Мурадова Малика Саидахроровнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Cурункали буйрак касаллигида асаб тизими зарарланишининг клиник-патогенетик механизмларини ўрганиш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3558.
Илмий раҳбар: Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04.
Расмий оппонентлар: Таджиев Мирхотам Мирхошимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Алиқулова Нигора Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак касаллиги III-IV босқичларида неврологик патология ривожланишининг клиник ва патогенетик механизмларини аниқлаш ва даволашни оптимиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллигининг III–IV босқичларида периферик ва марказий неврологик бузилишлар спектри тизимлаштирилиб, уларнинг касаллик оғирлиги ва диабетик этиологияга боғлиқ ҳолда прогрессияланиши асосланган;
психоневрологик дефицит ва қоннинг специфик биомаркерлари (NGF, HIF-1α, VEGF, ангиотензин) ҳамда электролитлар дисбаланси ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар ва сурункали буйрак касаллиги диабетик ва нодиабетик гуруҳлар учун фарқланувчи клиник-лаборатор профиллар шакллантирилгани асосланган;
моносиалотетрагексозилглиозид препаратини қўллаш асосидаги комплекс терапиянинг когнитив функциялар ва нерв ўтказувчанлигини тиклашдаги самарадорлиги клиник-биокимёвий индикаторлар орқали исботланган;
cурункали буйрак касаллигида неврологик асоратларни эрта ташхислаш, дифференциал даволаш ва мониторинг қилишнинг босқичма-босқич диагностик-терапевтик мезонлари ва амалий тавсиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
СБКда асаб тизими дисфункцияси: клиник-биокимёвий ривожланиш механизмлари, ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллигининг III–IV босқичларида периферик ва марказий неврологик бузилишлар спектри тизимлаштирилиб, уларнинг касаллик оғирлиги ва диабетик этиологияга боғлиқ ҳолда прогрессияланиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти Илмий кенгашининг 2025-йил 20-майдаги 10-сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган «Сурункали буйрак касаллигида полинейропатияларнинг клиник ва нейрофизиологик хусусиятлари» номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиникасининг 2025-йил 02 майдаги № 51 сонли, Сирдарё вилояти Сирдарё тумани соғлиқни сақлаш бўлимининг 2025-йил 02 майдаги №1339 сонли сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: СБКда асаб тизими дисфункцияси учун хавф омилларини жинсга боғлиқ фарқларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш ва таҳлил қилиш беморларнинг жисмоний фаоллиги, ҳаёт сифати ва руҳий ҳолатини яхшилашга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: олинган маълумотлар асосида СБКда асаб тизими дисфункциясини эрта ташхислаш бир бемор учун 4170000 сўмни иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: ушбу илмий янгиликни СБКда асаб тизими дисфункцияси билан касалланган беморларда қўллаш бир бемор учун 4170000 сўмни иқтисод қилишга эришилади.
иккинчи илмий янгилик: психоневрологик дефицит ва қоннинг специфик биомаркерлари (NGF, HIF-1α, VEGF, ангиотензин) ҳамда электролитлар дисбаланси ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар ва сурункали буйрак касаллиги диабетик ва нодиабетик гуруҳлар учун фарқланувчи клиник-лаборатор профиллар шакллантирилгани асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти Илмий кенгашининг 2025-йил 20-майдаги 10-сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган «Сурункали буйрак касаллигида полинейропатияларнинг клиник ва нейрофизиологик хусусиятлари» номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиникасининг 2025-йил 02 майдаги № 51 сонли, Сирдарё вилояти Сирдарё тумани соғлиқни сақлаш бўлимининг 2025-йил 02 майдаги №1339 сонли сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: СБК билан оғриган беморларда психоневрологик бузилишларни эрта аниқлаш ва диабетик ва нодиабетик гуруҳлар учун фарқланган биомаркер-психоневрологик профилларнинг ишлаб чиқилиши индивидуаллаштирилган даволашни таъминлаб, терапия самарадорлигини оширади ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилади. Иқтисодий самарадорлиги: олинган маълумотлар асосида СБКда асаб тизими дисфункциясини эрта ташхислаш бир бемор учун 4170000 сўмни иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: ушбу илмий янгиликни СБКда асаб тизими дисфункцияси билан касалланган беморларда қўллаш бир бемор учун 4170000 сўмни иқтисод қилишга эришилади.
учинчи илмий янгилик: моносиалотетрагексозилглиозид препаратини қўллаш асосидаги комплекс терапиянинг когнитив функциялар ва нерв ўтказувчанлигини тиклашдаги самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти Илмий кенгашининг 2025-йил 20-майдаги 10-сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган «Сурункали буйрак касаллигида полинейропатияларнинг клиник ва нейрофизиологик хусусиятлари» номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиникасининг 2025-йил 02 майдаги № 51 сонли, Сирдарё вилояти Сирдарё тумани соғлиқни сақлаш бўлимининг 2025-йил 02 майдаги №1339 сонли сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: СБКда асаб тизими дисфункциясини эрта ташхислаш ва унинг прогрессиясини олдини олишни оптималлаштирадиган прогностик мезонлар ишлаб чиқилиши, касалликни бошланғич босқичда аниқлаш, даволаш тактикасини эрта белгилаш ҳамда симптомларнинг кучайишини олдини олишга катта ижтимоий таъсир кўрсатди. Иқтисодий самарадорлиги: олинган маълумотлар асосида СБКда асаб тизими дисфункцияси эрта ташхислаш бир бемор учун 4170000 сўмни иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: ушбу илмий янгиликни СБКда асаб тизими дисфункцияси билан касалланган беморларда қўллаш бир бемор учун 4170000 сўмни иқтисод қилишга эришилади.
тўртинчи илмий янгилик: cурункали буйрак касаллигида неврологик асоратларни эрта ташхислаш, дифференциал даволаш ва мониторинг қилишнинг босқичма-босқич диагностик-терапевтик мезонлари ва амалий тавсиялари ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти Илмий кенгашининг 2025-йил 20-майдаги 10-сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган «Сурункали буйрак касаллигида полинейропатияларнинг клиник ва нейрофизиологик хусусиятлари» номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиникасининг 2025-йил 02 майдаги № 51 сонли, Сирдарё вилояти Сирдарё тумани соғлиқни сақлаш бўлимининг 2025-йил 02 майдаги №1339 сонли сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: СБКда асаб тизими дисфункцияси беморларнинг ҳаёт сифати, уйқу сифати ва психологик ҳолатига таъсир қилувчи жиддий ҳолат эканлиги илмий далиллар асосида исботланди. Тадқиқот натижалари СБК билан оғриган беморларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс дастурлар ишлаб чиқишга замин яратди. Иқтисодий самарадорлиги: олинган маълумотлар асосида СБКда асаб тизими дисфункцияси эрта ташхислаш бир бемор учун 4170000 сўмни иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: ушбу илмий янгиликни СБКда асаб тизими дисфункцияси билан касалланган беморларда қўллаш бир бемор учун 4170000 сўмни иқтисод қилишга эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish