Мирзаахмедова Ўғилой Абдухалимжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: Базалт арматурали эгилувчи бетон тўсинларнинг кучланганлик-деформацияланувчанлик ҳолати ва мустаҳкамлиги
Ихтисослик шифри: 05.09.01– Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4306.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Раззаков Собиржон Жураевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.15.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Рахманов Баходир Кушакович, техника фанлари доктори (DSc), доцент; 
Мартазаев Абдурасул Шукириллаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),  доцент; 
Етакчи ташкилот номи: Наманган “Келажак – С” Х/К. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади базалт арматурали эгилувчи бетон тўсинларнинг кучланганлик - деформацияланганлик ҳолати ва мустаҳкамлини тадқиқ қилишдан иборат.
III.  Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тадқиқот натижаларига асосан базалт композит арматураларнинг механик хоссаларини назарий ва экспериментал тадқиқ қилиш орқали эгилувчи бетон тўсин конструксияларида қўллаш имкониятлари асослаб берилган; 
базалт арматурали бетон тоъсинларда дарзларнинг очилиш кенглиги (аcрc)ни аниқлашда  базалт арматуранинг нисбий деформациялари (εсф)ни  ва тўсинларда дарзлар оралиғидаги масофа (лсф)ни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш усули такомиллаштирилган.
базалт арматурали эгилишга ишловчи бетон тўсинларнинг нормал ва қия кесимларида арматуралаш миқдорларига боғлиқ ҳолда бетон ва арматурада ҳосил бўладиган зўриқишларнинг ўзгариш қонуниятлари асослаб берилган;
базалт арматурали эгилувчи бетон тўсинларда кўндаланг арматуралар ўрнига пўлат хомутларни қўллаш ҳисобига тўсиннинг мустаҳкамлиги ва дарзбардошлигини ошириш имкониятлари асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Базалт арматурали эгилувчи бетон тўсинларнинг кучланганлик-деформацияланувчанлик ҳолати ва мустаҳкамлигини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
базалт арматурали эгилувчи элементлар Фарғона вилояти “Янги Ўзбекистон” массиви “Эко шаҳар” ҳудудида 2023-2024 йилларда қурилган 75 та 7 ва 9 қаватли жами 2570 хонадонли турар-жой биноларида, шунингдек қаватлар сатҳидаги антисейсмик камарларида, эшик ва дераза сарровларини лойиҳалашда Фарғона шаҳар 296 -“ХИКМК” МЧЖ ҳамда Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси  томонидан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 13.12.2024 йилдаги №20-06/13290-сонли маълумотномаси). Натижада 13% иқтисодий  самарадорликка эришилган;
базалт арматурали тўсинларни чегаравий ҳолатлар бўйича ёриқбардошликка ҳисоблаш дастури 296-“ХИКМК” МЧЖ томонидан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 13.12.2024 йилдаги №20-06/13290-сонли маълумотномаси). Натижада иш сифати ва меҳнат унумдорлигини ортиши ҳисобига ҳисоблаш жараёнларини 1,3 мартага қисқартирилишига эришилган;
базалт арматурали эгилувчи элементларни мустаҳкамликка ҳисоблаш дастури Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси лойиҳалаш ишларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 13.12.2024 йилдаги №20-06/13290-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳалаш ва ҳисоблаш жараёнларига сарфланадиган меҳнат сарфини 20 % гача тежаш имконияти яратилган.    

Yangiliklarga obuna bo‘lish