Джуманиёзов Рахимбой Маткаримовичнинг педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): “Герменевтик ёндашув асосида ўқитувчиларнинг нутқ маданияти ва маънавий тарбиясини ривожлантириш механизмлари” мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Ped5691
Илмий маслаҳатчи: педагогика фанлари доктори, академик Джураев Рисбай Хайдарович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.02.01
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич; педагогика фанлари доктори, профессор Хурвалиева Тармиза Латиповна; педагогика фанлари доктори, профессор Абдуллаева Озода Сафибуллаевна
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқитувчиларнинг нутқ маданияти ва маʼнавий тарбиясини герменевтик ёндашув асосида такомиллаштириш учун назарий модел ва амалий методикани ишлаб чиқиш ҳамда уни ўқитувчиларнинг узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнига татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқитувчиларнинг нутқ маданияти ва маънавий тарбиясини ривожлантириш механизмлари герменевтик ёндашув имкониятларига кўра нутқий фаолиятни дидактик талқин қилиш, диалогик мулоқотни ташкил этиш ва матнлар мазмунидан тарбиявий маъно чиқариш жараёнларини нутқ маданияти стандартлари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
герменевтик ёндашувнинг дидактик имкониятлари матн, нутқ ва тарбиявий вазиятларни талқин қилиш орқали таълим олувчиларда маънони англаш, қадриятли муносабат билдириш, контекстуал шарҳлаш ва рефлексив хулоса чиқариш кўникмаларини диалогик муҳокама, герменевтик саволлар ва рефлексив топшириқлар воситасида шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
нутқ маданияти ва маънавий тарбияни ривожлантириш методикаси ўқитувчи нутқини фақат тўғри талаффуз, грамматик саводхонлик ёки сўз бойлиги билан чекламасдан, уни маънони англаш, ахлоқий позицияни ифодалаш одоби ва тарбиявий таъсир кўрсатиш воситаси сифатида ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
ўқитувчиларнинг нутқ маданияти ва маънавий тарбиясини ривожлантириш модели миллий ва умуминсоний қадриятларни нутқ воситасида етказишнинг педагогик механизмлари ҳамда дидактик имкониятларини узлюксиз касбий ривожланишнинг расмий, норасмий ва информал шакллари билан уйғунлаштириш орқали ўқитувчиларда маънавий-тарбиявий таъсир кўрсатиш кўникмаларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
ўқитувчиларнинг нутқ маданияти ва маънавий тарбиясини ривожлантириш самарадорлиги герменевтик ёндашувнинг дидактик имкониятларига мувофиқ уларда матн, нутқ ва тарбиявий вазиятларни талқин қилиш, маънони англаш, қадриятли муносабат билдириш кўникмалари ривожланганлигини юқори (маънони мустақил очиш), ўрта (маънони йўналтирилган англаш) ва паст (маънони юзаки қабул қилиш) даражаларда аниқлашнинг мақсадга мувофиқлигига кўра асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Узлюксиз касбий ривожлантириш тизимида ўқитувчининг нутқ маданияти ва маʼнавий тарбиясини герменевтик ёндашув асосида такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқитувчиларнинг нутқ маданияти ва маънавий тарбиясини ривожлантириш механизмлари герменевтик ёндашув имкониятларига кўра нутқий фаолиятни дидактик талқин қилиш, диалогик мулоқотни ташкил этиш ва матнлар мазмунидан тарбиявий маъно чиқариш жараёнларини нутқ маданияти стандартлари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга доир муаллифлик ғояларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида 2024-2025-йилларда бажарилган “Умумтаълим мактабларининг 5-6-синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 23-февралдаги 03-33-995-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг матнлар мазмунидан тарбиявий маъно чиқариш жараёнларини нутқ маданияти стандартлари билан уйғунлаштиришга эришилган;
герменевтик ёндашувнинг дидактик имкониятлари матн, нутқ ва тарбиявий вазиятларни талқин қилиш орқали таълим олувчиларда маънони англаш, қадриятли муносабат билдириш, контекстуал шарҳлаш ва рефлексив хулоса чиқариш кўникмаларини диалогик муҳокама, герменевтик саволлар ва рефлексив топшириқлар воситасида шакллантириш асосида такомиллаштиришга доир таклифларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида 2025-2026 йилларда бажарилган “Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашнинг 7 йиллик дифференциал технологияси” номли инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 23-февралдаги 03-33-995-сонли маълумотномаси). Натижада, таълим олувчиларда маънони англаш, қадриятли муносабат билдириш, контекстуал шарҳлаш ва рефлексив хулоса чиқариш кўникмаларини диалогик муҳокама, герменевтик саволлар ва рефлексив топшириқлар воситасида шакллантиришга эришилган;
нутқ маданияти ва маънавий тарбияни ривожлантириш методикаси ўқитувчи нутқини фақат тўғри талаффуз, грамматик саводхонлик ёки сўз бойлиги билан чекламасдан, уни маънони англаш, ахлоқий позицияни ифодалаш одоби ва тарбиявий таъсир кўрсатиш воситаси сифатида ташкил этиш асосида такомиллаштиришга оид ғоялари Тошкент, Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари педагогик маҳорат марказлари ҳамда Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 23-февралдаги 03-33-995-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқитувчи нутқини фақат тўғри талаффуз, грамматик саводхонлик ёки сўз бойлиги билан чекламасдан, уни маънони англаш, ахлоқий позицияни ифодалаш одоби ва тарбиявий таъсир кўрсатиш воситаси сифатида ташкил этишга эришилган;
ўқитувчиларнинг нутқ маданияти ва маънавий тарбиясини ривожлантириш модели миллий ва умуминсоний қадриятларни нутқ воситасида етказишнинг педагогик механизмлари ҳамда дидактик имкониятларини узлюксиз касбий ривожланишнинг расмий, норасмий ва информал шакллари билан уйғунлаштириш орқали ўқитувчиларда маънавий-тарбиявий таъсир кўрсатиш кўникмаларини ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғояларидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Ижод мактабларининг 7-синфи учун “Матншунослик алифбоси” номли дарслик ва “Ҳуснихат машқ дафтари” мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 23-февралдаги 03-33-995-сонли маълумотномаси). Натижада, миллий ва умуминсоний қадриятларни нутқ воситасида етказишнинг педагогик механизмлари ҳамда дидактик имкониятларини узлюксиз касбий ривожланишнинг расмий, норасмий ва информал шакллари билан уйғунлаштиришга эришилган;
ўқитувчиларнинг нутқ маданияти ва маънавий тарбиясини ривожлантириш самарадорлиги герменевтик ёндашувнинг дидактик имкониятларига мувофиқ уларда матн, нутқ ва тарбиявий вазиятларни талқин қилиш, маънони англаш, қадриятли муносабат билдириш кўникмалари ривожланганлигини юқори (маънони мустақил очиш), ўрта (маънони йўналтирилган англаш) ва паст (маънони юзаки қабул қилиш) даражаларда аниқлашнинг мақсадга мувофиқлигига кўра асослашга доир муаллифлик ғояларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган АЛ-9524115131-рақамли “Талабаларнинг кўнгилли ижтимоий-методик ҳаракатлари асосида инклюзив ва уйдаги таълим самарадорлигини ошириш технологиялари” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 26-мартдаги 01-09/189-сонли маълумотномаси). Натижада, герменевтик ёндашувнинг дидактик имкониятларига мувофиқ ўқитувчиларда матн, нутқ ва тарбиявий вазиятларни талқин қилиш, маънони англаш, қадриятли муносабат билдириш кўникмалари ривожланганлигини юқори, ўрта ва паст даражаларда аниқлашга эришилган.