Жахонов Темурхон Хаким ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Кушонлар даври Шимолий Бақтрия шаҳарсозлик маданияти, 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/San147.
Илмий раҳбар: Пидаев Шокиржон Расулевич, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.05/2025.27.12.San.03.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Мухсинова Зебинисо Сухробовна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон тарихи давлат музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шимолий Бақтрия ҳудудидаги кушонлар даври шаҳарсозлик маданиятининг асосий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кушон даври шаҳарларининг асос солинган даврига қараб тўрт гуруҳга: сўнгги бронза ва илк темир даврида пайдо бўлган ҳамда кушонлар даврида ҳам мавжуд шаҳарлар, асоси аҳамонийлар даврида қурилган ҳамда кушонлар даврида ҳам мавжуд бўлган шаҳарлар, юнон-македон босқинидан кейин қурилган ва кушонлар даврида ҳам мавжуд бўлган шаҳарлар, кушонлар даврида бунёд этилган шаҳар-қалъаларга бўлингани асосланган;
кушонлар даврида айрим диний мажмуаларнинг (хусусан, буддавийликка оид ибодатхоналар ва ступаларнинг) шаҳар деворларидан ташқарида жойлашгани кузатилиб, бу ҳолат кейинги тарихий даврларда шаҳар атрофида ибодат, зиёрат ва хўжалик фаолияти жамланган ташқи ҳудуднинг шаклланишига туртки бўлганлиги аниқланган;
шаҳарсозлик маданиятининг шаклланишига табиий-географик муҳит, шаҳарлар асос солинган давр, маҳаллий ва ташқи шаҳарсозлик анъаналари, сиёсий-иқтисодий аҳвол, диний эътиқодлар, шаҳарларнинг Кушон давлатида тутган ўрни каби омиллар таъсир кўрсатганлиги далилланган;
Далварзинтепа ёдгорлигидаги ҳунармандчилик марказидан олинган спектр таҳлиллари асосида хумдонларни бунёд этишда фойдаланилган ғиштларда кремний (Си)нинг деярли йўқлиги сабабли бу материалларнинг анʼанавий қурилиш ғиштларидан фарқли равишда махсус танланган хом-ашё асосида тайёрланганлиги исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шимолий Бақтриянинг кушонлар даври шаҳарсозлик маданиятини тадқиқ этиш юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар асосида:
кушонлар даврида айрим диний мажмуаларнинг (хусусан, буддавийликка оид ибодатхоналар  ва  ступаларнинг)  шаҳар  деворларидан  ташқарида  жойлашганлиги кузатилиб,  бу  ҳолат  кейинги  тарихий  даврларда  шаҳар  атрофида  ибодат,  зиёрат  ва хўжалик  фаолияти  жамланган  ташқи  ҳудуднинг  шаклланишига  туртки  бўлганлиги аниқланганлиги ҳамда Далварзинтепа ёдгорлигидаги ҳунармандчилик марказидан олинган спектр таҳлиллари асосида хумдонларни бунёд этишда фойдаланилган ғиштларда кремний (Си)нинг  деярли  йўқлиги  сабабли  бу  материалларнинг  анʼанавий  қурилиш  ғиштларидан фарқли равишда махсус танланган хом-ашё асосида тайёрланганлигининг исботланганлигини асословчи илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Сурхондарё вилояти Маданий  мерос  бошқармасининг  вилоятдаги  кушон  даври ёдгорликларининг  муҳофаза  этиш  ҳудудларини  қайд  этишда  ҳамда  Термиз археология музейи турли вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган “Кушон  подшолиги  дурдоналари  Термиз  археология  музейи  хазинасидан” мавзусидаги  кўргазмани  ташкил  этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 5-мартдаги 04-07/1041-сон маълумотномаси). Натижада музей экспозициясида кушон даври шаҳарсозлик маданияти билан боғлиқ маълумотлар  орқали  музейга  ташриф  буюрувчиларда аниқ тарихий тасаввур  шакллантиришга  ҳамда  Сурхондарё  вилоятидаги  кушон  даври ёдгорликларининг муҳофаза ҳудудларини аниқ белгилаб олишга хизмат қилган. 
кушон  даври  шаҳарларининг  асос солинган  даврига  қараб  тўрт  гуруҳга:  сўнгги  бронза  ва  илк  темир  даврида  қурилган ҳамда  кушонлар  даврида  ҳам  мавжуд  шаҳарлар, асоси  аҳамонийлар  даврида  қурилган ҳамда  кушонлар  даврида  ҳам  мавжуд  бўлган  шаҳарлар,  юнон-македон  босқинидан кейин қурилган ва кушонлар даврида ҳам мавжуд бўлган шаҳарлар, кушонлар даврида бунёд  этилган  шаҳар-қалъаларга  бўлинганлигини асосланганлиги ҳамда шаҳарсозлик  маданиятининг шаклланишига табиий-географик муҳит, шаҳарлар асос солинган давр, маҳаллий ва ташқи шаҳарсозлик анъаналари, сиёсий-иқтисодий аҳвол, диний эътиқодлар, шаҳарларнинг Кушон давлатида тутган ўрни каби омиллар таъсир кўрсатганлигининг далилланганлигини асословчи илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг айрим кўрсатувлар ссенарийсини шакллантиришда хусусан, “Тарих майдони” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маърифат» ижодий  бирлашмаси» давлат муассасасининг 2026-йил 10-мартдаги 01-33/161- сон маълумотномаси). Натижада кўп қатламли кушон шаҳарларининг шаклланиши ҳақидаги маълумотлар томошабинда кушон даври борасида аниқроқ тасаввур шакллантиришга хизмат қилган.    

Yangiliklarga obuna bo‘lish