Мамарахимов Сирожиддин Муртазаевичнинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар.
“Отларнинг хусусий бирикувчилари ва бирикувчанлик луғатини тузишнинг лингвистик асослари”. 10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4014.
Илмий раҳбар: Шарипов Фазлиддин Галиевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.40.01.
Расмий оппонентлар: Уринбоева Дилбар Базаровна, филология фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Жавлон Ёрматович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади отларнинг хусусий бирикувчиларини аниқлаш, уларнинг чап ва ўнг томон бирикувчанлик луғатларини яратишдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
отларнинг грамматик жиҳатдан ҳоким қисм мавқейида келиб маъновий мослик асосида бошқа лексемаларни ўзига тортишига кўра бириктирувчи, тобе қисм таркибида эса маъновий ва грамматик жиҳатдан ўзига мос лексемаларга тортилишига кўра бирикувчи мавқейида бўлиши мисоллар асосида далилланган;
от лексемаларининг хусусий бирикувида эгалик ва келишик категорияларининг ўрни уларнинг грамматик жиҳатдан тортувчи ва бирикувчи мавқейида воқеланиш билан боғлиқлиги китобим, она, опа, ўроқ, болға, қовурдоқ, тўшак, кўчат, бурчак каби лексемалар таҳлили мисолида очиб берилган;
бирикувчанлик ҳосил қилишда мустақил грамматик категория сифатида кесимлик категорияси алоҳида валентлик имкониятига эга бўлиши от лексемаларида воқеланиш даражаси грамматик шакл валентлиги тизимига хос умумий қонуният ҳамда чап ва ўнг томон бирикувчиларининг бирикишида алоҳида лисоний ҳодиса эканлиги исботланган;
отларнинг чап ва ўнг томон бирикувчанлигининг лингвистик хусусиятлари асосланиб, уларнинг қиёсий-статистик таҳлили амалга оширилган ва от сўз туркумидаги хусусий бирикувчанлик луғатини тузишнинг назарий асослари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Отларнинг хусусий бирикувчилари ва бирикувчанлик лугʻатини тузишнинг лингвистик асосларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
отларнинг грамматик жиҳатдан ҳоким қисм мавқейида келиб маъновий мослик асосида бошқа лексемаларни ўзига тортишига кўра бириктирувчи, тобе қисм таркибида эса маъновий ва грамматик жиҳатдан ўзига мос лексемаларга тортилишига кўра бирикувчи мавқейида бўлиши мисоллар асосида далилланганлигига оид фактик материаллар, таҳлил ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ- 662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги гʻазаллар асосида) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-апрелдаги 01/4-1344-сон маълумотномаси). Натижада, муаллифлик корпуси маълумотлар базаси от лексемаларнинг тил тизимидаги ўрни, уларнинг лисоний хусусиятларига оид назарий маълумотлар билан бойишига эришилган;
бирикувчанлик ҳосил қилишда мустақил грамматик категория сифатида кесимлик категорияси алоҳида валентлик имкониятига эга бўлиши от лексемаларида воқеланиш даражаси грамматик шакл валентлиги тизимига хос умумий қонуният ҳамда чап ва ўнг томон бирикувчиларининг бирикишида алоҳида лисоний ҳодиса эканлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-апрелдаги 01/4-1346-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида морфологик анализатор маълумотлар базаси от лексемаларнинг тил тизимидаги ўрни, уларнинг семантик-структур хусусиятларига оид назарий маълумотлар билан бойишига эришилган;
отларнинг чап ва ўнг томон бирикувчанлигининг лингвистик хусусиятлари асосланиб, уларнинг қиёсий-статистик таҳлили амалга оширилган ва от сўз туркумидаги хусусий бирикувчанлик луғатини тузишнинг назарий асослари ишлаб чиқилганлигига оид хулосаларидан Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Тил – миллат кўзгуси” кўрсатувининг дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 19-мартдаги 103-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далиллар билан бойиган.