Иброхимов Муҳриддин Абдувахоб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минерал ўғитлар билан бойитилган гидрогеллар олиш ва уларнинг хоссаларини тадқиқ этиш”, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Т5591.
Илмий раҳбар: Ширинов Шавкат Давлатович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), катта илмий ходим.
Диссертасия бажарилган муасса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Нурқулов Файзулла Нурмўминович, техника фанлари доктори, профессор; Исроилов Олтинбек Ихтиёр ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи полимер хом ашёлар асосида минерал ўғитлар ва микроелементлар билан бойитилган, табиий иқлим ва тупроқ шароитларига мос, сув ва минерал ресурсларни тежовчи, юқори бўкувчан ва экологик хавфсиз гидрогеллар синтез қилиш ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув тежовчи технологиялар, гидрогеллар ва уларнинг қишлоқ хўжалигида табиий сув ресурсларини тежашдаги аҳамияти тадқиқ этилган, ҳамда, аниқланган натижалар асосида гидрогелларга қўйиладиган зарур талаблар ишлаб чиқилган;
иккиламчи маҳаллий хомашё - гидролизланган полиакрилонитрил ва карбоксиметилселлюлоза, формалдегид, аммофос, карбамид, микроелементлар, аммоний полифосфат ва НПК ўғитлари асосида юқори бўкувчан гидрогеллар синтез қилинган ва жараённинг мақбул шароитлари аниқланган;
гидрогеллар синтез жараёнида минерал ўғитлар ва микроелементлар қўшилиши гидрогеллар таркибида турли ғовакларнинг ҳосил бўлишига олиб келиши, бу эса бўкиш даражаси ва кнетикасини ошириб, сув ва сувда эриган минералларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаши орқали минерал ўғитларни ер ости сувларига ювилиб кетишини олдини олиб, минерал ўғитлар сарфини 27-34% гача камайтириши аниқланган;
олинган гидрогелларнинг полимер занжири ва матрицасига гидрофиллиги юқори бўлган аммоний полифосфат, карбамид, аммафос ва калийли ўғитлар қўшилиши натижасида гидрогелларнинг сув ютувчанлиги 25% га, сувни ушлаб туриш вақти эса 20% га ортиши исботланган;
синтез қилинган гидрогеллар қишлоқ хўжалигида қўлланганда, ўсимликлар ҳосилдорлигини 10-15% гача оширган ҳолда сув сарфини 20-25% гача камайтириши аниқланган ва иқтисодий самарадорлиги баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минерал ўғитлар билан бойитилган гидрогеллар олиш ва уларнинг хоссаларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида синтез қилинган ва минерал ўғитлар ҳамда микроелементлар билан бойитилган гидрогеллар «Деҳқонобод калий заводи» АЖ да амалиётга жорий қилинган («Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг 2025 йил 9 сентябрдаги 02-02-1/1520-сон маълумотномаси) Натижада, «Деҳқонобод калий заводи» АЖ карерлар атрофидаги суғориш имконияти чекланган ҳудудларда экилган дарахт кўчатларини 95% гача униб чиқиши таъминлаб, қум ва туз кўчишларини олдини олишга имкон берган;
ГИПАН, КМС асосидаги гидрогелларни қўллаш технологияси «Деҳқонобод калий заводи» АЖ ва “ҚАХХОР ОТА” фермер хўжалигининг экин майдонларида амалиётга жорий этилган. («Деҳқонобод калий заводи» АЖ нинг 2025 йил 9 сентябрдаги 02-02-1/1520-сон маълумотномаси). Натижада, суғоришдаги сув ресурслари сарфини 20-25% гача, минерал ўғитлар сарфини 27-34% гача тежаб қолинишига имкон берган.