Кдирбаева Бахитгул Кеунимжаевнанинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги редупликатив сўзларнинг структур-семантик хусусиятлари”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6201.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пахратдинов Куралбай Атаубаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Рахимова Гўзал Юлдашовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор в.б.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ тилларида редупликация натижасида ҳосил бўлган сўзларнинг структур ва семантик хусусиятларини қиёсий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги редупликатив сўзларнинг структуравий хусусиятлари ва ҳосил бўлиш йўллари структур-морфологик ҳамда қиёсий-типологик таҳлил асосида аниқланиб, уларнинг илмий асосланган таснифи очиб берилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларида редупликатив ва жуфт сўзларнинг ўхшаш социолингвистик хусусиятлари аниқланган бўлиб, улар асосан сўзлашув нутқи ва бадиий услубга мансублиги, меъёрий-норматив тил қўлланишига камроқ хослиги билан асосланган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларида редупликация ҳосил бўлиш тизими ҳамда такрорнинг структур-семантик табиати қиёсий таҳлил асосида кўриб чиқилган бўлиб, бунда редупликатив сўзларнинг турлари ва моделлари далилланган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларида бадиий матнлардаги ва сўзлашув нутқидаги редупликатив сўзларнинг структур-семантик таҳлили асосида инглиз ва қорақалпоқ тилларида редупликатив сўзларнинг иконик табиати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги редупликатив сўзларни қиёсий таҳлил қилиш орқали уларнинг структур ва семантик хусусиятларини аниқлаш жараёнида олинган натижалар асосида:
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги редупликатив сўзларнинг структуравий хусусиятлари ва ҳосил бўлиш йўллари структур-морфологик ҳамда қиёсий-типологик таҳлил асосида аниқланиб, уларнинг илмий асосланган таснифига доир натижалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-л-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 17-июндаги 338/1-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва қорақалпоқ адабий тилларига хос орфографик ва грамматик меъёрларга асосланган ҳолда редупликатив сўзлардан фойдаланиш таъминланган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларида редупликатив ва жуфт сўзларнинг ўхшаш социолингвистик хусусиятлари аниқланган бўлиб, улар асосан сўзлашув нутқи ва бадиий услубга мансублиги, меъёрий-норматив тил қўлланишига камроқ хослиги бўйича хулосалар Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида қорақалпоқ ёзувчиларининг ижодида акс этган редупликатив сўзларнинг лингвистик таҳлилига оид илмий маълумотларни тақдим этишда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 5-июндаги 01-02/03-127-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ ёзувчиларининг асарларида учрайдиган редупликатив сўзлар ҳақида батафсил маълумот беришга эришилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларида редупликация ҳосил бўлиш тизими ҳамда такрорнинг структур-семантик табиати қиёсий таҳлил асосида кўриб чиқилган бўлиб, бунда редупликатив сўзларнинг турлари ва моделларига доир натижалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Ассалаwма áлейкум, Қарақалпақстан”, “Тилге итибар – элге итибар”, “Кúш билимде” каби теле ва радиодастурларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2025-йил 4-июндаги 05-22/332-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги редупликатив сўзларга оид лингвистик материаллар билан жамоатчиликни таништириш орқали теле ва радиодастурларнинг маданий-маърифий аҳамияти оширилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларида бадиий матнлардаги ва сўзлашув нутқидаги редупликатив сўзларнинг структур-семантик таҳлили асосида инглиз ва қорақалпоқ тилларида редупликатив сўзларнинг иконик табиатига оид хулосалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2025-йил 4-июндаги 11-09/5-06/455-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги редупликатив сўзларнинг иконик табиати ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этилган.