Фазлиддинов Хуршид Абдивафо ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида меҳнат қуроллари номларининг когнитив, деривацион тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5806
Илмий раҳбар: Халимова Фируза Рустамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаева Наргиза Эркиновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида меҳнат қуроллари номланишининг лексик-семантик, деривацион ва когнитив хусусиятларини ўрганиш, ушбу бирликларнинг лингвомаданий тизимдаги ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оламнинг лисоний манзарасида меҳнат қуролларининг номланиши, таснифланиши, метафорик асосда ишлатилиши, шунингдек, лексик-семантик ва фразеологик бирликлар орқали намоён бўлиши аниқланиб, инглиз ва ўзбек тилларида меҳнат қуроллари номларининг консептуал асосда шакллангани ва улар орқали инсон дунёқараши намоён бўлиши когнитив-лингвистик ёндашув асосида очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тиллари лексикасида меҳнат қуролларига оид лексик бирликларнинг семантик хусусиятлари, жумладан синонимлик, антонимлик, омонимлик ва кўпмаънолилик ҳолатлари чоғиштирма-лингвистик анализ асосида аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги меҳнат қуролларига оид лексик бирликлар терминологик жиҳатдан тизимлаштирилди, яъни уларнинг семантик майдонлари аниқланиб, соҳаларга оид бўлиниши ва таснифи ишлаб чиқилди, шунингдек, ушбу бирликларнинг деривацион хусусиятлари аниқланиб, морфологик моделлари шакллантирилди, яъни сўз ясаш ва ўзгартириш механизмлари, префикс, суффикс ва бошқа морфемаларнинг ролини кўрсатадиган тизимли изоҳ берилган;
меҳнат қуроллари орқали ифодаланувчи тарихий, маданий ва миллий қадриятлар инглиз ва ўзбек лингвомаданияти контекстида қиёсий ўрганилиб ҳар икки халқ тафаккурида меҳнат консепти тарихий-маданий қийматга эга экани, уларнинг миллий менталитетдаги ўрни ва семантик юкламаси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз ва ўзбек лингвомаданиятида меҳнат қуроллари номланишининг деривацион ва когнитив жиҳатларини аниқлашга доир тадқиқот натижалари асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида меҳнат қуроллари номларининг оламнинг лисоний манзарасида қандай ифодаланишини аниқлаш, уларнинг консептуал ва маданий асосларини ўрганиш билан боғлиқ жиҳатлари таҳлили натижаларидан Самарқанд вилояти телерадиоканалида 2025-йил 5-август куни эфирга узатилган “Кун мавзуси” эшиттиришининг навбатдаги сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 5-августдаги №01-07/276-сонли маълумотномаси). Мазкур кўрсатувда тадқиқот натижаларидан олинган меҳнат қуролларини англатувчи асосий тил бирликлари (лексик, семантик ва стилистик жиҳатдан)нинг номланишида ифодаланган антропоцентрик мазмун, яъни инсон фаолияти, тажрибаси ва маданий дунёқарашининг тилдаги инъикослари лингвомаданий ёндашув асосида тизимлаштирилгани ҳақида фикрлар баён этилди. Шунингдек, миллий маданиятда меҳнат ва касб-ҳунар консептларининг шаклланиши, уларнинг воситасида халқнинг қадрият йўналишлари, ижтимоий роллари, тарихий тажрибалари ва дунёқараши қандай ифодалангани юзасидан мулоҳаза билдирилган;
инглиз ва ўзбек тиллари лексикасида меҳнат қуролларига оид лексик бирликларнинг семантик хусусиятларини тавсифлашга оид диссертациянинг хулосаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида, Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида Руминиянинг Алба Юлия университети билан ҳамкорликда амалга оширилган “ИCМ-2022-КА171-000077648” рақамли халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 29-июндаги №04-06-1/3704-сонли маълумотномаси). Лойиҳа доирасида, меҳнат қуроллари номланишида учрайдиган такрорий семантик конструксиялар, метафорик ифодалар ва ўхшатишлар ўрганилди. Инглиз ва ўзбек тилларидаги меҳнат қуролларига оид лексик бирликларнинг лингвистик ва лингвомаданий жиҳатдан қиёсий таҳлили уларнинг ҳар иккала тил ва маданият консептларидаги ўхшашликлари ҳамда фарқларини очиб берди;
инглиз ва ўзбек тилларида меҳнат қуролларига оид лексик бирликларнинг терминологик таснифи ва деривацион хусусиятлари таҳлилига оид илмий натижалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида, Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) ҳамкорлигида амалга оширилган 1683580-рақамли “Энглиш ас а Счоол Субжеcт” номли халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 11-сентябрдаги №11-25/24-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот асосида меҳнат қуролларини англатувчи лексик бирликларнинг янги таснифи ишлаб чиқилган. Мазкур тасниф нафақат анъанавий грамматик ёки семантик мезонларга, балки бу бирликларнинг маданият билан боғлиқ мазмуний-когнитив хусусиятларига таянган ҳолда амалга оширилган. Шу орқали ушбу лексик бирликларнинг халқнинг урф-одатлари, қадриятлари, тарихий тажрибалари ва моддий маданияти билан қандай боғлиқлиги янада аниқроқ очиб берилган;
инглиз ва ўзбек лингвомаданиятида меҳнат қуроллари орқали ифодаланувчи тарихий, маданий ва миллий қадриятларни қиёсий таҳлили бўйича олинган илмий натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 2020-2022 йилларга мўлжалланган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 20-июндаги №1851/02-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида меҳнат қуролларининг номланишида қўлланиладиган деривацион жараёнлар, когнитив механизмлар, лексик бирликлар, ҳамда маданиятга хос атамалар таҳлил қилинди. Шунингдек, номланишларда юзага келадиган такрорий семантик конструксиялар, метафорик ифодалар ва ўхшатишларнинг функсионал, маданий ва консептуал аҳамиятга эгалиги аниқланди. Бундан ташқари, инглиз ва ўзбек тилларидаги меҳнат қуролларига оид лексик бирликларнинг лингвистик ва лингвомаданий жиҳатдан қиёсий таҳлили уларнинг маданият ва тил консептларидаги ўхшашликлари ҳамда фарқларини очиб берди. Мазкур илмий натижалар ва таҳлиллардан халқаро лойиҳа доирасида ўқув, маданиятлараро коммуникация ва тадқиқот фаолиятларида самарали фойдаланилди.