Қодирова Марғуба Бўриевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Ўзбек ва инглиз тилларида ҳурмат маъносини ифодаловчи воситаларнинг турлари, типологияси ва таржимаси”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2026.9.PhD/Fil.39.01
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат университети.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2026.27.12.Fil.39.01
Расмий оппонентлар: Бахриддинова Башорат Маъдиевна филология фанлари доктори, профессор; Шарипова Азиза Абдуманаповна филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги ҳурмат маъносини ифодаловчи лексемалар: ҳурмат маъносини ифодаловчи мустақил сўз туркумлари, ундов сўзлар, модал сўзлар, вербал ва новербал воситалардан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мулоқот жараёнида ҳурмат ва унга ёндош ҳодисалар фарқланган, синтезлашув ҳодисаси ва ҳурмат билан тизимдош ҳодисаларнинг иззат-икром-олқов-мулозамат-хушмуомалалик тарзида жойлашуви аниқланган;
ҳурмат ҳар икки тилда инсонга таъсир ўтказишнинг фатик ва информатик компонентлар йиғиндиси сифатида баҳоланиб, ҳурматни тушуниш, натижа каби ҳурмат маъносини берувчилар аниқланган;
юқори лексик эквивалентлик касб этувчи ўзбек ва инглиз тилларидаги ҳурмат маъносини ифодаловчи воситаларнинг ўзаро контекстуал-стилистик таржимасини лексик-синтактик трансформациялар орқали мувофиқлаштириш зарурлиги таржима қилинаётган асар бадиий руҳи ва савиясини сақлаб қолишда шартланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида ҳурмат маъносини ифодаловчи воситаларнинг турлари, типологияси ва таржимаси бўйича олинган илмий натижалар ҳамда ишлаб чиқилган амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-Ф3-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳа жараёнида фойдаланилди. Жумладан, мазкур диссертацияда ўзбек ва инглиз тилларида ҳурмат маъносини ифодаловчи воситаларнинг лексик, грамматик ва морфологик даражаларда таснифланиши бўйича олинган илмий хулосалар ҳамда ушбу воситаларнинг функсионал хусусиятлари юзасидан амалга оширилган қиёсий-таҳлилий натижалар лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган назарий материалларни бойитишда қўлланилди. Шунингдек, ҳурмат маъносини ифодаловчи лексик ва морфологик бирликларнинг нутқий қўлланиши билан боғлиқ таҳлиллар асосида ишлаб чиқилган назарий қарашлар таълимий корпус материалларини шакллантиришда методик асос сифатида фойдаланилди.
Бундан ташқари, Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасини бажариш жараёнида фойдаланилди. Жумладан, диссертациянинг ИИ бобида ўзбек ва инглиз тилларида ҳурмат маъносини ифодаловчи воситаларнинг турлари, типологияси ва таржимаси ҳамда уларнинг лексикографик талқини юзасидан билдирилган илмий хулосалар лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган кўп тилли электрон платформанинг назарий асосларини шакллантиришда қўлланилди. Шунингдек, диссертациянинг ИИИ бобида ўзбек ва инглиз тилларида ҳурмат ифодаловчи воситаларнинг бадиий таржимада берилиши бўйича ишлаб чиқилган илмий тавсиялар ва хулосалардан электрон платформа материалларини бойитиш ҳамда таржима намуналарини тизимлаштириш жараёнида самарали фойдаланилди.
Шунингдек, диссертациясида олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси ҳамда “Ўзбекистон” телерадиоканали фаолиятида фойдаланилди. Хусусан, диссертацияда ҳурмат ифодаловчи воситаларнинг мулоқот психологияси, гендер жиҳатлари, тил сиёсати, расмий-ҳуқуқий ҳужжатлар тили, бошқа тиллар билан қиёсий таҳлили ҳамда компютер лингвистикаси (матнни автоматик таҳлил қилиш) билан боғлиқ масалалар юзасидан билдирилган илмий хулосалар ва назарий қарашлар телеканал фаолиятида қўлланилди. Шунингдек, ўзбек ва инглиз тилларидаги фразеологик бирликларнинг лингвокогнитив таҳлили асосида ишлаб чиқилган, тилнинг барча сатҳларига дахлдор лисоний воситаларнинг инвариант турлари тизимини қиёсий-когнитив-типологик асосда ёритишга доир илмий натижалардан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда (2024–2025-йиллар) самарали фойдаланилди. Мазкур тадқиқот натижалари, шунингдек, олий таълим муассасаларида тарбиявий фаолиятни ташкил этиш, маънавий-маърифий ишлар мазмунини бойитиш ҳамда педагогик-профилактик тизимни такомиллаштиришга хизмат қилувчи илмий-амалий асос сифатида жорий этилди.