Айтмуратова Турсинай Маратовнанинг 
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Рус ва қорақалпоқ паремиёлогиясида “меҳнат” консетптининг бинар идентификаторлари”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fil6771.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мамбетова Роза Балтабаевна, филология фанлари номзоди, профессор в.б. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ихсангалиева Гулнара Куанишевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Жалгасов Нуржан Маратович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус ва қорақалпоқ паремиёлогиясида “меҳнат” консептининг бинар идентификаторларининг хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг ўзаро боғлиқлик даражасини рус ва қорақалпоқ паремиологик бирликлари материали асосида қиёсий жиҳатдан белгилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“меҳнат” консепти рус ва қорақалпоқ лингвомаданиятларида бинар идентификаторлар тизими орқали кўриб чиқилган бўлиб, унинг паремиологик дискурсдаги когнитив ва аксиологик ташкил этилиш механизми аниқланган;
“меҳнат” консептининг ядро, ярим ядро ва периферия сатҳларини қамраб олувчи муаллифлик бинар модели ишлаб чиқилган, консептуал майдоннинг зиддиятли табиатини ифодаловчи оппозицион жуфтликлар (меҳнат – дангасалик, ҳаракат – пассивлик, натижа – инқироз) тизимлаштирилган ҳамда мазкур консептнинг лисоний ва этномаданий қадриятлар иерархиясидаги ўрни аниқланган;
паремиологик бирликларни тадқиқ этишда когнитив, лингвомаданий ва ассоциатив ёндашувларни қамраб олувчи интегратив методика таклиф этилган, ушбу методика асосида “Меҳнат/Дангасалик” бинар оппозициясининг чуқур ментал ва аксиологик (қадриятли) тузилмалари далилланган;
семантик, прагматик ва символик даражалар ҳисобга олган ҳолда “меҳнат” консептини репрезентация қилувчи паремияларни таржима қилишда маданиятлараро эквивалентлик муаммолари тизимли равишда тавсифланган, бу эса қиёсий тилшуносликда маданий маркировкаланган бирликларни таржима қилиш тушунчаларини асослаган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Меҳнат” консептини шакллантириш параметрларини ишлаб чиқиш ва рус ҳамда қорақалпоқ тилларидаги мақол ва ибораларнинг семантик хусусиятларини илмий тадқиқ этиш асосида:
“меҳнат” консепти рус ва қорақалпоқ лингвомаданиятларида бинар идентификаторлар тизими орқали кўриб чиқилган бўлиб, унинг паремиологик дискурсдаги когнитив ва аксиологик ташкил этилиш механизмини аниқлаш бўйича натижалар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги тасарруфидаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихий давлат музейида қўлланилган ва қорақалпоқ оғзаки халқ ижодининг миллий колоритини, айниқса миллий урф-одат ва анъаналарни, кўргазмалар ва экскурсиялар жараёнида, шунингдек қорақалпоқ тилидаги урф-одат ва анъаналарни рус тилига таржима қилиш ва уларнинг ноёб миллий-маданий хусусиятларини очиб бериш имкониятларини кенгайтирилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихий давлат музейининг 2025-йил 12-декабрдаги 01-02/03-272-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ оғзаки халқ ижодининг миллий колоритлари, айниқса миллий урф-одат ва анъаналар, кўргазмалар ва экскурсиялар жараёнида, қорақалпоқ тилидаги урф-одат ва анъаналарни рус тилига таржима қилиш ҳамда уларнинг ноёб миллий-маданий хусусиятларини очиб бериш орқали кенг очилган;
“меҳнат” консептининг ядро, ярим ядро ва периферия сатҳларини қамраб олувчи муаллифлик бинар модели ишлаб чиқилган, консептуал майдоннинг зиддиятли табиатини ифодаловчи оппозицион жуфтликлар (меҳнат – дангасалик, ҳаракат – пассивлик, натижа – инқироз) тизимлаштирилган ҳамда мазкур консептнинг лисоний ва этномаданий қадриятлар иерархиясидаги ўрнига доир илмий натижалар Қорақалпоғистон Республикаси теле-радио канали томонидан тайёрланган “Хабар” ва “Даwир наъпеси” дастурларини тайёрлашда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2025-йил 12-декабрдаги 05-22/740-сон маълумотномаси). Натижада, рус ва қорақалпоқ паремиологиясида мазкур консептни тадқиқ этиш коммуникатив, тарбиявий ва маданий-идентификацион функсияларни бажариш самарадорлигини оширган;
паремиологик бирликларни тадқиқ этишда когнитив, лингвомаданий ва ассоциатив ёндашувларни қамраб олувчи интегратив методика таклиф этилган, ушбу методика асосида “Меҳнат/Дангасалик” бинар оппозициясининг чуқур ментал ва аксиологик (қадриятли) тузилмаларини далиллаш бўйича натижалари Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасида ўтказилган ижодий семинарлар, турли тўгараклар ва устахоналарда ёш ёзувчиларнинг бадиий ва назарий маҳоратини ошириш жараёнида қўлланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 24-декабрдаги 96-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация илмий хулосалари лойиҳа доирасида ўқув қўлланмалар ва дарсликлар тайёрлашда, шунингдек таклиф қилинган ғоя ва хулосалар амалий лойиҳани амалга ошириш ва такомиллаштиришга ҳисса қўшган;
семантик, прагматик ва символик даражалар ҳисобга олган ҳолда “меҳнат” консептини репрезентация қилувчи паремияларни таржима қилишда маданиятлараро эквивалентлик муаммолари тизимли равишда тавсифланган, бу эса қиёсий тилшуносликда маданий маркировкаланган бирликларни таржима қилиш тушунчалари бўйича натижалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Гуманитар фанлар институти томонидан амалга оширилган ФА-Ф1-005-сонли фундаментал лойиҳа “Қорақалпоқ фолклор ва адабиётшунослик тарихини илмий тадқиқ этиш” доирасида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2025-йил 29-декабрдаги 817/1-сон маълумотномаси). Натижада, “меҳнат” консептини ифодаловчи паремияларни таржима қилишда маданиятлараро эквивалентлик муаммолари семантик, прагматик ва символик даражалар ҳисобга олиниб тизимли тавсифланган, бу эса ўз навбатида қиёсий тилшуносликда маданий маркировкаланган бирликларни таржима қилиш тушунчаларини кенгайтиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish