Зубайдуллаева Мафтуна Алишер қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Метаболик синдромли беморларга стоматологик ёрдам кўрсатишни клиник-биокимёвий асослаш” 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2839.
Илмий раҳбар: Абдувакилов Жахонгир Убайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02.
Расмий оппонентлар: Назарова Нодира Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Постников Михаил Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: МАRA технологиялар университети (Малайзия).
II. Тадқиқотнинг мақсади: метаболик синдромли беморларда сурункали пародонтитни комплекс даволашни клиник-биокимёвий жиҳатдан асослаш ва самарадорлигини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ретроспектив тахлиллар асосида метаболик синдромли эркакларда пародонтитнинг оғир шаклларининг юқори тарқалиши (82%) аниқланган хамда ушбу тоифадаги беморларни фаол скринингдан ўтказиш зарурлиги асосланган;
илк бор,  метаболик синдром билан оғриган эркакларда сурункали пародонтитнинг клиник кечишининг ўзига хос хусусиятлари оғиз бўшлиғидаги тизимли бузилишларнинг дастлабки клиник белгилари метаболик ксеростомия ва яққол намоён бўлган галитоз хамда яллиғланиш жараёнининг пролифератив боскичининг агрессив кечиши аниқланган;
қон зардобидаги липидлар алмашинувининг бузилиши даражаси (атерогенлик коэффициенти) ва оғиз суюқлигидаги С-реактив оқсил концентрацияси ўртасида корреляцион тўғри боғлиқлик аниқланган ва бу боғлиқлик Фукс индексининг пасайишига хамда суяк тўқимасининг авж олувчи резорбциясига олиб келиши исботланган;
метаболик синдром билан оғриган беморларда пародонтит ривожланишининг яллиғланиш-деструктив механизмларига комплекс патогенетик таъсир кўрсатувчи, оғиз бўшлиғида маҳаллий яллиғланиш фаоллигини пасайтириш, оғиз суюқлигининг биокимёвий гомеостазини тиклаш ва метаболик бузилишларни коррекция қилишга қаратилган такомиллаштирилган комплекс даволаш усули таклиф килинган ҳамда унинг пародонт тўқималаридаги деструктив жараёнлар прогрессиясини чеклаш, тўқимавий-функционал барқарорликни сақлаш ва клиник ремиссияни узайтиришдаги самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Самарканд вилоят стоматология поликлиникаси амалиетга тадбик этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғликни саклаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 22.09.25 йилдаги 25-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: ретроспектив тахлиллар асосида метаболик синдромли эркакларда пародонтитнинг оғир шаклларининг юқори тарқалиши (82%) аниқланган хамда ушбу тоифадаги беморларни фаол скринингдан ўтказиш зарурлиги асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Аниқланган “кескин номутаносиблик” (касалликнинг юқори даражасида мурожаатларнинг 32% пастлиги) ёрдам кўрсатишнинг мурожаатга асосланган тамойилидан фаол диспансеризацияга ўтиш заруратини асослаб берди. Ушбу ҳолат МС бўлган эркаклар стоматологларнинг биринчи навбатдаги эътиборини талаб қиладиган “яширин” хавф гуруҳига киришини исботлайди. Илмий янгиликнинг амалиётга тадбиқ этилиши: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасининг 2025 йил 3 мартдаги 24-У-сонли, Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг 2025 йил 28 февралдаги 22-сонли буйруқлари билан жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш йиғилишининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/22-сонли баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали умумий пародонтитни эрта босқичда аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқот натижалари маркерлар сифатида фойдаланиш мумкин бўлган клиник-лаборатор кўрсаткичларни ўрганишдан иборат. Тиббий стоматологик кўрик даволанишга муҳтож шахсларни эрта босқичда аниқлаш ва уларни назоратга олиш имконини беради. Мазкур услубни қўллаш даволаш харажатларидан 600000 сўм тежашга имкон беради. Xулоса: тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, метаболик синдроми бор беморларни ўз вақтида аниқлаш аҳоли саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик:  илк бор,  метаболик синдром билан оғриган эркакларда сурункали пародонтитнинг клиник кечишининг ўзига хос хусусиятлари оғиз бўшлиғидаги тизимли бузилишларнинг дастлабки клиник белгилари метаболик ксеростомия ва яққол намоён бўлган галитоз хамда яллиғланиш жараёнининг пролифиратив боскичининг агрессив кечиши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти аралаш сўлак ажралиш тезлигини пасайиши аниқланганлигидан иборат, бу эса оғиз бўшлиғида микробларни кўпайишига, ҳамда милк ва пародонт тўқималарида регенерация жараёнларининг секинлашишига олиб келади. Илмий янгиликнинг амалиётга тадбиқ этилиши: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасининг 2025 йил 3 мартдаги 24-У-сонли, Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг 2025 йил 28 февралдаги 22-сонли буйруқлари билан (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техникавий кенгаш йиғилишининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/22-сонли баённомаси) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: аҳоли ўртасида стоматологик касалликларни олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни такомиллаштиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот давомида олинган натижалар метаболик синдроми бўлган беморларда сурункали тарқоқ пародонтитни эрта ташхислашга ва даволаш муддатини қисқартиришга ҳамда такрорий мурожаатлар сонини камайтиришга имкон беради, бу эса, ўз навбатида, даволаш учун 600000 сўм тежаб қолинишини таъминлайди. Хулоса: ушбу тадқиқот натижалари МС билан оғриган эркакларда сурункали тарқоқ пародонтитнинг диагностикаси, мониторинги ва профилактикасини яхшилашга ва  даволаш усулларини соғлиқни сақлаш тизими амалиётига татбиқ этиш имконини яратди.
учинчи илмий янгилик: қон зардобидаги липидлар алмашинувининг бузилиши даражаси (атерогенлик коэффициенти) ва оғиз суюқлигидаги С-реактив оқсил концентрацияси ўртасида корреляцион тугри боғлиқлик аниқланган ва бу боғлиқлик Фукс индексининг пасайишига хамда суяк тўқимасининг авж олувчи резорбциясига олиб келиши исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: стоматологик беморларда метаболик синдром фонида, липид ва углеводлар алмашинуви бузилишларининг пародонт тўқималари ҳолати билан ўзаро боғлиқлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган. Илмий янгиликнинг амалиётга тадбиқ этилиши: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасининг 2025 йил 3 мартдаги 24-У-сонли буйруғи ҳамда Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг 2025 йил 28 февралдаги 22-сонли буйруғи билан (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш йиғилишининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/22-сонли баённомаси) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: метаболик синдромли стоматологик беморларда пародонтит ривожланиш хавфини эрта босқичда аниқлаш ва профилактика чора-тадбирларини самарали жорий этишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари стоматологик беморларда метаболик синдром фонида липид ва углеводлар алмашинуви бузилишларини эрта аниқлашга имкон беради, касалликларни ўз вақтида коррекция қилишга хизмат қилади ва  даволаш учун сарфланадиган 350000 сўмни тежаш имкониятини яратди. Хулоса: метаболик синдромли беморларнинг соматик ва стоматологик ҳолати кўрсаткичларини эрта босқичда ўрганиш имконини берди.
 тўртинчи илмий янгилик: метаболик синдром билан оғриган беморларда пародонтит ривожланишининг яллиғланиш-деструктив механизмларига комплекс патогенетик таъсир кўрсатувчи, оғиз бўшлиғида маҳаллий яллиғланиш фаоллигини пасайтириш, оғиз суюқлигининг биокимёвий гомеостазини тиклаш ва метаболик бузилишларни коррекция қилишга қаратилган такомиллаштирилган комплекс даволаш усули таклиф килинган ҳамда унинг пародонт тўқималаридаги деструктив жараёнлар прогрессиясини чеклаш, тўқимавий-функционал барқарорликни сақлаш ва клиник ремиссияни узайтиришдаги самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: метаболик синдромли беморларда пародонтитнинг ривожланиш механизмларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилган даволаш комплекси ва патогенетик даво дастури, пародонт тўқималарининг ҳолатини яхшилашга ҳамда касалликни самарали назорат қилишга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга тадбиқ этилиши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасининг 2025 йил 3 мартдаги 24-У-сонли буйруғи, Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг 2025 йил 28 февралдаги 22-сонли буйруғи билан жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш йиғилишининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/22-сонли баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган даволаш комплекси ва патогенетик терапия дастури, аҳоли ўртасида стоматологик касалликларни олдини олишга ҳамда пародонтит билан боғлиқ асоратларни камайтиришга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда ишлаб чиқилган даволаш дастури стоматологик касалликларни эрта ташхислаш ва мақсадли даволаш ҳисобига даволаш муддатини қисқартиришга, шунингдек, асоратлар ривожланишини олдини олиш орқали иқтисодий самарадорликни оширишга ҳисса қўшади; бу эса даволаш харажатларини 400000 сўмга тежаш имконини беради.  Хулоса: стоматологларга метаболик синдромли беморларда сурункали тарқоқ пародонтитни эрта ташхислашнинг замонавий ёндашувлари тўғрисида маълумот беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish