Иномова Дилшуносхон Абдуллажон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мукаррама Муродова ва унинг адабий фаолияти” 10.00.02 - Ўзбек адабиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Fil6999
Илмий раҳбар: Қобилова Зебохон Бакировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.25.03. рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ражабова Маърифат Бақоевна, филология фанлари доктори, профессор; Жўраева Гўзал Қодировна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мукаррама Муродова ҳаёти ва ижодини махсус тадқиқ этиш, шоира таржимайи ҳолини тиклаш, унинг давр адабий жараёнида тутган ўрнини белгилаш ва шеърларининг ғоявий-бадиий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек адабиётшунослигида илк маротаба Мукаррама Муродованинг ҳаёти ва ижодий биографияси расмий ҳужжатлар, шоира ҳақидаги хотиралар, мактублар асосида тикланган;
шоиранинг лирик мероси таҳлили натижасида шеъриятининг мавзу кўлами, жанр таркиби, ғоявий-бадиий хусусиятлари аниқланган. Шеърларидаги хусусий муаллиф кўчимларининг салмоғи анъанавий метафораларга қараганда кўпчиликни ташкил этиши асосланган;
Мукаррама Муродованинг лирик қаҳрамони она, оқила рафиқа, вафодор аёл, ижтимоий фаол фуқаро, бола кўринишларида намоён бўлгани, шеърларида фалсафий-эстетик қарашларни ифодалаш мақсадида табиат ва инсон ўртасидаги диалектик алоқадан самарали фойдалангани, пейзаж шоиранинг бадиий ниятини ўқувчига етказишда муҳим восита эканлиги далилланган;
шоиранинг мактублари нафақат информация етказиш, балки дидактик, фалсафий-эстетик қарашларни ифодалаш жиҳатидан ҳам эпистоляр жанр такомилида алоҳида ўрин тутиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мукаррама Муродова шеърияти ва унинг поетикаси масаласини тадқиқ этиш жараёнида чиқарилган хулосалар, эришилган илмий натижаларнинг жорийланиши қуйидагиларда кўринади:
ўзбек адабиётшунослигида илк маротаба Мукаррама Муродованинг ҳаёти ва ижодий биографияси расмий ҳужжатлар, шоира ҳақидаги хотиралар, мактублар асосида тикланганлиги, Мукаррама Муродованинг олима сифатидаги илмий изланишлари, шеърияти миллий қадриятларни ёрқин ифода этиши, шоира услуби соддалиги ва чуқур фалсафийликни уйғунлаштириб, ўзбек лирикасининг анъанавий услубларини янги эстетик поғонага кўтаришга хизмат қилганлиги тўғрисидаги таҳлилий фикрлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг шеърият кенгаши йиғинларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 2-мартдаги 01-03/99-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорлар ва тадқиқотчиламинг адабиётшунослик бўйича тасаввурлари кенгайган, бадиий матнга тўғри ёндашув кўникмалари ошган ҳамда ўзбек шеъриятида муҳим рол ўйнаган яна бир шоира фаолияти ҳақида тасаввурга эга бўлинган;
шоиранинг лирик мероси таҳлили натижасида шеъриятининг мавзу кўлами, жанр таркиби, ғоявий-бадиий хусусиятлари аниқланган, шеърларидаги хусусий муаллиф кўчимларининг салмоғи анъанавий метафораларга қараганда кўпчиликни ташкил этиши асосланган ўринлардан АЛ-322103020 рақамли амалий лойиҳада фойдаланилган (Қўқон университетининг 20.04.2026 йилдаги № 34-сонли маълумотномаси). Натижада електорон платформа ўзбек шоиралари силсиласининг давомий эканлиги ҳақидаги янги маълумотлар билан тўлдирилган.
Мукаррама Муродованинг бадиий ижодида лирик қаҳрамоннинг она, оқила рафиқа, вафодор аёл, ижтимоий фаол фуқаро ва бола образларида намоён бўлиши, унинг шеърларида фалсафий-эстетик қарашларни ифодалашда табиат ва инсон ўртасидаги диалектик алоқадан самарали фойдаланилгани, шунингдек, пейзаж тасвирлари орқали муаллифнинг бадиий ниятини ўқувч ига етказиш воситаси сифатидаги ўрни илмий жиҳатдан асослаб берилган ўринлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институтида ўтказилиб келинаётган анжуманлар, семинарларда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 25 март 2026-йил.10/210-сон маълумотномаси)
Шоира Мукаррама Муродованинг мактублари нафақат маълумот етказиш, балки дидактик, фалсафий-эстетик қарашларни ифодалаш жиҳатидан ҳам эпистоляр жанр такомилида алоҳида ўрин тутиши асосланган ўринлардан Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали ижодкорлари томонидан тайёрланган “Ғазал бўстони”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлари ссенарийларининг 2024-2025 йил ҳамда 2026 йил январ ойи сонларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадикомпаниясининг 05.03.2025 даги 05-09-390-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу дастурлар эпистоляр жанр имкониятлари ҳақидаги қимматли маълумотлар билан бойитилган.