Абриева Нодира Хошимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрта ёшли болалардаги шифохонадан ташқари пневмониянинг оғир кечишининг прогностик мезонларини баҳолаш» 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2025.1.PhD/Tib 5449.
Илмий рахбар: Шарипов Алишер Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар Алиев Ахмаджон Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари пневмониянинг клиник ва иммунологик хусусиятларини интеграциялашган таҳлил қилиш асосида, шунингдек прогностик усулларни қўллаш натижаларини қиёсий таҳлил қилиш орқали касалликни оғир кечишини ташхислаш ва прогнозлаш учун самарали комплекс баҳолаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари пневмониянинг оғир кечишини эрта прогнозлашнинг янги комплекс моделини яратишга асос бўлган, С-реактив оқсил, прокальцитонин, nСД64 (нейтрофиллардаги CD64 рецепторлар), СД4 (Т-хелперлар) ва СД8 (Т-киллерлар) каби клинико-лаборатор параметрлар мажмуасининг юқори диагностик қиймати ва прогностик аҳамияти исботланган;
эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари пневмониянинг оғир кечиши ривожланишининг эрта даврида хавфни миқдорий жиҳатдан табақалаштириш имкониятини яратган ROC-эгри чизиғи таҳлили асосида, креатинин ≥ 0,05 ммоль/л, С-реактив оқсил ≥ 60 мг/л, прокальцитонин ≥ 5 нг/мл, nCD64 (нейтрофиллардаги CD64 рецепторлар)> 20% бўлган чегара қийматлари аниқланган ва статистик ахамиятга эга эканлиги исботланган;
эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари оғир пневмонияни баҳолашда (AUC (ROC-эгри чизиғи остидаги майдон юзаси) = 0,991; сезувчанлик 93%; ўзига хослик 98%) клиник, лаборатор ва иммунологик маркерларни бирлаштирган такомиллаштирилган комплекс усули ишлаб чиқилган ва юқори аниқликга эга эканлиги исботланган;
эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари пневмониянинг оғир кечиши хавфини эрта ташхислаш ва башорат қилишга хамда беморларни ўз вақтида клиник йўналтиришга имкон яратган, такомиллаштирилган комплекс усулнинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари пневмониянинг клиник ва иммунологик хусусиятларини интеграциялашган таҳлил қилиш асосида, шунингдек прогностик усулларни қўллаш натижаларини қиёсий таҳлил қилиш орқали касалликни оғир кечишини ташхислаш ва прогнозлаш учун самарали комплекс баҳолаш асосида:
биринчи илмий янгилик: эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари пневмониянинг оғир кечишини эрта прогнозлашнинг янги комплекс моделини яратишга асос бўлган, С-реактив оқсил, прокальцитонин, nСД64 (нейтрофиллардаги CD64 рецепторлар), СД4 (Т-хелперлар) ва СД8 (Т-киллерлар) каби клинико-лаборатор параметрлар мажмуасининг юқори диагностик қиймати ва прогностик аҳамияти исботланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгашида 02.10.2025-йилда 8775- сон билан тасдиқланган “Эрта ёшли болаларда касалхонадан ташқари оғир пневмониянинг эрта ташхиси ва прогнози” номли услубий тавсияномада акс эттирилган ҳамда Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасининг 2025 йил 4 октябрдаги 109-сонли буйруғи ва Тошкент давлат тиббиёт университети Болалар кўп тармоқли клиникасининг 2025 йил 4 октябрдаги 78-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 03.02.2026 йилдаги 02/05-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: комплекс модель асосида хавф омилларини эрта аниқлаш касалхонада даволаниш муддатини ўртача 9 кундан 6 кунгача қисқартириш, оғир асоратлар сонини камайтириш ҳамда болалар ва уларнинг психоэмотционал барқарорлигини таъминлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: шифохонада даволаниш муддатини 3 кунга қисқартириш ҳисобига ҳар бир бемордан 174 114 сўм иқтисод қилиниб, 20 нафар бемор ҳисобига 14 625 576 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинган. Хулоса: илмий асосланган кўрсаткичлар мажмуасидан фойдаланиш хавфни эрта аниқлаш ва стационар даволаниш харажатларини сезиларли даражада камайтиришни таъминлаган.
иккинчи илмий янгилик: эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари пневмониянинг оғир кечиши ривожланишининг эрта даврида хавфни миқдорий жиҳатдан табақалаштириш имкониятини яратган ROC-эгри чизиғи таҳлили асосида, креатинин ≥ 0,05 ммоль/л, С-реактив оқсил ≥ 60 мг/л, прокальцитонин ≥ 5 нг/мл, nCD64 (нейтрофиллардаги CD64 рецепторлар)> 20% бўлган чегара қийматлари аниқланган ва статистик ахамиятга эга эканлиги исботланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгашида 02.10.2025-yilda 8775- сон билан тасдиқланган “Эрта ёшли болаларда касалхонадан ташқари оғир пневмониянинг эрта ташхиси ва прогнози” номли услубий тавсияномада акс эттирилган ҳамда Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасининг 2025 йил 4 октябрдаги 109-сонли буйруғи ва Тошкент давлат тиббиёт университети Болалар кўп тармоқли клиникасининг 2025 йил 4 октябрдаги 78-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 03.02.2026 йилдаги 02/05-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: оғир пневмонияни эрта аниқлаш аниқлиги 72% дан 89% гача ошди ва якуний ташхис қўйиш вақти 18 соатдан 6 соатгача қисқарган. Кеч аниқланган асоратлар (сепсис, нафас етишмовчилиги) частотаси 43% га камайган. Иқтисодий самарадорлиги: хавфни миқдорий табақалаштириш болаларда пневмониянинг оғир кечишини олдини олиш, боланинг умумий ҳолатини тезроқ мустаҳкамлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш имконини берган, шунингдек, қиммат реанимация тадбирларини камайтириш орқали тежамкорликка эришилган. Хулоса: валидатцияланган чегараларни (креатинин, СРО, ПКТ, nCD64) жорий этиш ташхислаш аниқлигини 17% га оширган, текширув вақтини 3 баробарга қисқартирган ва оғир кечишини 43% га камайтирган, сезиларли тиббий-ижтимоий ва иқтисодий самарадорликни таъминлаган.
учинчи илмий янгилик: эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари оғир пневмонияни баҳолашда (AUC (ROC-эгри чизиғи остидаги майдон юзаси) = 0,991; сезувчанлик 93%; ўзига хослик 98%) клиник, лаборатор ва иммунологик маркерларни бирлаштирган такомиллаштирилган комплекс усули ишлаб чиқилган ва юқори аниқликга эга эканлиги исботланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгашида 02.10.2025-yilda 8775- сон билан тасдиқланган “Эрта ёшли болаларда касалхонадан ташқари оғир пневмониянинг эрта ташхиси ва прогнози” номли услубий тавсияномада акс эттирилган ҳамда Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасининг 2025 йил 4 октябрдаги 109-сонли буйруғи ва Тошкент давлат тиббиёт университети Болалар кўп тармоқли клиникасининг 2025 йил 4 октябрдаги 78-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 03.02.2026 йилдаги 02/05-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўз вақтида бошланган адекват терапия улуши 64% дан 91% гача ошган ва усулнинг юқори ўзига хослиги агрессив даволаш схемаларини асоссиз тайинлашни минималлаштирган, бола организмига дори юкини камайтирган, шунингдек, пневмонияни эрта аниқлаш самарадорлиги замонавий оғирлик предикторларини аниқлаш орқали ошган, бу эса болалар саломатлигини сақлашга ва оилаларда психоэмотсионал стрессни минималлаштиришга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: ётоқ кунларининг қисқариши тўғридан-тўғри соғлиқни сақлаш бюджетига юкни камайтирган. Хулоса: Ишлаб чиқилган комплекс усул даволашнинг ўз вақтидалигини 91% гача оширган, дори юкламасини минималлаштирган ва ётоқ кунларини қисқартирган, соғлиқни сақлаш ресурсларини сезиларли даражада тежаган ҳолда ташхислашнинг юқори аниқлигини таъминлаган.
тўртинчи илмий янгилик: эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари пневмониянинг оғир кечиши хавфини эрта ташхислаш ва башорат қилишга хамда беморларни ўз вақтида клиник йўналтиришга имкон яратган, такомиллаштирилган комплекс усулнинг самарадорлиги исботланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгашида 02.10.2025-yilda 8775- сон билан тасдиқланган “Эрта ёшли болаларда касалхонадан ташқари оғир пневмониянинг эрта ташхиси ва прогнози” номли услубий тавсияномада акс эттирилган ҳамда Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасининг 2025 йил 4 октябрдаги 109-сонли буйруғи ва Тошкент давлат тиббиёт университети Болалар кўп тармоқли клиникасининг 2025 йил 4 октябрдаги 78-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 03.02.2026 йилдаги 02/05-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: Ташхислашни стандартлаштириш беморларни у ерга фақат биомаркерлар билан тасдиқланган декомпенсациянинг ҳақиқий хавфи бўлганда юбориш орқали РИТБ ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш имконини берган ва бу критик беморларда терапияни бошлаш учун "олтин соат"ни таъминлаган, сифатли ихтисослаштирилган ёрдамдан фойдаланиш имкониятини оширган ва болаларни реабилитация қилиш даврини қисқартирган. Иқтисодий самарадорлиги: ижтимоий самара диагностик параметрларни тўғри баҳолаш ва интенсив терапия учун умумий харажатларни камайтириш орқали амалга оширилган иқтисодий самарадорликдан иборат. Хулоса: Йўналтиришни стандартлаштириш терапиянинг "олтин соати"га риоя қилишни таъминлади, ресурсларни оптималлаштирган ва ихтисослаштирилган ёрдамдан фойдаланиш имкониятини оширган, болаларни интенсив даволаш ва реабилитация қилиш харажатларини сезиларли даражада камайтирган.