Муминов Камолиддин Комилжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси иши ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: Гибрид пўлат-композит арматурали бетон тўсинларнинг мустаҳкамлиги, деформацияланувчанлиги ва композит арматуранинг бетонга боғланиши. Ихтисослик шифри: 05.09.01 – Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4750.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ходжиев Носир Рахимжанович техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.15.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Зулпуев Абдивап Момунович, техника фанлари доктори, профессор; Ризаев Боходир Шамситдинович, техника фанлари номзоди, доцент; 
Етакчи ташкилот номи: Наманган вилояти “Бунёдкор-3” МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади гибрид пўлат-композит арматурали эгилувчи темирбетон тўсинларнинг мустаҳкамлиги, деформацияланувчанлиги ҳамда композит арматурани бетон билан боғланиш мустаҳкамлигини тадқиқ қилишдан иборат.
III.    Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пўлат ва шиша композит арматура ҳамда бетоннинг статик юкланишдаги уч босқичли кучланиш–деформация хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, гибрид арматураланган темирбетон тўсинларнинг ташқи юклар таъсирида юзага келадиган солқилиги (ф) ни аниқлаш формуласи такомиллаштирилган;
пўлат ва шиша композит арматуралар билан гибрид арматураланган тўсинларда арматураларнинг синергетик ишлаши ҳисобига юк кўтариш қобилиятининг ортиш қонуниятлари асослаб берилган;
гибрид арматураланган темирбетон тоъсинларда дарзбардошлик моментини (Мcрc) ни пўлат ва шиша композит арматураларнинг физик-механик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аналитик ҳисоблаш формуласи такомиллаштирилган;
пўлат ва шиша композит арматуралар билан гибрид арматураланган тўсинларда композит арматуранинг юқори мустаҳкамлиги ҳисобига конструксиянинг юк кўтариш қобилиятини йўқотгандан кейинги эгилувчанлик хусусиятларини сақлаб қолиш механизми асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гибрид пўлат-композит арматурали бетон тўсинларнинг мустаҳкамлиги, деформацияланувчанлиги ва композит арматуранинг бетонга боғланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пўлат-композит арматуралар билан гибрид арматуралаш Наманган шаҳрида қурилган 5 қаватгача бўлган комплекс конструксияли турар-жой биноларининг эшик ва дераза сарровлари (перемычка) ва сейсмик белбоғларини арматуралаш учун Наманган вилояти “Қишлоққурилишлойиҳа” давлат муассасасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги “Қишлоққурилишлойиха” бош лойиҳа институти давлат муассасасининг 2025-йил “03” сентябр 978/01 - сонли маълумотнома). Натижада, 25 % гача маблағ тежалишига эришилган;
эгилувчи темирбетон элементларни пўлат ва шиша композит арматуралар билан гибрид арматуралаш усули Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига лойиҳалаш ишлари учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги “Қишлоққурилишлойиха” бош лойиҳа институти давлат муассасасининг 2025-йил “03” сентябр 978/01 - сонли маълумотнома). Натижада, лойиҳалаш ва ҳисоблаш жараёнларига сарфланадиган меҳнат сарфи вақтини 10-15 % гача тежалишига эришилган;
пўлат-композит арматуралар билан арматураланган темирбетон элементларни ишлаб чиқариш “Чортоқ темирбетон” МЧЖда йиғма темирбетон элементлар ишлаб чиқариш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги “Қишлоққурилишлойиха” бош лойиҳа институти давлат муассасасининг 2025-йил “03” сентябр 978/01 - сонли маълумотнома). Натижада, уларнинг юк коътариш қобилияти одатдаги темирбетон тўсинга нисбатан 12% гача катта бўлганлиги ҳисобига хом-ашё материалларининг тежалишига эришилган;
пўлат-композит арматуралар билан гибрид арматураланган эгилувчи темирбетон элементларни ҳисоблаш Фарғона вилояти “Қишлоққурилишлойиҳа” давлат муассасасига лойиҳалаш жараёни учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги “Қишлоққурилишлойиха” бош лойиҳа институти давлат муассасасининг 2025-йил “03” сентябр 978/01 - сонли маълумотнома). Натижада, 10-15 % гача иқтисодий тежамкорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish