Абдуллаев Равшан Нарзуллоевич
Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дастурий таъминот архитектураси фанини ўқитишда педагогик лойиҳалаштириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.06- Рақамли таълим назарияси ва методикаси 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9068
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04
Илмий раҳбар: Эргашев Нуриддин Ғайратович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),профессор 
Расмий оппонентлар: Каюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. Некбоев Хуршид Холиёрович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент 
Етакчи ташкилот: Қарши халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ихтисослик таълими учун “Дастурий таъминот архитектураси”фани мазмунини педагог томонидан лойиҳалаштириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ихтисослаштирилган таълим жараёнини лойиҳалаштиришнинг дидактик имкониятлари таълим мазмунини фаолият контексти билан интеграциялаш; арихитектуравий фикрлашга йўналтирилган когнитив моделларни қўллаш; адаптив ва персоналлаштирилган таълим механизмларини татбиқ этиш каби педагогик шартлар асосида дидактик-методологик ёндашувлар орқали аниқлаштирилган;
Дастурий таъминот архитектураси фанини ўқитишни лойиҳалаштириш мазмуни диагностик таҳлил, мазмунни консептуаллаштириш, модулли лойиҳалаштириш, ўқув-методик таъминотни ишлаб чиқиш ҳамда мониторинг  лойиҳалаштириш босқичлари орқали тизимли-интегратив ёндашув синтези асосида такомиллаштирилган;
Дастурий таъминот архитектураси фани мазмунини лойиҳалаштиришн методикаси когнитив моделлаштириш, визуаллаштириш ва рефлексив-таҳлил механизмлари асосидаги интегратив дидактик тизимни ўқув жараёнига адаптив имплементация қилиш орқали компетенсиявий ёндашув асосида такомиллаштирилган;
Дастурий таъминот архитектураси фани мазмунини педагогик лойиҳалаштириш самарадорлиги таълим натижаларининг кафолатланганлиги, диагностик мезонларга мувофиқлиги ҳамда таълим сифатига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар таҳлили асосида унинг амалиётга трнсфер қилиш имкониятига кўра аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг ахборот технологияларининг дастурлаш технологияларга доир аналитик тафаккурни ривожлантиришга доир олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
дастурий таъминот архитектураси тузилмаларни ишлаб чиқиш ва дастур таъминотни лойиҳалашда унинг структуравий жараёнларини режалаштириш, такомиллаштириш ва ишлаб чиқиш доирасида технологиялар эволюциясига доир генезис ва ривожланиш категориялари, танⅼов имкониятⅼарининг кенгⅼигии, мувофиқⅼик (адекватⅼик),  муфассаⅼⅼик ва тизимⅼиⅼик, ўз-ўзини ривожⅼантирувчанⅼик каби универсал тамойиллари уйғунлиги асосида аниқлаштирилганлигига доир хулосалардан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2022-йил 6-июлдаги 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-307-сон қарори 7-иловаси 310-бандида кўрсатилган “Электрон тиббиёт картасини жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани яратиш (2022-йил,1-августдан,2022-йил,30-декабр) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (2022-йил 29.11,519-сонли маълумотнома) дастурий таъминот архитектурасини ривожлантиришга доир назарий маълумотлар билан бойитилишига эришилган; 
Дастурий таминот архитектураси  соҳасида талабалар аналитик тафаккурини ривожлантиришнинг функсионал модели методик компонентига назарий ва амалий тайёргарлик билан бир қаторда ўқув материали мазмунига мувофиқ равишда ўқув-ишлаб чиқариш амалиётининг такомиллаштирилган тизимини татбиқ этишга доир маълумотлардан “Дастурий таъминот лойиҳани бошқариш усули ва технологиялари” номли дастур ишлаб чиқилган ҳамда   ДГУ № 38725 олинган ҳамда таълим жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси дастурий махсулотлар давлат реестрида 24.05.2024 Натижада, талабаларнинг дастурий таъминотни архитектураси  курсини ўзлаштиришларида ҳамда талабалар дастур архитектурасини шакллантириш  тафаккурини ривожлантириш лойиҳалаш, мотивациялаш услубларини ва лойиҳалаш ўқув вазифаларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
Дастурий таъминот архитектурасини фани бу дастурий воситаларни ишлаб чиқиш билимларни тафаккурни шакллантириш ва ривожлантиришнинг педагогик шартлари дастурлаш соҳалари ривожⅼантиришда қўⅼⅼаниⅼадиган модеⅼⅼаштиришда меъёрий дескритив ва тажрибавий методⅼарнинг устиворⅼиги асосида такомиллаштирилганлигига доир хулосалардан “Дастурий таъминот архитектураси” фанидан таⅼабаⅼарга дарс  машғулотларини ташкиⅼ этишда фойдаланилган “Дастурий таъминот архитектураси” номли ўқув қўлланма ва электрон техник ва педагогик дастурий маҳсуⅼот ишⅼаб чиқиⅼган ҳамда таъⅼим жараёнига жорий этиⅼган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг, 2025 йил, 14 апрелдаги 136-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқотчи томонидан амалий машғулотларни ташкиⅼ этишда берилган такⅼиф ва тавсияⅼар талабаларда дастурий воситаларни архитектуравий лойиҳалаш тафаккурни шакллантириш компитенсияⅼарини ривожⅼантиришга хизмат  қиⅼди;
талабалар дастурлаш тиллари билан бир қаторда дастурий воситаларни ишлаб чиқиш  тафаккурининг мазмун-моҳияти ахборот технологиялари соҳасиги лойиҳалашриш назариялар таҳлили асосида муаммо таҳлилига комплекс ёндашув, ички ва ташқи алоқадорликни аниқлаш ва тизимлаштириш, муаммога оптимал ечим топиш каби хусусиятларини тизимлаштириш орқали очиб бериш, дастурий воситаларни ишлаб чиқишга доир маълумотлардан “Дастурлаш 2” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган ҳамда таълим жараёнига жорий этилган (Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказганлик натижаси бўйича 2026 йил 24 мартдаги 1473-сонли буйруғи, №4588-8969-c21д-4568-32ф4-0851-3576 -сонли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг “Дастурий таъминот архитектураси” курсини ўзлаштиришларида ва Дастурий таъминот архитектураси фанини ўқитишда педагогик лойиҳалаштириш методикасини такомиллаштиришга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish