Дилмонов Қудрат Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим хизматларида инсон салоҳиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш (Бухоро вилояти ОТМлари мисолида)”, 08.00.05– Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2739
Имий раҳбар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.1.72.05
Расмий оппонентлар: Хидирова Гавҳар Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Сафаров Фарҳод Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олий таълим хизматларида инсон салоҳиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндошувга кўра “инсон салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инсоннинг халқаро маданий таҳдидлар шароитида рақамлашган инклюзив маконда олий таълимда барча моддий ва маънавий, ички ва ташқи кучларини мужассам этган кенг қамровли фаолиятни олиб боришида рақамли ҳамда мафкуравий салоҳияти мукаммалиги нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
инклюзив шаклдаги олий таълим хизматларини ривожлантиришда таъсир кўрсатувчи омиллардан илмий даражага эга педагогик ходимлар, муассасанинг барқарор ривожланиш имкониятлари, яратилган инклюзив инфратузилманинг мултипликатив таъсири (Й= Ис+БР+Ии) даражасининг паст (Й=0,1-0,4), ўрта (Й=0,4-0,7), юқори (Й=0,8-1,0) интервалларда инобатга олиниши мақсадга мувофиқлиги асосланган;
олий таълимда хизмат кўрсатишни ривожлантиришда умумий самарадорликкка нисбатан инсон салоҳияти (ИС=0,25), инсон капитали (ИК=0,15), меҳнат салоҳияти (МС=0,25), кадрлар салоҳияти (КС=0,15), шахсий салоҳият (ШС=0,20) индексларини кўп даражали интеграллари балансига асосланган муаллифлик ёндошуви таклиф этилган;
Бухоро вилоятида талабалар сони ўзгаришига илмий даражалилар сони, олий маълумотли ходимлар сони, муассасада ходимлар учун яратилган инклузив шароитлар таъсирини баҳолаш асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим хизматларида инсон салоҳиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш (Бухоро вилояти ОТМлари мисолида) бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
услубий ёндошувга кўра “инсон салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инсоннинг халқаро маданий таҳдидлар шароитида рақамлашган инклюзив маконда олий таълимда барча моддий ва маънавий, ички ва ташқи кучларини мужассам этган кенг қамровли фаолиятни олиб боришида рақамли ҳамда мафкуравий салоҳияти мукаммалиги нуқтаи-назаридан такомиллаштиририш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25-январдаги ПФ-5313-сон “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025 йил 4-ноябрдаги 02/01-01-460-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аҳоли турли тоифаларини “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи бўйича касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш асосида катта ёшли аҳоли, шунингдек, ишсиз ёшлар ва ногирон шахсларнинг меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига имкон яратган;
инклюзив шаклдаги олий таълим хизматларини ривожлантиришда таъсир кўрсатувчи омиллардан илмий даражага эга педагогик ходимлар, муассасанинг барқарор ривожланиш имкониятлари, яратилган инклюзив инфратузилманинг мултипликатив таъсири (Й= Ис+БР+Ии) даражасининг паст (Й=0,1-0,4), ўрта (Й=0,4-0,7), юқори (Й=0,8-1,0) интервалларда инобатга олиниши мақсадга мувофиқлиги асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари”нинг 7в-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълим тизимини ривожлантириш марказининг 2025 йил 4-ноябрдаги №02/01-01-460 сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларининг қуввати, илмий салоҳияти ва бошқа асосий кўрсаткичларига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш асосида илмий даражага эга педагогик ходимларнинг олий маълумотли педагог ходимлардаги улушининг таъсири 78,2 фоиз аниқликда баҳолаш имконини берган;
олий таълимда хизмат кўрсатишни ривожлантиришда умумий самарадорликкка нисбатан инсон салоҳияти (ИС=0,25), инсон капитали (ИК=0,15), меҳнат салоҳияти (МС=0,25), кадрлар салоҳияти (КС=0,15), шахсий салоҳият (ШС=0,20) индексларини кўп даражали интеграллари балансига асосланган муаллифлик ёндошуви таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг 1-иловаси билан тасдиқланган 3-боб “Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари”нинг 3-хатбошидаги стратегик мақсадларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025 йил 4-ноябрдаги 02/01-01-460-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантиришда юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш имконини берган;
Бухоро вилоятида талабалар сони ўзгаришига илмий даражалилар сони, олий маълумотли ходимлар сони, муассасада ходимлар учун яратилган инклузив шароитлар таъсирини баҳолаш асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг 1-иловаси билан тасдиқланган 3-боб “Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари”нинг 1-параграфидаги биринчи хат бошида белгиланган вазифаларини амалга ошириш чора тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025 йил 4-ноябрдаги 02/01-01-460-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларининг қуввати, илмий салоҳияти ва бошқа асосий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда қабул параметрларини мустақил белгилашининг 2030 йилга қадар ўзгариши прогноз қилинган.