Нарова Наргиза Эльбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ортодонтик даволашда оғиз бўшлиғи гигиенасини оптималлаштириш” 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3382.
Илмий рахбар: Хасанова Лола Эмилевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc. 06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Бекжанова Ольга Есеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Копбаева Майра Тайтолеуовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Университй оф Наварра (Испания).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олинувчи ва олинмайдиган мосламалар билан ортодонтик даволанадиган беморларда тиш кариеси ва пародонт касалликларининг олдини олиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
элайнерларни қўллаш оғиз суюқлигининг кислотали-ишқорий мувозанати кўрсаткичларини нисбатан барқарор сақлаб, қаттиқ тиш тўқималари деминерализацияси интенсивлигининг пасайиши ва кариес ривожланиши хавфининг камайишига олиб келиши аниқланган;
ортодонтик даволаш жараёнида оғиз суюқлиги ΔпҲ кўрсаткичининг пасайиши натижасида эмальнинг эрта деминерализацияси хавфи ортиб, оқ доғ кўринишидаги бошланғич кариес ўчоқлари пайдо бўлиш частотаси кўпайиши исботланган;
брекет-тизимларни узоқ муддат тақиш натижасида оғиз бўшлиғида сИгА даражасининг пасайиши билан кечувчи локал иккиламчи иммунитет танқислиги ривожланиб, шартли-патоген микрофлора фаоллашиши ва пародонт яллиғланиш касалликларининг прогрессияси кузатилиши аниқланган;
тиш-жағ аномалиялари ва ортодонтик аппаратларнинг қўшма таъсири натижасида оғиз бўшлиғи микробиологик мувозанатининг бузилиши ортиқча бактериал ўсиш синдроми шаклланиши ва беморлар стоматологик ҳолатининг ёмонлашишига сабаб бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича 2025 йил 24 октябрдаги 27/19-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: элайнерларни қўллаш оғиз суюқлигининг кислотали-ишқорий мувозанати кўрсаткичларини нисбатан барқарор сақлаб, қаттиқ тиш тўқималари деминерализацияси интенсивлигининг пасайиши ва кариес ривожланиши хавфининг камайишига олиб келиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: профилактиканинг оптималлаштирилган усулини қўллаш тиш кариеси бўлмаган шахслар улушининг кўпайишига олиб келади, шу билан мураккаб кариес ва пародонтал касалликларнинг асоратлари ривожланишининг ва ортодонтик даволанишни мажбурий тўхтатишни ёки рад этишни олдини олади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий натижалар Самарқанд вилоят стоматология клиникаси (2024 йил 8 июлдаги 49-сонли буйруқ) ва Фарғона вилоят стоматология шифохонаси (2024 йил 5 июлдаги 53-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: мамлакатимизда ортодонтик даволашнинг профилактика схемаси ишлаб чиқилган ва уни амалга ошириш стоматологик парваришдан қониқишга, ҳаёт сифатини яхшилашга, кариесли генезисдаги қаттиқ тиш тўқималарининг касалликлари ва уларнинг асоратлари ривожланиш хавфини камайтиришга, моддий ресурсларни тежашга олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган профилактика схемаси кариес жараёни ва кариес асоратлари билан касалланган тишлар сонининг камайишига олиб келади, кариес асоратларини даволаш харажатларини камайтиради, шифокорларга мурожаат қилиш сонини ўртача икки мартага қисқартиради ва 650000 сўм тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: таклиф этилаётган схема тиш кариеси кузатилмайдиган шахслар улушини ошириши ва шу билан бирга мураккаб кариес ривожланиши ҳамда ортодонтик даволанишдан воз кечиш ҳолатларининг олдини олиши аниқланди.
иккинчи илмий янгилик: ортодонтик даволаш жараёнида оғиз суюқлиги ΔпҲ кўрсаткичининг пасайиши натижасида эмальнинг эрта деминерализацияси хавфи ортиб, оқ доғ кўринишидаги бошланғич кариес ўчоқлари пайдо бўлиш частотаси кўпайиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий натижалар Самарқанд вилоят стоматология клиникаси (2024 йил 8 июлдаги 49-сонли буйруқ) ва Фарғона вилоят стоматология шифохонаси (2024 йил 5 июлдаги 53-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг кариес ривожланишига мойиллигини аниқлаш қаттиқ тиш тўқималарининг кариесини ва унинг асоратларини ривожланишининг пасайишига олиб келади ва шу билан потенциал тиш даволаш харажатларини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган профилактика схемаси кариес ва кариес асоратлари билан касалланган тишлар сонини камайтиради, кариес асоратларини даволаш харажатларини камайтиради, стоматологик ташрифлар сонини ўртача икки мартага қисқартиради ва 650000 сўм тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: кариесга мойилликни башорат қилиш ва тавсия этилган профилактика схемасини ўз вақтида қўллаш кариес билан касалланиш кўрсаткичининг 10,9 баробар камайишига олиб келди.
учинчи илмий янгилик: брекет-тизимларни узоқ муддат тақиш натижасида оғиз бўшлиғида сИгА даражасининг пасайиши билан кечувчи локал иккиламчи иммунитет танқислиги ривожланиб, шартли-патоген микрофлора фаоллашиши ва пародонт яллиғланиш касалликларининг прогрессияси кузатилиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: олинган маълумотлар маҳаллий дори-дармонлар ва оғиз бўшлиғи гигиенаси воситаларидан фойдаланиш имконини беради, бу эса тиш кариеси ва яллиғланишли пародонтал касалликлар хавфини камайтиради ва шу билан ортодонтик даволашда асоратларнинг олдини олади ва унинг натижаларини бузмайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий натижалар Самарқанд вилоят стоматология клиникаси (2024 йил 8 июлдаги 50-сонли буйруқ) ва Фарғона вилоят стоматология шифохонаси (2024 йил 5 июлдаги 54-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ортодонтик беморларнинг оғиз бўшлиғида аниқланган микроорганизмларнинг сезгирлигини ҳисобга олган ҳолда дори воситаларини қўллаш тишлар қаттиқ тўқималар кариеси ва уларнинг асоратлари, яллиғланишли пародонтал касалликларни ривожланиш хавфини камайтиради ва харажатларни тежашга олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига кўра, ишлаб чиқилган профилактика схемаси кариес жараёни ва кариес асоратлари билан касалланган тишлар сонининг камайишига, пародонтал касалликлар ва уларнинг асоратлари камайишига олиб келади ҳамда кариес ва пародонтал касалликларнинг асоратларини даволаш учун моддий харажатларни камайтиришга имкон беради, шифокорларга ташрифлар сонини ўртача 10га камайтиради ва 3350000 сўм тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: ортодонтик даволашда кариес ва пародонтал касалликларнинг олдини олиш бўйича тавсия этилган схема қўлланилиши натижасида оғиз бўшлиғи гигиенаси кўрсаткичлари ўртача 77,3% га яхшиланди, пародонтал яллиғланиш 37,8% га камайди ва милклардан қон кетиш ҳолатлари 4,8 баравар қисқарди.
тўртинчи илмий янгилик: тиш-жағ аномалиялари ва ортодонтик аппаратларнинг қўшма таъсири натижасида оғиз бўшлиғи микробиологик мувозанатининг бузилиши ортиқча бактериал ўсиш синдроми шаклланиши ва беморлар стоматологик ҳолатининг ёмонлашишига сабаб бўлиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: олинган маълумотлар маҳаллий дори-дармонлар ва оғиз бўшлиғи гигиенаси воситаларидан фойдаланиш имконини беради, бу эса тиш кариеси ва яллиғланишли пародонтал касалликлар хавфини камайтиради ва шу билан ортодонтик даволашда асоратларнинг олдини олади ва унинг натижаларини бузмайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий натижалар Самарқанд вилоят стоматология клиникаси (2024 йил 8 июлдаги 50-сонли буйруқ) ва Фарғона вилоят стоматология шифохонаси (2024 йил 5 июлдаги 54-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ортодонтик беморларнинг оғиз бўшлиғида аниқланган микроорганизмларнинг сезгирлигига мослаштирилган дори воситаларидан фойдаланиш кариес келиб чиқиши тиш қаттиқ тўқималарининг касалликлари ва уларнинг асоратлари, яллиғланишли периодонтал касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтиради ва моддий ресурсларни тежаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган профилактика схемаси кариес жараёни ва кариес асоратлари билан касалланган тишлар сонининг камайишига, пародонтал касалликлар ва уларнинг асоратлари камайишига олиб келади ҳамда кариес ва пародонтал касалликларнинг асоратларини даволаш учун моддий харажатларни камайтиришга имкон беради, шифокорларга ташрифлар сонини ўртача 10га камайтиради ва 3350000 сўм тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: оғиз бўшлиғи гигиенасининг ёмонлашуви, оғиз микробиотаси ҳамда оғиз суюқлигининг кислота-ишқор мувозанатидаги ўзгаришлар, турли ортодонтик асбоблардан фойдаланиш ва тиш қаттиқ тўқималари кариесининг тарқалиши ҳамда интенсивлиги ўртасида ўзаро боғлиқлик аниқланди.