Ходжаева Башорат Зафаржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ўрта аср қўлёзма варақларининг илмий-амалий реставрацияси”, 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/San182.
Илмий раҳбар: Акилова Камола Балтабаевна, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.12/2025.27.12.San.01.01.
Расмий оппонентлар: Мадраимов Абдумажид Абдураимович, тарих фанлари доктори, профессор; Хаджиметов Беҳзод Баҳодирович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон фондларида сақланаётган ўрта аср қўлёзма манбаларни илмий-амалий реставрация қилишнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича тизимли ёндашувни ишлаб чиқиш ва китобларнинг бадиий, тарихий ва илмий аҳамиятини тиклашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрта асрларга оид рисолаларда китобат усталарининг реставрация фаолияти, амалий тажрибалари ва қўлёзмаларни асраш бўйича ишлаб чиққан инновацион ечимлари: 1) биологик репеллент сифатида қоғозлар орасига хушбўй гул ва барглар қўйилгани; 2) антисептик ва инсектицид хусусиятга эга аччиқ қалампир қоғоз массасига қўшилгани; 3) зараркунанда ва замбуруғларга қарши восита сифатида аччиқ тошдан қоғоз охорлаш жараёнида фойдаланилгани тизимли равишда очиб берилган ҳамда мазкур усуллар замонавий реставрация амалиётидаги “консервация” ва “профилактик ҳимоя” тамойилларининг илк кўринишлари сифатида баҳоланиб, уларнинг бир неча асрлар аввал Шарқда шаклланган илмий-амалий мактаб мероси эканлиги ва қўлёзма манбаларни сақлаш тарихида муҳим ўрин тутиши асосланган;
қўлёзмалар қоғозларининг механик, биологик ва физик-кимёвий зарарланиш омиллари билан боғлиқ ҳолда қоғоз, сиёҳ ва пигментлар таркибини ҳисобга олиш, металл компонентли сиёҳларда сув асосли усулларни қўллаш металл ионларининг миграцияси, коррозия жараёнларининг фаоллашуви ва селлюлозанинг деструксиясига олиб келиши, таркибида симоб мавжуд пигментларда эса желатин асосли материаллардан фойдаланиш уларнинг кимёвий барқарорлигини бузиб, деградация жараёнларини тезлаштириши мумкинлиги сабабли қўлёзма ва реставрация материалларининг хусусиятларини олдиндан ўрганмасдан туриб, улардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслиги далилланган;
Шарқ қўлёзмаларида рангли қоғозлардан фойдаланиш амалиёти технологик ва семиотик таҳлил асосида қайта баҳоланиб, кўк рангли қоғоз мотам маъносини англатиши асоссиз экани, аксинча, рангли қоғозлар кўзни чарчатмаслик, матнни равшан кўрсатиш ва китобнинг бадиий қийматини ошириш каби амалий ва эстетик вазифалар билан боғлиқ эканлиги асосланган;
қўлёзма манбаларни таъмирлаш амалиётининг ривожланиши а) ВИИИ асрдан қўлёзма китобларни биологик зарарланишдан муҳофаза қилиш мақсадида аччиқ ва ўткир ҳидли ўсимлик поялари, барглари ҳамда меваларидан фойдаланишга асосланган анъанавий профилактик усуллар қўлланилгани; б) ИХ–ХХ асрларда қўлёзма китобларни бактериологик таъсирдан ва сиёҳларнинг суркалишидан муҳофаза қилиш мақсадида уларни қуруқ ва салқин муҳитда сақлашга алоҳида эʼтибор қаратилгани; c) ИХ–ХИХ асрларда қўлёзма китоблар анъанавий эмпирик усуллар асосида, асосан саҳҳофлар томонидан амалий тажрибага таянган ҳолда таъмирлангани; д) ХИХ аср охири — ХХ асрнинг биринчи ярмида қўлёзма китобларни таъмирлашда уларнинг бадиий-тарихий қийматини сақлашдан кўра, унинг функсионал ҳолатини тиклашга устувор аҳамият берилгани; э) ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб илмий реставрация йўналиши шаклланиб, физик ва кимёвий таҳлиллар натижаларига таянган ҳолда қўлёзмаларни консервация ва реставрация қилишнинг илмий асосланган усуллари амалиётга жорий этилгани каби босқичларга бўлиниши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги ўрта аср қўлёзма варақларининг илмий-амалий реставрацияси мавзуси таҳлили бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
ўрта асрларга оид рисолаларда китобат усталарининг реставрация фаолияти, амалий тажрибалари ва қўлёзмаларни асраш бўйича ишлаб чиққан инновацион ечимлари: 1) биологик репеллент сифатида қоғозлар орасига хушбўй гул ва барглар қўйилгани; 2) антисептик ва инсектицид хусусиятга эга аччиқ қалампир қоғоз массасига қўшилгани; 3) зараркунанда ва замбуруғларга қарши восита сифатида аччиқ тошдан қоғоз охорлаш жараёнида фойдаланилгани тизимли равишда очиб берилган ҳамда мазкур усуллар замонавий реставрация амалиётидаги “консервация” ва “профилактик ҳимоя” тамойилларининг илк кўринишлари сифатида баҳоланиб, уларнинг бир неча асрлар аввал Шарқда шаклланган илмий-амалий мактаб мероси эканлиги ва қўлёзма манбаларни сақлаш тарихида муҳим ўрин тутиши асосланганлиги юзасидан таклифлар Туркия Республикасининг Анъанавий ҳунармандчиликни асраш ва сақлаш ассоциацияси (ГЭСКОДЕР) Президенти, консерватор ва реставратор Айшегул Чеби томонидан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2024-йилнинг 23-30-сентябр ва 28-октябр – 4-ноябр кунларида ўтказилган “Қўлёзмалар консервацияси ва реставрацияси” бўйича хорижий малака ошириш курсини ташкилл этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2024-йил 20-ноябрдаги 03-09/134-1663-сон маълумотномаси). Натижада қўлёзмаларнинг ташқи муҳит таъсирида зарарланиши, уларни консервация ва реставрация қилишда халқаро этика
қўлёзмалар қоғозларининг механик, биологик ва физик-кимёвий зарарланиш омиллари билан боғлиқ ҳолда қоғоз, сиёҳ ва пигментлар таркибини ҳисобга олиш, металл компонентли сиёҳларда сув асосли усулларни қўллаш металл ионларининг миграцияси, коррозия жараёнларининг фаоллашуви ва селлюлозанинг деструксиясига олиб келиши, таркибида симоб мавжуд пигментларда эса желатин асосли материаллардан фойдаланиш уларнинг кимёвий барқарорлигини бузиб, деградация жараёнларини тезлаштириши мумкинлиги сабабли қўлёзма ва реставрация материалларининг хусусиятларини олдиндан ўрганмасдан туриб, улардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслиги далилланганлиги ҳамда Шарқ қўлёзмаларида рангли қоғозлардан фойдаланиш амалиёти технологик ва семиотик таҳлил асосида қайта баҳоланиб, кўк рангли қоғоз мотам маъносини англатиши асоссиз экани, аксинча, рангли қоғозлар кўзни чарчатмаслик, матнни равшан кўрсатиш ва китобнинг бадиий қийматини ошириш каби амалий ва эстетик вазифалар билан боғлиқ эканлиги асосланганлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2024-йил 20-ноябрдаги 03-09/134-1663-сон маълумотномаси). Натижада, қўлёзма варақларидаги безак ва хатларнинг кимёвий зарарланиши каби муҳим масалаларга оид таҳлил ва хулосалар курс иштирокчиларига назарий билим беришга катта ҳисса қўшган;
қўлёзма манбаларни таъмирлаш амалиётининг ривожланиши а) ВИИИ асрдан қўлёзма китобларни биологик зарарланишдан муҳофаза қилиш мақсадида аччиқ ва ўткир ҳидли ўсимлик поялари, барглари ҳамда меваларидан фойдаланишга асосланган анъанавий профилактик усуллар қўлланилгани; б) ИХ–ХХ асрларда қўлёзма китобларни бактериологик таъсирдан ва сиёҳларнинг суркалишидан муҳофаза қилиш мақсадида уларни қуруқ ва салқин муҳитда сақлашга алоҳида эʼтибор қаратилгани; c) ИХ–ХИХ асрларда қўлёзма китоблар анъанавий эмпирик усуллар асосида, асосан саҳҳофлар томонидан амалий тажрибага таянган ҳолда таъмирлангани; д) ХИХ аср охири — ХХ асрнинг биринчи ярмида қўлёзма китобларни таъмирлашда уларнинг бадиий-тарихий қийматини сақлашдан кўра, унинг функсионал ҳолатини тиклашга устувор аҳамият берилгани; э) ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб илмий реставрация йўналиши шаклланиб, физик ва кимёвий таҳлиллар натижаларига таянган ҳолда қўлёзмаларни консервация ва реставрация қилишнинг илмий асосланган усуллари амалиётга жорий этилгани каби босқичларга бўлиниши далилланганлиги каби хулосаларидан Ўзбекистон тарихи каналининг “Жавоҳир” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУКнинг 01-44-549-сон маълумотномаси). Натижада, китобат ишининг вужудга келиши ва шаклланиши, унинг санъат даражасига кўтарилиб ривожланиш босқичларида реставраторларга бўлган эҳтиёжнинг пайдо бўлиши ҳақидаги тушунчалар бойитилган.