Бакирова Элнора Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мураккаб эргаш гапларнинг структурал-семантик ва функционал тадқиқи” 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.2.PhD/Fil2369.
Илмий раҳбар: Мамажонов Алижон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Юлдашева Дилафруз Махамадалиевна, иккинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари доктори, доцент Турниязов Беҳзод Нигматович.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади синтактик сатҳнинг мураккаб синтактик бирлиги бўлган мураккаб эргаш гапларнинг структур-семантик ва функционал тадқиқини монографик тарзда махсус ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тил сатҳида кенг қамровли синтактик лисоний бирлик саналган мураккаб эргаш гапларни ўзбек тилида белгилаш назарияси бўйича маълумот берилган, уларнинг структурал кўринишлари аниқланган ва мисоллар ёрдамида изоҳланган;
тобе-ҳокимлик муносабати асосида шаклланувчи синтактик бирлик ҳисобланган мураккаб эргаш гапларнинг семантик турлари таҳлил қилинган ва синтактик хусусиятлари очиб берилган;
мураккаб эргаш гапларни шакллантирувчи воситалар ҳамда қисмлари орасидаги мазмуний муносабатларнинг ранг-баранглиги лисоний далиллар билан исботланган;
ўзбек тилида мураккаб эргаш гапларнинг нутқ услубларида қўлланиши ёритилган ва уларнинг тил тизимидаги ўрни аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мураккаб эргаш гапларнинг структурал-семантик ва фунционал хусусиятлари жиҳатдан амалга оширилган тадқиқи асосида:
мураккаб эргаш гапларни шакллантирувчи воситалар ҳамда қисмлари орасидаги мазмуний муносабатларнинг ранг-баранглиги, структурал кўринишлари, семантик турлари изоҳланган лисоний далиллардан, илмий натижа ва хулосалардан 2020 – 2021-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги IZ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳа доирасида “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-франсузча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилди (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 26-июндаги 1/04-273-сонли маълумотномаси);
тил сатҳида кенг қамровли синтактик лисоний бирлик саналган мураккаб эргаш гапларни ўзбек тилида белгилаш назарияси бўйича берилган маълумотлардан, шунингдек, ўзбек тилидаги мураккаб эргаш гапларнинг структурал кўринишлари, уларнинг семантик турлари мисоллар асосида далилланганлиги ҳамда мураккаб эргаш гаплар таҳлили бўйича илмий қарашлар ва хулосалардан 2024 – 2025-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 28-июндаги 26-36-1012-сонли маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни такомиллашган ва эшиттиришларда тақдим этилган мазкур илмий натижалар тингловчиларнинг тил сатҳига хос тушунчаларни оширишда ҳамда уларни ўринли қўллашда муҳим аҳамият касб этган;
мураккаб эргаш гапли синтактик бирликларнинг лисоний белгилари, янгича ёндашув асосидаги таснифи, шаклий ва мазмуний тузилиши, уларнинг бошқа синтактик структуралардан фарқли томонларини тадқиқ этишга доир хулоса ва илмий натижалардан 2022 – 2024-йилларда “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилди (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 26-июндаги 1/04-274-сонли маълумотномаси);
мураккаб эргаш гапли синтактик қурилмалардан нутқ бирликларини тизимли ўрганишда асосий манбалардан бири бўлиб хизмат қилишига доир хулосалардан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 2021 –2023-йилларда фаолият олиб борган “Mindonobod Satellite Access Microsholarship Program” S-UZ800-21-GR-3126 халқаро амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Фарғона тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 62-умумий ўрта таълим мактабининг 2025-йил 30-июндаги 6-сон маълумотномаси). Ушбу ёндашувлар лойиҳа иштирокчиларининг амалий машғулотларида лингвистик таҳлил методларини ўргатиш учун асос бўлган.