Жўраева Рамзия Абдурахимовнанинг филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Муқимий асарларининг лисоний тадқиқи, 10.00.01 – Ўзбек тили. (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Fil1083
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.05/2025.27.12.Fil.15.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Ўразбоев Абдулла Дурдибаевич;
филология фанлари доктори, профессор Холмонова Зулхумор Турдиевна;
филология фанлари доктори, профессор Сапарниязова Муяссар.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Муқимий асарларини лисоний-функсионал асосда тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Муқимий асарларида сермаҳсул қўлланилган аллитерация, ассонанс, геминация, дегеминация, анаграмма, ономатопея ва бошқа фоностилистик воситаларнинг функсионал хусусиятлари ёритиб берилган ҳамда аруз вазнининг фонопоетик жиҳатлари билан боғлиқ луғавий бирликларнинг вариантлашуви, синонимик қаторнинг бойиши каби хусусиятлар очиб берилган;
Шоир асарларидаги арабча, форс-тожикча, русча-байналмилал лексемаларнинг энантиосемик ва ҳосила маъноларининг генетик таркиби ҳамда уларнинг аслият билан семантик мутаносиблиги кўрсатиб берилган, шоир яшаган даврга оид шабпарак, тил чекмак, дастор, қабо каби луғавий бирликларнинг маъно кенгайиши ва торайишига хос, уларнинг тараққиётида рўй берган семантик, услубий-функсионал ўзгаришлар далилланган;
Муқимий лирик шеърларидаги луғавий бирликларнинг шахс, белги, ўрин, пайт маъноли парадигмалари аниқланиб, ономастик бирликларнинг функсионал хусусиятлари, луғавий бирликларнинг поетик имкониятлари, уларнинг бадиий матн таркибидаги тарихий-функсионал ва услубий-семантик хусусиятлари асосланган;
лексик қатламларнинг эски туркий тил ва ҳозирги ўзбек адабий тилига муносабати, лексемалар семантикасида содир бўлган маъно кенгайиши, маъно торайиши ҳодисалари далилланган ҳамда ономастик бирликларнинг турли мавзуий гуруҳларга оид лексик бирликларнинг қўлланиш доираси кўрсатиб берилган, шунингдек, шоир асарларидаги лексемаларнинг семантик хосланиши, истеъмол доираси чегараланган бирликларнинг поетик хусусиятлари очиб берилган;
сўз туркумлари, жумладан, отларда аниқлик ва ноаниқликнинг ифодаланиши, аруз вазни ва сўзлашув услуби билан боғлиқ мўтадиллашуви натижасида вариантлиликнинг юзага келиши, изофа ва сўз бирикмалари ҳамда ундалмаларнинг функсионал-стилистик хусусиятлари, алтернатив сўроқ гапларнинг услубий жиҳатлари шоирнинг лирик асарлари мисолида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Муқимий асарларининг лисоний тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Муқимий асарларида сермаҳсул қўлланилган аллитерация, ассонанс, геминация, дегеминация, анаграмма, ономатопея ва бошқа фоностилистик воситаларнинг функсионал хусусиятлари ёритиб берилган ҳамда аруз вазнининг фонопоетик жиҳатлари билан боғлиқ луғавий бирликларнинг вариантлашуви, синонимик қаторнинг бойиши каби хусусиятлар очиб берилишига доир хулоса ва илмий натижаларидан 2022-2023-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги ИЗ-2019081663-рақамли фундаментал лойиҳа доирасида “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-французча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 23-октябрдаги 1/04-202-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-амалий аҳамияти ортган, айрим лисоний бирликларнинг услубий имкониятлари далиллар билан бойитилган;
Шоир асарларидаги арабча, форс-тожикча, русча-байналмилал лексемаларнинг энантиосемик ва ҳосила маъноларининг генетик таркиби ҳамда уларнинг аслият билан семантик мутаносиблиги кўрсатиб берилган, шоир яшаган даврга оид шабпарак, тил чекмак, дастор, қабо каби луғавий бирликларнинг маъно кенгайиши ва торайишига хос, уларнинг тараққиётида рўй берган семантик, услубий-функсионал ўзгаришлар далилланишига оид илмий натижа ва хулосаларидан 2022-2024-йилларда “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-202003161-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 23-октябрдаги 1/04-201-сон маълумотномаси). Натижада луғатдаги лексик бирликларнинг маъно хусусиятлари бойитилган;
Муқимий лирик шеърларидаги луғавий бирликларнинг шахс, белги, ўрин, пайт маъноли парадигмалари аниқланиб, ономастик бирликларнинг функсионал хусусиятлари, луғавий бирликларнинг поетик имкониятлари, уларнинг бадиий матн таркибидаги тарихий-функсионал ва услубий-семантик хусусиятлари асосланганлиги тўғрисидаги хулоса ва тавсияларидан 2023–2024-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли грант доирасида самарали ва кенг фойдаланилган. (Қўқон давлат университетининг 2025-йил 20-ноябрдаги 151-сон маълумотномаси). Натижада грант лойиҳанинг илмий-амалий аҳамияти ортган, айрим лексемаларнинг маъно кўламини аниқлашда фундаментал назарий ёндашувлари ва миллий-халқаро тадқиқотлардаги қиёсий таҳлил асосларига доир далиллар билан бойишига хизмат қилган;
лексик қатламларнинг эски туркий тил ва ҳозирги ўзбек адабий тилига муносабати, лексемалар семантикасида содир бўлган маъно кенгайиши, маъно торайиши ҳодисалари далилланган ҳамда ономастик бирликларнинг турли мавзуий гуруҳларга оид лексик бирликларнинг қўлланиш доираси кўрсатиб берилган, шунингдек, шоир асарларидаги лексемаларнинг семантик хосланиши, истеъмол доираси чегараланган бирликларнинг поетик хусусиятлари бўйича илмий қарашлар ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлимининг 2026-йил 19-февралдаги 65/01-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа сўз ясалиши муаммоларини тадқиқ этишда бадиий матннинг коммуникатив, экспрессив-эмоционал аҳамиятига доир маълумотлар билан янада кенгайтирилган;
сўз туркумлари, жумладан, отларда аниқлик ва ноаниқликнинг ифодаланиши, аруз вазни ва сўзлашув услуби билан боғлиқ мўтадиллашуви натижасида вариантлиликнинг юзага келиши, изофа ва сўз бирикмалари ҳамда ундалмаларнинг функсионал-стилистик хусусиятлари, алтернатив сўроқ гапларнинг услубий жиҳатлари шоирнинг лирик асарлари мисолида далилланганлиги бўйича илмий қарашлар ва хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилди ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 23-октябрдаги 26-36-1046-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг таъсирчанлиги, ранг-баранглиги ортган, мазмунан мукаммаллашиши таъминланган.