Абдурахмонов Абдурашид Косимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нормурод Норқобилов ва Менгзиё Сафаров қиссаларида инсон ва табиат концепцияси”, 10.00.02  - Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2862.            
Илмий раҳбар:  Касимов Абдугапир Абдикаримович. Филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/25.12.2024.Fil.130.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулова Умида Йўлдош қизи, филология фанлари доктори, профессор;  Жуманова Шахноза Икромжоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Нормурод Норқобилов ҳамда Менгзиё Сафаров қиссаларида инсон ва табиат концепцияси бадиий талқинини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- характерлар онгости туйғулари тасвири ва ижтимоий муносабатлар муштараклиги,  воқеликни мантиқий муайян нуқтага йиғиш, ҳаётий зиддиятларни ишонарли акс эттириш Н.Норқобилов ва М.Сафаров  ижодий консепсиясини белгилайдиган муҳим поэтик тамойиллар эканлиги далилланган;
- адиблар поэтик услубида бадиий макон даврлараро руҳий бўшлиқларни бирлаштириб туриши, эпик миқёс қамрови поетик образнинг умумий савиясини таъминласа, вақт оқими образ дунёси ва ҳолат-ҳаракат давомийлигини чуқурлаштириши асосланган;
- Нормурод Норқобилов ва Менгзиё Сафаров асарларидаги пейзаж тасвири қаҳрамоннинг руҳияти ва характерини очиб беришга хизмат қилишдан ташқари, композицияни ҳаракатга келтирувчи, кейинги воқеаларни ўзаро боғловчи муҳим восита вазифасини бажаргани аниқланган;
- инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни сақлаш, экологик муаммолардан огоҳ қилиш каби ғояларнинг  реаллик ва рамзийлик уйғунлигида кўрсатиш ҳар икки ёзувчи услубига хос бўлган етакчи хусусиятлар эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Нормурод Норқобилов ва Менгзиё Сафаров қиссаларида инсон ва табиат консепсияси” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
Нормурод Норқобилов ва Менгзиё Сафаров қиссаларидаги инсон ва табиат консепсияси тасвиридаги поетик услубда бадиий макон даврлараро руҳий бўшлиқларни бирлаштириб туриши, эпик миқёс қамрови поэтик образнинг умумий савиясини таъминласа, вақт оқими образ дунёси ва ҳолат-ҳаракат давомийлигини чуқурлаштириши борасидаги илмий қарашлари ва хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Бедорлик», «Ижод завқи», «Таълим ва тараққиёт», «Миллат ва маънавият» эшиттиришлари сценарийсини ёзишда фойдаланилди. Таҳлиллар ва илмий хулосалар китобхонларнинг табиат ва борлиққа бўлган муносабатини ижобий томонга шаклланишида алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 21-октябрдаги 26-36-912 сон маълумотномаси). Натижада адиблар қиссалари ҳақида берилган маълумотлар, асардаги инсон ва табиат муносабатлари тўғрисидаги назарий хулосалар эшиттиришнинг мазмунини бойитишга хизмат қилган;
Нормурод Норқобилов ва Менгзиё Сафаров асарларидаги пейзаж тасвири қаҳрамоннинг руҳияти ва характерини очиб беришга хизмат қилишдан ташқари, композицияни ҳаракатга келтирувчи, кейинги воқеаларни ўзаро боғловчи муҳим восита вазифасини бажаргани аниқланган назарий фикрлар ва хулосалардан 12.35.56-б12 рақамли “Абдулла Қаҳҳорнинг адабиётшунослиги” мавзусидаги 2022-2023-йилларда бажарилган фундаментал лойиҳада фойдаланилган (2024-йил 4-декабрдаги Э.5563-сон маълумотнома). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий ҳамда илмий-амалий аҳамияти ортган;
характерлар онгости туйғулари тасвири ва ижтимоий муносабатлар муштараклиги,  воқеликни мантиқий муайян нуқтага йиғиш, ҳаётий зиддиятларни ишонарли акс эттириш Н.Норқобилов ва М.Сафаров  ижодий консепсиясини белгилайдиган муҳим поэтик тамойиллар эканлиги далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланиган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 1-декабрдаги 04/1-5745 сон маълумотномаси). Натижада, мазкур платформадаги малъумотларнинг илмий-назарий аҳамияти ортган;
Нормурод Норқобилов ва Менгзиё Сафаров  қиссаларидаги  инсон  ва  табиат  ўртасидаги  мувозанатни  сақлаш,  экологик муаммолардан огоҳ қилиш каби ғояларнинг реаллик ва рамзийлик уйғунлигида кўрсатиш ҳар  икки  ёзувчи  услубига  хос  бўлган  етакчи  хусусиятлар  эканлиги  асосланган, қиссаларнинг бадиий тил хусусиятлари тадқиқ этиш орқали чиқарилган хулосалардан Давлат  илмий-техник дастурлари   доирасидаги  2022-2024-йилларда  бажарилган  ИЛ-402104209  “Ахборот-қидирув тизимлари  (Google,  Yandex,  Google  Translate)  учун  автоматик  ишлов  бериш  воситаси  – ўзбек  тилининг  морфолексикони  ва  морфологик  анализатори  дастурий  воситасини  яратиш” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 27-мартдаги 04/1-1635 сон маълумотномаси). Натижада, мазкур платформадаги ўзбек тили семантик маълумотлар базаси бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish