Турениязова Даметкен Айниязовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Лупинин ҳосилаларининг синтези ва биологик фаоллиги”, 02.00.10 – Биоорганик кимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.DSc/B258.
Илмий маслаҳатчи: Қўшиев Ҳабибжон Ҳожибобоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.K/B.38.02. 
Расмий оппонентлар: Цеомашко Наталя Евгениевна, биология фанлари доктори; Тулеуов Бораш Ийгиликович, кимё фанлари доктори, академик; Эсимбетов Адилбай Тлепович, биология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мақсади: лупинин алкалоидининг амидли ҳосилаларини мақсадли синтез қилиш, уларнинг тузилиши, биологик хусусиятлари, “тузилиш- фаоллик” ўртасидаги боғлиқлик ва таъсир механизмларини аниқлаш орқали юқори самарадорлик ҳамда паст токцикликка эга истиқболли антиаритмик бирикмаларни аниқлаш ва экспериментал асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Anabasis aphylla L. ўсимлигидан ажратиб олинган лупинин алкалоиди асосида аминолупинин олишнинг юқори тозалик ва унум кўрсаткичларига эга бўлган самарали усули ишлаб чиқилган ҳамда Н-лупинилфталимидни синтез қилишнинг оптимал шароитлари такомиллаштирилган ва мазкур бирикма асосида янги амид ҳосилаларини олишнинг оралиқ имкониятлари аниқланган;
аминолупининнинг турли хил алмашинган бензой кислоталарнинг хлорангидридлари ва метил эфирлари билан реакцияси натижасида биринчи марта бир қатор янги НҲ боғли бензоиламидолупининлар синтез қилинган ва 1Ҳ ва 13C ЯМР спектроскопия, 2Д ЯМР спектроскопия (CОСЙ, ТОCСЙ, РОЕСЙ, ҲМҚC, ҲМБC), ПМР-, ИҚ-, масс-спектрометрия тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда бирикмаларнинг молекуляр тузилишлари исботланган;
илк бор лупинин ҳосилаларининг “тузилиш-фаоллик” (САР) бўйича ўзаро боғлиқлиги ва шунга кўра аминолупининни -НҲ- фрагмент асосида боғланган орто-метил бензой кислота билан олинган ҳосиласининг антиаритмик таъсир кўрсаткичи хлоркалцийли, аконитинли ва строфантинли аритмия моделларида новокаинамидга нисбатан юқори фаолликка эга эканлиги аниқланган; 
синтез қилинган о-метилбензоиламидолупининни хлоргидрати Нав1.5 фаол ўтказувчи натрий каналлари фаоллигини ошириши ва блокада қилиши, кечиккан натрий оқимини сусайтириши ва миокарднинг электр қўзғалувчанлигини барқарорлаштириши исботланган;
Нав1.5 ўтказувчи каналларини аминолупинин ҳосилалари билан комбинацион блокада қилиш ва кечиккан натрий оқимини тўхтатиш ҳамда кейинги деполярланишининг (ЭАД/ДАД) антиаритмик таъсир механизми аниқланган;
И-синф дори препаратларига нисбатан паст токциклик ва юқори терапевтик индексга эга бўлган о-метилбензойламидолупин хлоригидрати истиқболли янги авлод антиаритмик дори препаратлар яратишда аҳамиятли эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лупинин алкалоидининг амидли ҳосилаларини мақсадли синтез қилиш, уларнинг тузилиши, биологик хусусиятлари ҳамда “тузилиш–фаоллик” ўртасидаги боғлиқлик ва таъсир механизмларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
лупинин асосли синтез қилинган о-метилбензоиламидолупининни хлоргидрати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти (2024-йил 15-август) ва «МЕТПҲАРМ» МЧЖ (2024-йил 20-август)нинг қўшма хулосаларида баён этилган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги CАРДИО_МЕД НУКУС клиникасига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 24 октябрдаги 01/6366-сон маълумотномаси). Натижада, аминолупинин ҳосилалари асосида антиаритмик дори воситаларини ишлаб чиқиш истиқболларини асослаб бериш имконини берган;
Анабасис апҳйлла Л. ўсимлигини фармакология саноати учу хомашё сифатида тайёрлаш бўйича яратилган технологиядан Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан оролбўйи минтақасида ўсадиган ушбу Anabasis aphylla фармацевтика учун муҳим доривор хомашё ўсимлик сифатида кўпайтириш ва популяциясини сақлаш бўйича фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 17 октябрдаги 01/18-2-3411-сонли маълумотномаси). Натижада, Anabasis aphylla ўсимлигини Оролбўйи ҳудудларида камйиб кетишини олдини олиш имкониятини берган; 
Анабасис апҳйлла Л. ўсимлигини қайта ишлаш бўйича яратилган технологиядан Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қайта ишлашда ҳосил бўладиган чиқитларини яна қайта ишлаш тизимини йўлга қўйишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 17 октябрдаги 01/18-2-3411-сонли маълумотномаси). Натижада, Anabasis aphylla ўсимлигини қайта ишлаш чиқитларидан фойдаланиш асосида экологияни зарарланишдан сақлаш ва ундан фармацевтика саноати учун хомашё тайёрлаш имконини берган. 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish