Жакупов Георгий Андреевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Морфонологические характеристики как проявление фузионности русского языка” (Морфонологик хусусиятлар рус тилининг фузион табиатининг намоён бўлиши сифатида), 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2207.
Илмий раҳбар: Им Светлана Борисовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Алиева Элмира Эюбовна, методология бўйича фан доктори, доцент; Чўпонов Отаназар Отажонович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус тилида отдан ясалган номина агентис сўзларини сўз ясалишининг фузион табиатини таърифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рус тилининг типологик хусусияти бўлган фузиянинг морфонологик сатҳида суффикс алломорфини танлаш қоидаларида намоён бўлиши ясовчи ва ясама сўзларнинг аксентли, алтернацион ва суффиксал хусусиятларини тавсифлаш орқали асосланган;
рус тилининг фузион табиатини ифодалашга хизмат қиладиган ва сўзнинг товушли кўриниши синтези жараёнида иштирок этадиган морфонемаларнинг – урғу, алмашинув ва суффикснинг функсионал жиҳатдан тенг қимматлилиги рус тилининг отдан ясалган номина агентис сўзларининг морфонологик тавсифи ёрдамида исботланган;
фузия ходисаси рус тили сўз ясалиши жараёнида агглютинацияга нисбатан устувор эканглиги отдан ясалган номина агентис сўзларининг урғу ва алтернант синфлари бўйича тақисмланишини таҳлили асосида далилланган;
жадвал, диаграмма ва микдорий маълумотларда акс эттирилган статистик усул ёрдамида мужской ва женский роддаги номина агентис сўзлари суффиксларининг бир хил бўлмаган маҳсулдорлик даражаси исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус тилининг фузион табиатини очиб бериш жараёнида олинган натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
рус тилининг типологик хусусияти бўлган фузиянинг морфонологик сатҳида суффикс алломорфини танлаш қоидаларида намоён бўлиши ясовчи ва ясама сўзларнинг аксентли, алтернацион ва суффиксал хусусиятларини тавсифлаш орқали исботлангани хусусидаги илмий-назарий мулоҳазалардан Андижон давлат университетида 2017-2021-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-18 рақамли “Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022-йил 26-декабрдаги 31-32/7530-сон маълумотномаси). Натижада илмий-услубий тавсиялар асосида тадқиқот натижаларининг қўлланиши дастур ва ишланмаларнинг такомиллашувига хизмат қилган;
рус тилининг фузион табиатини ифодалашга хизмат қиладиган ва сўзнинг товушли кўриниши синтези жараёнида иштирок этадиган морфонемаларнинг – урғу, алмашинув ва суффикснинг функсионал жиҳатдан тенг қимматлилиги рус тилининг отдан ясалган номина агентис сўзларининг таҳлили ва тавсифлаш услуби интеграцияси асосида исботланганига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида 2021-2022-йилларда амалга оширилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 10/2406-сон маълумотномаси). Тадқиқотнинг илмий маълумотлари асосида ишлаб чиқилган тавсияларни қўллаш орқали эришилган ижобий натижалар лойиҳа доирасидаги қўлланма ва тўпламларни яратишда ўз аксини топган;
фузия ходисаси рус тили сўз ясалиши жараёнида агглютинацияга нисбатан устувор эканглиги отдан ясалган номина агентис сўзларининг урғу ва алтернант синфлари бўйича тақисмланишини таҳлили асосида исботланган ҳамда жадвал, диаграмма ва микдорий маълумотларда акс эттирилган статистик усул ёрдамида мужской ва женский роддаги номина агентис сўзлари суффиксларининг бир хил бўлмаган маҳсулдорлик даражаси исботланганлиги борасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури”ни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-йил 26-декабрдаги 03-12-13-5574-сон маълумотномаси). Натижада таклиф ва тавсиялар Дастурнинг 35-бандини мазмунан бойитишга хизмат қилган.