Азизов Абдулла Абдисаламовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарини ЭРП тизимлари асосида рақамли трансформациялашни такомиллаштириш” 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6254 
Илмий раҳбар: Конгратбай Авезимбетович Шарипов, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Мунис Курбонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарини ЭРП тизимлари асосида рақамли трансформациялашни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
беллман оптималлик принципи асосида саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолият функсиялари ва жараёнларга мос ҳолда ресурсларни режалаштириш тизимларини (ЭРП) жорий этишнинг оптимал кетма-кетлигини аниқлаш таклифи асосланган;
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида харид жараёнларини режалаштириш ва “буюртмадан–тўловгача” (Э2Е) ягона ахборот мантиқий модели асосида “1C-ЭРП” дастурида ахборотларни рўйхатга олиш функсияси, кирувчи ва чиқувчи ахборотларнинг маълумотлар базасини стандартлаштириш тизими алгоритми таклиф этилган;
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида харид жараёнларини рақамлаштириш ва интеграциялаш учун қўлланилаётган ЭРП тизимида марказлашган бизнес жараёни ахборот тизимларининг ягона рақамли экотизим доирасида ўзаро боғланишини, ахборотлар оқимининг изчиллигини ва жараёнларнинг формал алгоритмлаштирилишини таъминлайдиган тизим асосида ресурс таъминоти тизимидаги тўғри кетма-кетликдаги ахборот алмашинувини таъминлаш асосланган;
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида молиявий ҳисоб ва бошқарув, ЭСГ ва барқарорликка асосланган бизнес жараёнларни, логистика ва ресурслар бошқарувини (ЭРП ва автоматлаштириш), ишлаб чиқариш технологик жараёнларини рақамлаштириш ҳамда ИТ-инфратузилма ва ахборот хавфсизлиги таъминлашга қаратилган лойиҳаларни самарали амалга ошириш орқали рақамли трансформация даражасини оширишнинг 2030-йилгача бўлган прогноз қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат корхоналарини ЭРП тизимлари асосида рақамли трансформациялашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
беллман оптималлик принципи асосида саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолият функсиялари ва жараёнларга мос ҳолда ЭРПни жорий этишнинг оптимал кетма-кетлигини аниқлаш таклифи “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг рақамли трансформация ва ЭРПни жорий этиш лойиҳа офиси фаолиятига жорий этилган. (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 28-ноябрдаги КИ1029-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш орқали “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш тизимларига ЭРПни жорий этишдаги энг юқори самарадорлик ресурс ва таъминот (wᵢ=2.71) ҳамда ишлаб чиқариш (wᵢ=2.25) жараёнларида кузатилиши аниқланган. Мазкур жараёнлар учун ЭРП модулларини танлаш ва мақсадли модулларини босқичма босқич жорий этиш бўйича стратегик йўл хариталар ишлаб чиқилган;
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида таклиф этилган харид жараёнларини режалаштириш ва “буюртмадан–тўловгача” (Э2Е) ягона ахборот мантиқий модели асосида 1C “ЭРП” дастурида ахборотларни рўйхатга олиш функсияси, кирувчи ва чиқувчи ахборотларнинг маълумотлар базаси стандартлаштириш тизими алгоритми рақамли трансформация ва ЭРПни жорий этиш лойиҳа офиси фаолиятига жорий этилган. (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 28-ноябрдаги КИ1029-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятида харид жараёнларини режалаштириш жараёнларига 1C “ЭРП” дастурини қўллаш асосида корхонада ортиқча тўловларни бартараф этиш, захира ва айланма капитални камайтириш, сифат ва логистика йўқотишларини қисқартириш ҳамда маъмурий меҳнат харажатларини камайтириш орқали харид жараёнидаги иқтисодий йўқотишлардан тежаб қолинадиган маблағ 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 12,6 фоизга оширишга эришилган;
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида харид жараёнларини рақамлаштириш ва интеграциялаш учун қўлланилаётган ЭРП тизимида марказлашган    бизнес жараёни ахборот тизимларининг ягона рақамли экотизим доирасида ўзаро боғланишини, ахборотлар оқимининг изчиллигини ва жараёнларнинг формал алгоритмлаштирилишини таъминлайдиган тизим асосида ресурс таъминоти тизимидаги тўғри кетма-кетликдаги ахборот алмашинувини таъминлаш таклифи "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг рақамли трансформация ва ЭРПни жорий этиш лойиҳа офиси фаолиятига жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 28-ноябрдаги КИ1029-сон маълумотномаси). Мазкур тизимни амалиётга жорий этиш орқали корхонанинг моддий ресурс захиралар ҳажмини, такрорий ва нотўғри буюртмалар ҳажмини  камайишига ҳамда захираларнинг айланиш тезлигининг оширишга эришилган. Шунингдек, жамиятда рақамли платформаларнинг маълумотлар изчиллиги, ЭРП ва давлат харидлари портали ўртасида шаффофлик ва мосликни оширишга эришилган;
молиявий ҳисоб ва бошқарув, ЭСГ ва барқарорликка асосланган бизнес жараёнларни, логистика ва ресурслар бошқарувини (ЭРП ва автоматлаштириш), ишлаб чиқариш технологик жараёнларини рақамлаштириш ҳамда ИТ-инфратузилма ва ахборот хавфсизлиги таъминлашга қаратилган лойиҳаларни самарали амалга ошириш орқали рақамли трансформация даражасини оширишнинг 2030-йилгача аниқланган прогноз қийматлари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти фаолиятида фойдаланилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 28-ноябрдаги КИ1029-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифлар “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида молиявий ҳисоб ва бошқарув, ЭСГ ва барқарорликка асосланган бизнес жараёнларни, логистика ва ресурслар бошқарувини (ЭРП ва автоматлаштириш), ишлаб чиқариш технологик жараёнларини рақамлаштириш ҳамда ИТ-инфратузилма ва ахборот хавфсизлиги таъминлашга қаратилган стратегик йўналишларни аниқлаш, истиқболдаги рақамли трансформация йўналишлари белгилаб олиш ҳамда жамиятнинг рақамли трансформация даражасини 2025-йилдаги 37,5 коеффициентдан 2030-йилда 50,4 коеффициентга етказиш имкониятлари аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish