Турғунбоев Шукурилло Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мигрен касаллигини зулук билан даволашни такомиллаштириш усуллари: этник, ёшга ва жинсга боғлиқ хусусиятлари» 14.00.41 – Халқ табобати (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3449.
Илмий раҳбар: Фаттахов Нусратулло Хамидуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.02.
Расмий оппонентлар: Муминова Гўёхон Алижоновна, кимё фанлари доктори, доцент; Ахмадалиева Нигора Одиловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мигрен касаллигини зулук билан даволаш йўлларини такомиллаштириш, унинг ёш, жинс ва этник хусусиятларга боғлиқ индивидуал даволашнинг таъсир механизми схемасини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мигрен ва сўлак фасцияси таркибий ўзгаришларининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда сўлак кристалининг марказий, оралиқ ва чекка зоналари ўзгариши халқ табобати билан уйғунлаштирилган экспериментал усуллар асосида исботланган;
мигрен билан оғриган беморларда зулук сўлагидаги биологик фаол моддаларнинг қон айланиш тизимига ижобий таъсир кўрсатиши ва артериал босим, юрак уриш тезлиги ва тўқималар оксигенацияси кўрсаткичларини физиологик меъёрга яқинлаштириш орқали вегетатив асаб тизими фаолиятини мувозанатлашиши илмий асосланган;
илк бор мигрен патогенезининг асосий патофизиологик бўғинлари билан узвий боғлиқ тарзда зулук сўлагидаги биологик фаол моддаларнинг гемодинамик ҳомеостазни тиклашга йўналтирилган комплекс физиологик таъсири ҳар томонлама ўрганилиб, артериал қон босими, юрак ритмининг динамик ўзгаришлари ҳамда периферик тўқималарнинг кислород билан тўйинганлик даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган;
зулук сўлагидаги биологик фаол моддаларнинг гемодинамик параметрлар эволюциясига таъсир этувчи миқдорий баҳолаш коэффициэнтлари математик-статистик моделлаштириш тизими асосида мигрен билан касалланган беморларда қон айланиш жараёнининг функционал реставрация механизмлари схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мигрен касаллигини зулук билан даволашни такомиллаштириш орқали гемодинамик кўрсатгичларни барқарорлаштириш ва мигрен оғриқларини камайтириш, халқ табобати усуллари орқали даволаш ва профилактика чораларини ишлаб чқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: мигрен ва сўлак фасцияси таркибий ўзгаришларининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда сўлак кристалининг марказий, оралиқ ва чекка зоналари ўзгариши халқ табобати билан уйғунлаштирилган экспериментал усуллар асосида исботланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти томонидан 2025-йил 23-декабрда №01-02/u-t-99-сон билан тасдиқланган “Мигрен касаллигини зулук билан даволашни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026-йил 5-январдаги 13-сонли буйруғи билан Фарғона вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази, Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли марказий поликлиникаси, Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаларида амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мигрен ва сўлак таркибий ўзгаришлари ўртасидаги боғлиқлик аниқланиши эрта ва ноинвазив диагностика имконини кенгайтиради. Халқ табобати билан уйғунлаштирилган ёндашув эса арзон ва самарали профилактика усулларини жорий этишга хизмат қилади, натижада аҳолининг меҳнат қобилияти сақланади ва соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган юк камаяди. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича, мигрен касаллигини зулук билан даволашда 1 сеанс учун 35000 сўм сарф этилса, синтетик дори воситаларига эса ҳар бир мигрен хуружини камайтириш учун ўртача 550000 сўм сарфланади. Таклиф қилинаётган усулда эса ушбу қиймат 3-4 сеанс учун 105000 сўмдан 140000 сўмгача ташкил қилиб, синтетик дори воситаларига нисбатан сарф-ҳаражатни 5 баробарга камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: мигрен билан оғриган беморларда зулук сўлагидаги биологик фаол моддаларнинг қон айланиш тизимига ижобий таъсир кўрсатиши ва артериал босим, юрак уриш тезлиги ва тўқималар оксигенацияси кўрсаткичларини физиологик меъёрга яқинлаштириш орқали вегетатив асаб тизими фаолиятини мувозанатлашиши илмий асосланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти томонидан 2025-йил 23-декабрда №01-02/u-t-99-сон билан тасдиқланган “Мигрен касаллигини зулук билан даволашни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026-йил 5-январдаги 13-сонли буйруғи билан Фарғона вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази, Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли марказий поликлиникаси, Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаларида амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: зулук сўлагидаги биологик фаол моддаларнинг мигрен беморларида қон айланиши ва вегетатив асаб тизимини меъёрлаштириши арзон ва самарали даволаш имконини беради, беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди ҳамда соғлиқни сақлаш тизими юкини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича, мигрен касаллигини зулук билан даволашда 1 сеанс учун 35000 сўм сарф этилса, синтетик дори воситаларига эса ҳар бир мигрен хуружини камайтириш учун ўртача 550000 сўм сарфланади. Таклиф қилинаётган усулда эса ушбу қиймат 3-4 сеанс учун 105000 сўмдан 140000 сўмгача ташкил қилиб, синтетик дори воситаларига нисбатан сарф-ҳаражатни 5 баробарга камайтириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор мигрен патогенезининг асосий патофизиологик бўғинлари билан узвий боғлиқ тарзда зулук сўлагидаги биологик фаол моддаларнинг гемодинамик ҳомеостазни тиклашга йўналтирилган комплекс физиологик таъсири ҳар томонлама ўрганилиб, артериал қон босими, юрак ритмининг динамик ўзгаришлари ҳамда периферик тўқималарнинг кислород билан тўйинганлик даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти томонидан 2025-йил 23-декабрда №01-02/u-t-99-сон билан тасдиқланган “Мигрен касаллигини зулук билан даволашни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026-йил 5-январдаги 13-сонли буйруғи билан Фарғона вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази, Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли марказий поликлиникаси, Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаларида амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: зулук сўлагидаги биологик фаол моддаларнинг мигрен патогенезига боғлиқ ҳолда гемодинамик ҳомеостазни тиклашга таъсири аниқланиши асосида артериал босим, юрак ритми ва тўқималар оксигенациясини меъёрлаштириш имконияти кенгаяди. Бу эса самарали, хавфсиз ва арзон даволаш усулларини жорий этишга, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича, мигрен касаллигини зулук билан даволашда 1 сеанс учун 35000 сўм сарф этилса, синтетик дори воситаларига эса ҳар бир мигрен хуружини камайтириш учун ўртача 550000 сўм сарфланади. Таклиф қилинаётган усулда эса ушбу қиймат 3-4 сеанс учун 105000 сўмдан 140000 сўмгача ташкил қилиб, синтетик дори воситаларига нисбатан сарф-ҳаражатни 5 баробарга камайтириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: зулук сўлагидаги биологик фаол моддаларнинг гемодинамик параметрлар эволюциясига таъсир этувчи миқдорий баҳолаш коэффициэнтлари математик-статистик моделлаштириш тизими асосида мигрен билан касалланган беморларда қон айланиш жараёнининг функционал реставрация механизмлари схемаси ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти томонидан 2025-йил 23-декабрда №01-02/u-t-99-сон билан тасдиқланган “Мигрен касаллигини зулук билан даволашни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026-йил 5-январдаги 13-сонли буйруғи билан Фарғона вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази, Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли марказий поликлиникаси, Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаларида амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Зулук сўлагидаги биологик фаол моддаларнинг гемодинамик кўрсаткичларга таъсирини математик-статистик моделлаштириш асосида баҳолаш имконияти яратилиши, мигрен билан оғриган беморларда қон айланишини тиклашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқишга, даволаш сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича, мигрен касаллигини зулук билан даволашда 1 сеанс учун 35000 сўм сарф этилса, синтетик дори воситаларига эса ҳар бир мигрен хуружини камайтириш учун ўртача 550000 сўм сарфланади. Таклиф қилинаётган усулда эса ушбу қиймат 3-4 сеанс учун 105000 сўмдан 140000 сўмгача ташкил қилиб, синтетик дори воситаларига нисбатан сарф-ҳаражатни 5 баробарга камайтириш имконини беради.