҳорати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий Америка ва ўзбек адабиётида йўл хронотопи мавзусини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
адабиётда йўл хронотопи, унинг бадиий-эстетик моҳияти, поетик вазифалари замонавий Америка ва ўзбек шоир-у ёзувчилари ижодида қўлланиши, ўрни, шаклланиши, йўл билан боғлиқ удумлар асосида келиб чиққан урф-одатларнинг этнографик фолклоризм сифатида талқин этилиши, турлари, мифологик илдизлари, йўл билан боғлиқ тасаввур-тушунчаларнинг эпик тафаккур билан боғлиқликдаги бадиий такомил хусусиятлари очиб берилган ушбу диссертация натижаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 5-июндаги 04/2401-сон маълумотноси). Натижада Америка ва ўзбек адабиётида йўл хронотопининг лингвокултурологик, этнофолклористик, бадиий-эстетик моҳияти  хусусидаги мулоҳазалар лойиҳа  мазмун-моҳиятини бойитган;
замонавий Америка ва ўзбек адабиётида йўл хронотопининг умумий ва фарқли жиҳатлари, миллий колорит билан боғлиқ хусусиятлари, унга алоқадор поетик образлилик асосланган далиллардан Ўзбекистон Миллий университетида 2022-2024-йилларда бажарилган “РЕП-25112021/113 – УзУДТ: Ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” номли илмий лойиҳа доирасида фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 13-июндаги 04/11-7414-сон маълумотномаси). Натижада поетик образларни муқоясавий тарзда текшириш фолклордаги анъанавий образлар ва мотивларни аниқлашга ёрдам бериши баробарида фолклорнинг ёзма адабиёт тараққиётида ўзига хос манба эканлигини асослашга хизмат қилган;
замонавий Америка ва ўзбек адабиётида йўл билан боғлиқ бадиий талқинлар, анъанавий поетик образлар ва мотивлар муқоясавий тарзда текширилиб, уларнинг умумий ҳамда фарқли жиҳатлари, миллий колорит билан боғлиқ қирралари, ижодкорлар томонидан турли метафора, рамз ва эпитетлар орқали маҳорат билан ифодаланиши хусусида аниқланган хулосалардан “Бухоро” телеканалида эфирга узатилган “Ўзликни англаш” телекўрсатуви ҳамда “Бухоро” радиосининг  “Нажот билимда”, “Ижод завқи” эшиттиришлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 28-майдаги 01-09-112-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни илмий далиллар билан бойитилиб, илмий-оммабоплиги оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish