Ўроқова Дилдора Қодировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Қашқадарё воҳаси турар жойлари архитектурасининг ўзига хос жиҳатлари (анъана ва замонавийлик)”, 18.00.01 – Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/А212.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий раҳбар: Шоисоев Изатулло Кенжаевич, архитектура фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.А.01.М.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Мустаев Баҳром Баҳодирович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилояти тарихий турар-жой биноларининг вужудга келиш ҳамда тараққий этиш босқичларини археологик, ёзма, тарихий, илмий ҳамда архив манбалари асосида комплекс тарзда очиб бериш ва ушбу минтақадаги тарихий турар-жойлар архитектурасига хос анъаналарни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
анъанавий турар жойларнинг ҳудудий хусусиятлари илмий асосда тизимлаштирилган бўлиб, уларда минтақавий иқлим шароити, ижтимоий турмуш тарзи ва миллий меъморий анъаналар ўз ифодасини топганлиги, жумладан, анъанавий турар жойларнинг улуғ ва терс айвонли, долонли (Хоразм), тобистон ва зимистон хонали (Бухоро), соябонли, берун ва дарун ҳовлили (Тошкент), қашқарча туридаги марказий хонали (Фарғона), ҳашамдор очиқ айвонли, ҳунармандчиликка оид хоналарнинг кўплиги (Қашқадарё) каби ҳудудий ўзига хос мезонлари далилланган;
воҳада турар уйларининг шаклланишида қурилиш материаллари жиҳатидан тоғли (Китоб, Деҳқонобод) ҳудудларда пойдевор ва девор қисмларида тош материалидан; текислик (Чироқчи, Нишон, Қарши, касби, Косон, Муборак, Миришкор) ҳудудларида пойдевор учун тош ва девор қисмларида пахса ёки хом ғиштга таяниши; аралаш (Шаҳрисабз, Қамаши, Г;узор, Яккабоғ, Кўкдала) ҳудудларда эса содда ва амалий қурилиш услублари қўлланилганлиги далилланган;
Қашқадарё вилояти турар уйларининг “анъанавий” - марказида ёпиқ ҳовли жойлашиб (хоналар шу ҳовли атрофида ташкил этилганлиги; қурилиш жиҳатидан - пахса, хом ғишт ва ёғоч каби табиий материаллар кенг қўлланилганлиги) ва “замонавий” - янги қурилиш технологиялари (темир-бетон, пишиқ ғишт, металл ва шиша каби саноат материаллари) ва шаҳарсозлик талабларига асосланганлиги ҳамда эстетик ёндашувда маҳаллий қурилиш тажрибасига таянилганлиги далилланган;
Қашқадарё воҳаси анъанавий турар уйларининг шаклланиши ва такомиллашуви ҳудуднинг иқлимий шароити, хўжалик фаолияти ва маҳаллий турмуш тарзига мослашган меъморий ечимларида намоён бўлганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё воҳаси турар жойлари архитектурасининг ўзига хос жиҳатлари (анъана ва замонавийлик) мавзуси бо ъйича олинган илмий натижалар асосида:
анъанавий турар жойларнинг ҳудудий хусусиятлари илмий асосда тизимлаштирилган бўлиб, уларда минтақавий иқлим шароити, ижтимоий турмуш тарзи ва миллий меъморий анъаналар ўз ифодасини топганлиги, жумладан, анъанавий турар жойларнинг улуғ ва терс айвонли, долонли (Хоразм), тобистон ва зимистон хонали (Бухоро), соябонли, берун ва дарун ҳовлили (Тошкент), қашқарча туридаги марказий хонали (Фарғона), ҳашамдор очиқ айвонли, ҳунармандчиликка оид хоналарнинг кўплиги (Қашқадарё) каби ҳудудий ўзига хос мезонлари ҳамда Қашқадарё воҳаси анъанавий турар уйларининг шаклланиши ва такомиллашуви ҳудуднинг иқлимий шароити, хўжалик фаолияти ва маҳаллий турмуш тарзига мослашган меъморий ечимларида намоён бўлганлиги далилланганлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан объектларнинг реконструксия лойиҳаларини бажариш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024 йил 30 октябрдаги 04-07/4099-сон маълумотномаси). Натижада тарихий ёдгорликларни сақлаш, таъмирлаш, қайта тиклаш ва модернизациялаш лойиҳаларини бажариш имконияти ошган; 
воҳада турар уйларининг шаклланишида қурилиш материаллари жиҳатидан тоғли (Китоб, Деҳқонобод) ҳудудларда пойдевор ва девор қисмларида тош материалидан; текислик (Чироқчи, Нишон, Қарши, касби, Косон, Муборак, Миришкор) ҳудудларида пойдевор учун тош ва девор қисмларида пахса ёки хом ғиштга таяниши; аралаш (Шаҳрисабз, Қамаши, Г;узор, Яккабоғ, Кўкдала) ҳудудларда эса содда ва амалий қурилиш услублари қўлланилганлиги далилланганлиги ҳамда Қашқадарё вилояти турар уйларининг “анъанавий” - марказида ёпиқ ҳовли жойлашиб (хоналар шу ҳовли атрофида ташкил этилганлиги; қурилиш жиҳатидан - пахса, хом ғишт ва ёғоч каби табиий материаллар кенг қўлланилганлиги) ва “замонавий” - янги қурилиш технологиялари (темир-бетон, пишиқ ғишт, металл ва шиша каби саноат материаллари) ва шаҳарсозлик талабларига асосланганлиги ҳамда эстетик ёндашувда маҳаллий қурилиш тажрибасига таянилганлиги далилланганлиги юзасидан таклифлар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан вилоят ҳудудининг тарихий жараёнларини баҳолаш ва лойиҳаларни бажариш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024 йил 30 октябрдаги 04-07/4099-сон маълумотномаси). Натижада ҳудуд бўйича тўпланган маълумотлар тарихий ёдгорликлари асосида ишлаб чиқилган маълумотлар ва тавсиялари олий таълим муассасалари талабаларига таълим беришда кенг фойдаланиш имконияти ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish