Рустамбекова Феруза Рустамбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнесда маҳсулот ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш асосида ривожлантириш», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5263.
Илмий раҳбар: Рашидов Раҳматулло Аъложонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.15.07.
Расмий оппонентлар: Муллабаев Баҳтиёр Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Байбабаева Фируза Набижоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнесда маҳсулот ишлаб чиқариш фаолиятини диверсификация қилиш асосида ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес субектлари фаолиятини диверсификациялаш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни чекланган ресурслар шароитида бозор талабига мос янги фаолият йўналишларини ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тузилмасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган ташкилий-иқтисодий қарорлар тизими нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулот диверсификацияси даражасини баҳолаш >0,50 – “жуда паст диверсификация” (1-2 турдаги маҳсулот ҳукмронлиги), 0,35–0,50 – “ўртача диверсификация” (3-5 турдаги асосий маҳсулот), 0,25-0,35 – “самарали диверсификация” (6-10 турдаги маҳсулот), 0,15-0,25 – “оптимал диверсификация” (мувозанатли тақсимланган портфел, 10-20 турдаги маҳсулот), <0,15 – “ўта юқори диверсификация” (20 турдан ортиқ маҳсулот) ҳолатларини ифодаловчи миқдорий чегаралар асосида такомиллаштирилган;
кичик бизнес субектларида маҳсулот ишлаб чиқариш диверсификациясини стратегик режалаштириш механизми бозор муҳитини комплекс таҳлил қилиш, ресурслар салоҳиятини баҳолаш ва муқобил стратегияларни ишлаб чиқиш ва танлашда манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашувчи гуруҳлар орқали қарорларни муҳокама қилиш жараёнини киритиш орқали такомиллаштирилган;
“ФАҲР НУР СЕРВИС” МЧЖда маҳсулот диверсификацияси, маркетинг харажатлари ва савдо ҳажмини ошириш орқали соф фойдани барқарор ўстиришга таъсирининг эконометрик тренд моделлари асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнесда маҳсулот ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш асосида ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес субектлари фаолиятини диверсификациялаш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни чекланган ресурслар шароитида бозор талабига мос янги фаолият йўналишларини ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тузилмасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган ташкилий-иқтисодий қарорлар тизими нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-методологик материалларидан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Глобал иқтисодий хавфсизлик» номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14 апрелдаги 136-сонли буйругʼи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабарларда «кичик бизнес субектлари фаолиятини диверсификациялаш» тушунчасининг иқтисодий мазмуни бўйича янги билим ва кўникмалар шакллантириш имкони яратилган.
ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулот диверсификацияси даражасини баҳолаш >0,50 – “жуда паст диверсификация” (1-2 турдаги маҳсулот ҳукмронлиги), 0,35–0,50 – “ўртача диверсификация” (3-5 турдаги асосий маҳсулот), 0,25-0,35 – “самарали диверсификация” (6-10 турдаги маҳсулот), 0,15-0,25 – “оптимал диверсификация” (мувозанатли тақсимланган портфел, 10-20 турдаги маҳсулот), <0,15 – “ўта юқори диверсификация” (20 турдан ортиқ маҳсулот) ҳолатларини ифодаловчи миқдорий чегаралар асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги кичик тадбиркорлик субектлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 20-январдаги ССП/Н-05-33-510-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида маҳсулот ассортиментларини 12.4 %га оширишга, объект сифатида танланган “ФАҲР НУР СЕРВИС” МЧЖ маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган;
кичик бизнес субектларида маҳсулот ишлаб чиқариш диверсификациясини стратегик режалаштириш механизми бозор муҳитини комплекс таҳлил қилиш, ресурслар салоҳиятини баҳолаш ва муқобил стратегияларни ишлаб чиқиш ва танлашда манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашувчи гуруҳлар орқали қарорларни муҳокама қилиш жараёнини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги кичик тадбиркорлик субектлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 20-январдаги ССП/Н-05-33-510-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида келгусида вилоят иқтисодий зона ҳудудида янги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича “Йўл харитасини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
“ФАҲР НУР СЕРВИС” МЧЖда маҳсулот диверсификацияси, маркетинг харажатлари ва савдо ҳажмини ошириш орқали соф фойдани барқарор ўстиришга таъсирининг эконометрик тренд моделлари асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 20-январдаги ССП/Н-05-33-510-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2026-2030 йилларда “ФАҲР НУР СЕРВИС” МЧЖ фаолиятини ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқишда истиқбол параметрларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.