Шоюсупова Муҳаббат Афсаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Қадимги Шимолий Бақтрия топографиясини маданият кесимида ўрганиш, 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/San214.
Илмий раҳбар: Пидаев Шокиржон Расулевич, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 05/2025.27.12.San.03.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор; Имамов Азизхон Авазханович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон тарихи давлат музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Шимолий Бақтрия ёдгорликларининг тарихий топографияси ва маданиятининг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш ва маданий ривожланиш қонуниятларини асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
антик давр шаҳар ва қишлоқларининг жойлашуви, сув манбаларига яқинлиги каби топографик хусусиятларнинг ижтимоий-иқтисодий жараёнлар таъсирида таназзулга учраши натижасида аҳоли манзилгоҳларининг миграциясига гидрографик ўзгаришлар, иқлим шароитлари ва геосиёсий омилларнинг таъсири исботланган;
антик давр ёдгорликларининг жойлашуви, дарёлар ўзанларининг ўзгариш сабаблари, иқлимий ўзгаришлар (намлик ва қурғоқчилик даврларининг алмашинуви), тектоник ҳаракатлар туфайли релефнинг силжиши, сел ва тошқин жараёнларининг фаоллашуви, антропоген таъсир, хусусан, сунъий суғориш иншоотлари ва қадимий каналлар тизимининг барпо этилиши натижасида аҳоли манзилгоҳлари ва ҳунармандчилик марказларининг ҳудудий жойлашуви билан узвий боғлиқлиги аниқланиб, гидрографик ўзгаришларнинг маданий ландшафт шаклланишидаги роли топографик-маданий ёндашув асосида исботланган;  
мил. авв. ИВ милодий ИВ асрлардаги Шимолий Бақтрия маданиятининг шаклланиши ва ривожланишида антропоген жараёнлар (янги ерларнинг ўзлаштирилиши, ирригация тармоқларининг кенгайтирилиши, савдо йўлларининг шаклланиши ва бошқалар) натижасида уларнинг топографик тизимига таъсири антик давр тарихий-маданий маконнинг муҳим таркибий омили эканлиги асосланган;
Шеробод дарёсининг мил. авв. ИВ асрга оид тахминий тикланган сув сарфлари ва мил. авв. ИИИ асрларда Кампиртепа атрофида кузатилган сув тошқинлари Амударёнинг йўналишини ўзгартириши, сув сатҳининг кўтарилиши ҳамда мавжуд суғориш тизимларининг такомиллашуви билан боғлиқлиги аниқланиб, мазкур гидрологик ва антропоген жараёнларнинг дарё бўйларида жойлашган аҳоли манзилгоҳлари топографиясига салбий таъсир кўрсатгани, натижада айрим маданий марказларнинг таназзулга учрашига олиб келганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги Шимолий Бақтрия топографиясини маданият кесимида ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида: 
қадимги аҳоли манзилгоҳларининг типологияси, суғориш тизимларининг аҳамияти, шаҳар марказларининг топографияси (сув манбаларига яқин жойлашуви), қадимги харобага айланиб ташлаб кетилган аҳоли манзилгоҳларининг кўчиш сабаблари далиллангани ва Шеробод дарёси ўзани йўналишининг ўзгариб бориши негизида аҳоли манзилгоҳларининг, шунингдек, маданият ва санъат ўчоқларининг жойлашув қонунияти асослангани; антик давр ёдгорликларининг жойлашуви, дарёлар ўзанларининг ўзгариш сабаблари, иқлимий ўзгаришлар (намлик ва қурғоқчилик даврларининг алмашинуви), тектоник ҳаракатлар туфайли релефнинг силжиши, сел ва тошқин жараёнларининг фаоллашуви, антропоген таъсир, хусусан, сунъий суғориш иншоотлари ва қадимий каналлар тизимининг барпо этилиши натижасида аҳоли манзилгоҳлари ва ҳунармандчилик марказларининг ҳудудий жойлашуви билан узвий боғлиқлиги аниқланиб, гидрографик ўзгаришларнинг маданий ландшафт шаклланишидаги роли топографик-маданий ёндашув асосида исботлангани билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Сурхондарё вилояти Маданий мерос бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 5-мартдаги 04-07/1040-сон маълумотномаси). Натижада, маданий мерос обектларини таснифлашга, тарғибот қилиш ва сайёҳларни кенг жалб қилишга хизмат қилган;
антик давр шаҳар ва қишлоқларининг жойлашуви, сув манбаларига яқинлиги каби топографик хусусиятларнинг ижтимоий-иқтисодий жараёнлар таъсирида таназзулга учраши натижасида аҳоли манзилгоҳларининг миграциясига гидрографик ўзгаришлар, иқлим шароитлари ва геосиёсий омилларнинг таъсири; мил. авв. ИВ – мил. ИВ асрлардаги Шимолий Бақтрия маданиятининг шаклланиши ва ривожланишида антропоген жараёнлар (янги ерларнинг ўзлаштирилиши, ирригация тармоқларининг кенгайтирилиши, савдо йўлларининг шаклланиши ва бошқалар) натижасида уларнинг топографик тизимига таъсири антик давр тарихий-маданий маконнинг муҳим таркибий омили эканлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институтида 2021-2024-йилларда т.ф.н. Ш.Р. Пидаев илмий раҳбарлигида бажарилган “Археологик ёдгорликларни тадқиқ этишда инновацион геофизик, биологик, физик-кимёвий технологияларни қўллаш (Далварзинтепа, Қоратепа, Хайрабодтепа ва Лойлаган мозор-қўрғони мисолида) (А-ФА-2021-442)” номли лойиҳа доирасидаги Кушон даври ёдгорликларини тадқиқ этиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг 2026-йил 25-мартдаги 60/01-сон маълумотномаси). Илмий натижа ва хулосаларнинг қўлланиши лойиҳанинг илмий аҳамиятини оширади ва айрим назарий муаммоларнинг ечимига хизмат қилган; 
Шеробод дарёсининг мил. авв. ИВ асрга оид тахминий тикланган сув сарфлари ва мил. авв. ИИИ асрларда Кампиртепа атрофида кузатилган сув тошқинлари Амударёнинг йўналишини ўзгартириши, сув сатҳининг кўтарилиши ҳамда мавжуд суғориш тизимларининг такомиллашуви билан боғлиқлиги аниқланиб, мазкур гидрологик ва антропоген жараёнларнинг дарё бўйларида жойлашган аҳоли манзилгоҳлари ва археологик ёдгорликлар топографиясига салбий таъсир кўрсатгани, натижада айрим маданий марказларнинг таназзулга учрашига олиб келганлиги исботлангани билан боғлиқ хулосалардан “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (“Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 10-мартдаги 01-33/163-сон маълумотномаси). Натижада, маданий меросимизни кенг тарғиб қилиш ва ёшларни ватанпарварлик, санъатни севиш руҳида тарбиялашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish