Зайнутдинова Гулноза Анваржон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шуҳрат Ориф ижодида лисоний бирликларнинг поэтик актуаллашуви”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.2.PhD/Fil4771
Илмий раҳбар: Мамажонов Муҳаммаджон Юусубжонович филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05.
Расмий оппонентлар: 
Юлдашева Дилафруз Махамадалиевна, филология фанлари доктори, профессор
Анданиязова Дилрабо Рўзиқуловна, филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Шуҳрат Орифнинг тилдан фойдаланиш  маҳоратини белгилашда лисоний бирликларнинг поэтик ўрнини белгилаш ва шоир ижодининг лингвопоэтик хусусиятларини очиб бериш диссертатсиянинг асосий мақсадини ташкил етади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
− жаҳон ва ўзбек тилшунослигидаги лингвопоэтик тадқиқотлар такомиллашувига оид назарий манбалар шарҳланган, бадиий асар умумфилологик тадқиқ объекти сифатида тилшунослик ва адабиётшунослик томонидан тенг қийматда ўрганилиши таъкидланган ва мазкур фикр антик давр файласуфлари, замонавий филология етакчиларининг мулоҳазалари билан далилланган;
− замонавий ўзбек шеъриятининг фонопоэтик имкониятлари Шуҳрат Ориф ижоди мисолида поэтик нутқ бадиийлигини таъминлайдиган товушларни чўзиш, бирдан ортиқ қўллаш, товуш орттириш, тушириш, алмаштириш каби фонетик ҳодисалар, товушлар такрорига асосланган тасвирий воситаларнинг экспрессивлик ҳамда ижодкор мақсадини ифодалашдаги лингвопоэтик ўрни асосланган;
− бадиий матннинг лексик-семантик хусусиятлари, ижодкор шеърларида поэтик мақсад билан қўлланган мумтоз анъанавий образлар номини билдирувчи антропонимлар, шоир билан бевосита таниш кишилар номлари ҳамда шоир ўз ҳаёти билан боғлиқ реал воқеаларни тавсифлаш эҳтиёжи юзасидан реал топонимлар,  тарихий сўзлардан, шу билан бир қаторда, турғун бирикмалар, преседент бирликлардан самарали фойдаланганлиги аниқланиб, уларнинг шеърий нутқда поэтик мақсад билан қўлланилгани сабабли лексопоэтик восита сифатида бадиий-прагматик маъно ва лингвопоэтик моҳият касб этиши исботланган;
−  Шуҳрат Ориф шеъриятида ижодкорнинг бадиий мақсадини акс эттиришга хизмат қилувчи ўхшатиш, жонлантириш, сифатлаш каби бадиий тасвир воситалари ва кўчимлар мисолида шоир ижодининг энг нозик маъно қирралари, ижодкор рухий-психологик ҳолатларини акс эттириш  каби лисоний-бадиий имкониятлари, қаҳрамонлар нутқини ифодали ва образли қилиб тасвирлаш каби эстетик функциялари асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шуҳрат Ориф шеърияти индивидуаллигини таъминловчи лисоний воситалар тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
замонавий ўзбек шеъриятининг фонопоэтик имкониятлари Шуҳрат Ориф ижоди мисолида поэтик нутқ бадиийлигини таъминлайдиган товушларни чўзиш, бирдан ортиқ қўллаш, товуш орттириш, тушириш, алмаштириш каби фонетик ҳодисалар, товушлар такрорига асосланган тасвирий воситаларнинг экспрессивлик ҳамда ижодкор мақсадини ифодалашдаги лингвопоэтик ўрни асосланганлигига оид хулосалардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2020-2023 йилларга  мўлжалланган АМ-Ф3-201908172 рақамли «Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш» мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024 йил, 14 ноябрдаги №04/1-3258-сонли маълумотномаси). Натижада бадиий услубга хос бўлган матнлар таҳлили мазкур корпусни яратишда муҳим аҳамият касб этган;  
бадиий матннинг лексик-семантик хусусиятлари, ижодкор шеърларида поэтик мақсад билан қўлланган мумтоз анъанавий образлар номини билдирувчи антропонимлар, шоир билан бевосита таниш кишилар номлари ҳамда шоир ўз ҳаёти билан боғлиқ реал воқеаларни тавсифлаш эҳтиёжи юзасидан реал топонимлар,  тарихий сўзлардан, шу билан бир қаторда, турғун бирикмалар, преседент бирликлардан самарали фойдаланганлиги аниқланиб, уларнинг шеърий нутқда поэтик мақсад билан қўлланилгани сабабли лексопоэтик восита сифатида бадиий-прагматик маъно ва лингвопоэтик моҳият касб этишининг исботланганлиги давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023 йилларга мўлжалланган ПЗ-2020042022 рақамли «Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш» мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024 йил, 14 ноябрдаги №04/1-3256-сонли маълумотномаси). Натижада илмий лойиҳанинг илмий-назарий жиҳатдан бойишига эришилган;
Шуҳрат Ориф шеъриятида ижодкорнинг бадиий мақсадини акс эттиришга хизмат қилувчи ўхшатиш, жонлантириш, сифатлаш каби бадиий тасвир воситалари ва кўчимлар мисолида шоир ижодининг энг нозик маъно қирралари, ижодкор рухий-психологик ҳолатларини акс эттириш  каби лисоний-бадиий имкониятлари, қаҳрамонлар нутқини ифодали ва образли қилиб тасвирлаш каби эстетик функцияларининг асосланганлигига оид хулоса ва натижаларидан Ўзбекистон  Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими фаолиятида фойдаланилди (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлимининг 2025 йил, 11 февралдаги 13-сонли маълумотномаси). Натижада уюшма томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар, адабиёт байрамлари бадиий-илмий жиҳатдан мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish