Норбеков Хурсандмурод Ўктам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туризмнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва уни тартиблаштиришни такомиллаштириш” (Жиззах мисолида)», 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3384.
Илмий раҳбар: Иватов Ирисбек, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01
Расмий оппонентлар: Тўраев Баходир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нарзуллаева Умидахон Нодир қизи, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис иниститути.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туризмнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва уни тартиблаштиришнинг назарий-услубий ва амалий ёндашувларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра “туризмнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни   иқтисодий барқарорлик ва жамият фаровонлигига кўрсата оладиган таъсир даражасини ифодаловчи таркибий категория сифатида такомиллаштирилган;
Жиззах вилоятида туристик хизматлар бозорини тартиблаштиришнинг устувор йўналиши маҳаллий туристик йиғимлардан ажратма ҳисобига инфратузилма обектларини ривожлантириш (ИО = 30%), туризм ривожланиши жараёнларини фаоллаштиришга хизмат қилувчи логистика сифатини яхшилаш (ЛС = 25%) орқали туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосланган;
вилоятда истеъмолчиларга туристик хизматларни сифатли кўрсатишни таъминлаш консепсияси асосида хизмат кўрсатиш жараёнларининг кўп босқичли модели таркибида персоналлашган хизматлар улушини кўтариш орқали туристлар қониқиш даражасини 20-25%га ошириш имкони асосланган;
туризмнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва уни тартиблаштиришни такомиллаштиришга таъсир кўрсатувчи омилларнинг економетрик моделлари асосида Жиззах вилояти туризм корхоналари инновацион салоҳияти ривожланишининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Туризмнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “туризмнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини иқтисодий барқарорлик ва жамият фаровонлигига кўрсата оладиган таъсир даражасини ифодаловчи таркибий категория сифатида такомиллаштириш бўйича таклифи  олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия етилган “Туризм ва маданий мерос” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2025-йил 3-июлдаги  265-сон буйруғи) Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши талабаларда умумий иқтисодий барқарорлик ва жамият фаровонлигига кўрсата оладиган таъсир даражасини ифодаловчи таркибий категория сифатида такомиллаштирилган “туризмнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имконини берган; 
Жиззах вилоятида туристик хизматлар бозорини тартиблаштиришнинг устувор йўналиши маҳаллий туристик йиғимлардан ажратма ҳисобига инфратузилма обектларини ошириш (ИО = 30%), логистика сифатини яхшилаш (ЛС = 25%) орқали туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 17-июлдаги 01-10-17-6525-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши Жиззах вилоятида туризм фаолияти билан шуғулланувчи субектлар учун туризмнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва уни тартиблаштиришни такомиллаштириш тизимини шакллантириш  механизмларини амалга ошириш ишларида фойдаланиш имконини берган;
вилоятда истеъмолчиларга туристик хизматларни сифатли кўрсатишни таъминлаш консепсияси асосида хизмат кўрсатиш жараёнларининг кўп босқичли модели таркибида персоналлашган хизматлар улушини кўтариш орқали туристлар қониқиш даражасини 20-25%га ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 17-июлдаги 01-10-17-6525-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши ҳар бир туристик ресурсдан  фойдаланиш имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган; 
туризмнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва уни тартиблаштиришни такомиллаштиришга таъсир кўрсатувчи омилларнинг економетрик моделлари асосида Жиззах вилояти туризм корхоналари инновацион салоҳияти ривожланишининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 17-июлдаги 01-10-17-6525-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши амалга оширилаётган стратегиялар тактик ҳаракатлари мувофиқлиги ҳамда башорат таҳлилий ишларни ўтказиш бўйича маркетинг қарорларини қабул қилиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish