Эшчанова Гўзал Бакпўлатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали лимфолейкозларда клиник неврологик ва нейропсихологик бузилишлар динамикаси», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3827.
Илмий раҳбар: Матмуродов Рустамбек Жуманазарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04.
Расмий оппонентлар: Эргашева Наргиза Обиджоновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Пўлатов Садриддин Сайфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади cурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишлар динамикасини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда вестибуло-атактик синдромнинг 1,9 баробар, хотира бузилишининг 1,6 баробар ва психоэмоционал нотурғунликнинг 1,7 баробар кўп учраши ва ушбу бузилишларнинг бир вақтда намоён бўлиши касаллик прогрессиясини баҳолашдаги диагностик аҳамияти исботланган;
сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда когнитив бузилишларнинг кучайишига ёшга боғлиқ субклиник хавотирлик ва боғлиқ бўлмаган субклиник депрессиянинг устунлиги, психоэмотционал бузилишларга эса беморларнинг маълумот даражаси кучли таъсир қилиши  асосланган;
сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичлари баҳоланишида жисмоний, ижтимоий/оилавий омилларнинг модулларининг устунлик қилиши, беморларнинг ёши ва жинси, касаллик хавфи ва ҳаёт сифати умумий даражаси ўртасида кучли салбий корреляцион боғлиқлик аниқланган;
сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларни динамикада мақсадли кузатиб бориш учун клиник-неврологик ва нейропсихологик текширувларга ўз вақтида кечиктирилмайдиган дифференциал ёндашув тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сурункали лимфолейкозларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишлар динамикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда вестибуло-атактик синдромнинг 1,9 баробар, хотира бузилишининг 1,6 баробар ва психоэмоционал нотурғунликнинг 1,7 баробар кўп учраши ва ушбу бузилишларнинг бир вақтда намоён бўлиши касаллик прогрессиясини баҳолашдаги диагностик аҳамияти исботланганлиги бўйича таклифлар “Сурункали лимфолейкозларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларни баҳолаш усули” мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 27 октябрдаги 10-25/739-t-сон маълумотномаси). Сурункали лимфолейкозларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишлар динамикаси бўйича олинган илмий натижалар Қорақалпоғистон Республикаси У. Халмуротов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг №31/09 17 декабр 2025 йилдаги хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларнинг клиник-функционал ва психоневрологик компонентлар ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш хасталикни эрта ташхислаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу усул тадбиқ этилгунга қадар беморларнинг хасталик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик кунларининг ўртача сони 10 кунни ташкил этган; таклиф этилган диагностик усулидан фойдаланиш натижасида Еинв = (2676000-868800) х (5-3) х (20-12/100) х 0,6 х 59 / 5-3 = 38182847 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларнинг хавотир ва депрессия белгиларини эрта аниқлаш, касалликни кечиши ва оқибатини яхшилаш, олдини олиш, прогноз қилиш, беморлар ҳаёт тарзини узайтириш моддий харажатлар миқдорини 38182847 сўм иқтисод қилишга олиб келади.
иккинчи илмий янгилик: лимфопролифератив жараёнлар фонида беморларда хотира ва диққат пасайишида ёш ошиши ва хавотир даражасининг юқорилиги устун таъсир кўрсатиб, ушбу омиллар когнитив бузилишларнинг шаклланишида етакчи аҳамиятга эга эканлиги, касаллик давомийлиги, жинс ва ташхис қўйилиш вақти когнитив кўрсаткичларга ишончли таъсир кўрсатмаслиги, ёшга боғлиқ субклиник хавотирлик ва ёшга боғлиқ бўлмаган субклиник депрессия устунлиги эса беморларнинг маълумот даражасига боғлиқ ҳолда ўзгариши бўйича таклифлар “Сурункали лимфолейкозларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларни баҳолаш усули” мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 27 октябрдаги 10-25/739-t-сон маълумотномаси). Сурункали лимфолейкозларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишлар динамикаси бўйича олинган илмий натижалар Қорақалпоғистон Республикаси У. Халмуротов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг №31/09 17 декабр 2025 йилдаги хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларнинг хусусиятларини ўрганиш ва дифференциал ёндашув чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларнинг хавотир ва депрессия белгиларини эрта аниқлаш, касалликни кечиши ва оқибатини яхшилаш, олдини олиш, прогноз қилиш, беморлар ҳаёт тарзини узайтириш моддий харажатлар миқдорини 38182847 сўм иқтисод қилишга олиб келган. Хулоса: таклиф этилган усулнинг қўлланилиши натижасида бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини моддий харажатлар миқдорини 35,6% га иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда ҳаёт сифатининг баҳоланишида жисмоний, ижтимоий-оилавий, ҳиссий фаровонлик модулларининг устунлиги, функционал фаровонлик модули эса аҳамиятга эга эмаслиги, беморлар ёши ва жинси ўртасида, шунингдек касаллик хавфи ва ҳаёт сифатининг умумий даражаси ўртасида кучли салбий корреляция кузатилиши бўйича таклифлар “Сурункали лимфолейкозларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларни баҳолаш усули” мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 27 октябрдаги 10-25/739-t-сон маълумотномаси). Сурункали лимфолейкозларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишлар динамикаси бўйича олинган илмий натижалар Қорақалпоғистон Республикаси У. Халмуротов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг №31/09 17 декабр 2025 йилдаги хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларнинг хавотир ва депрессия белгиларини эрта аниқлаш, касалликни кечиши ва оқибатини яхшилаш, олдини олиш, прогноз қилиш, беморлар ҳаёт тарзини узайтириш моддий харажатлар миқдорини 38182847 сўм иқтисод қилишга олиб келган. Иқтисодий самарадорлиги: харажат-самарадорлик коэффициенти (ХСК) қуйидагича ифодаланиши мумкин: ХСК = эффект/харажат=Cйил/З = 50310000/5229700 = 9,62. Бу ерда Cйил – амалга ошириш ҳажми учун ҳисобланган диагностика усулларини ўртача йиллик тежаш қиймати; З– Сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларни баҳолаш алгоритмини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва амалга ошириш харажатларининг нархи. Хулоса: Сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларнинг хавотир ва депрессия белгиларини эрта аниқлаш, касалликни кечиши ва оқибатини яхшилаш, олдини олиш, прогноз қилиш, 1 нафар  бемор ҳисобига бюджет маблағларини 9,62 баробар иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда вестибуло-атактик синдромнинг 1,9 баробар, хотира бузилишининг 1,6 баробар ва психоэмоционал нотурғунликнинг 1,7 баробар кўп учраши ва ушбу бузилишларнинг бир вақтда намоён бўлиши касаллик прогрессиясини баҳолашдаги диагностик аҳамияти исботланганлиги бўйича таклифлар “Сурункали лимфолейкозларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларни баҳолаш усули” мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 27 октябрдаги 10-25/739-t-сон маълумотномаси). Сурункали лимфолейкозларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишлар динамикаси бўйича олинган илмий натижалар Қорақалпоғистон Республикаси У. Халмуротов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг №31/09 17 декабр 2025 йилдаги хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларнинг когнитив, вегетатив бузилишлари мавжуд беморларни динамикада олиб бориш мезонларини ишлаб чиқиш орқали эрта ногиронликнинг олдини олиш, беморларнинг меҳнатга лаёқатсизлик кунларининг сонини қисқартириш, ҳамда ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилашга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: беморларда хавотир ва депрессия белгиларини аниқлаш ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини 1200000 сўмга тежайди. Хулоса: Сурункали лимфолейкоз билан оғриган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларнинг хавотир ва депрессия белгиларини эрта аниқлаш, касалликни кечиши ва оқибатини яхшилаш, олдини олиш, прогноз қилиш, беморлар ҳаёт тарзини узайтириш моддий харажатлар миқдорини 35,6% камайишига олиб келади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish