Росилов Мансур Сиргиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий хомашёлар асосида модификацияланган олтингугуртли битум олиш технологиясини ишлаб ҳиқиш”, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Т437.
Илмий маслаҳатчи: Бекназаров Ҳасан.Соеибназарович., техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология Илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01. 
Расмий оппонентлар: Каримов Маъсуд Убаедулла ўғли, техника фанлари доктори, профессор; Камолов Луқмон Сирожиддинович, техника фанлари доктори, профессор; Хайдаров Ахтам Амонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: п-фенилендиамин, фтал кислотанинг диамиди, кротон алдегид, анилин гидрохлорид, формалин ва глицинлар асосида модификаторлар олиш, олинган модификаторлар ёрдамида олтингугуртни модификациялаш ҳамда модификацияланган олтингугурт билан модификацияланган битумлар олиш ва унинг физик-кимёвий хоссаларини асослаш ҳамда модификацияланган битумлар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
п-фенилендиамин, фтал кислотанинг диамиди, кротон алдегид, анилин гидрохлорид, формалин ва глицин каби бирикмалар асосида ДА-1С, АГ-1С ва ПФА-1С маркали модификаторлар синтез қилиш усули ишлаб чиқилган ва синтез жараёнининг оптимал шароитлари аниқланган;
ДА-1С, АГ-1С ва ПФА-1С маркали модификаторларнинг таркиби ва тузилиши ЯМР-, ПМР-, ИҚ-спектроскопиялари ёрдамида ўрганилган ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссалари замонавий таҳлил усуллари ёрдамида аниқланган;
ДА-РМ, АГ-РМ ва ПФГ-РМ маркали модификацияланган битумларнинг таркиби, тузилиши, физик-кимёвий хоссалари ИҚ-спектроскопия, СЕМ-анализи, ренгенофазавий анализ каби замонавий таҳлил усуллари ёрдамида аниқланган;
синтез қилинган ДА-1С, АГ-1С ва ПФА-1С маркали модификаторлар билан БНД 60/90 маркали битум ГОСТ Р 52056-2003 бўйича модификацияланганда ҳамда ДА-РМ, АГ-РМ, ва ПФГ-РМ маркали модификацияланган битумлар олишда олтингугурт: битум нисбатлари 10:90 бўлганда яхши натижалар олиниши мумкинлиги исботланган; 
олтингугурт асосида модификацияланган маркали битумлар қўшимчанинг турига қараб, худди шу даврда модификацияланган асфалтбетон мустаҳкамлигининг ошиши қуйидагича бўлиши: ДА-РМ маркали битумда 1,34 баравар, АГ-РМ маркали битумда 1,26 баравар, ПФГ-РМ маркали битумда эса 1,17 бараварга ошиши аниқланган;
ДА-РМ, АГ-РМ, ва ПФГ-РМ маркали модификацияланган битумларнинг эластиклик, реологик, ёпишқоқлик, термик барқарорлик хусусиятлари ГОСТ 31737-2003 бўйича ўрганилганда БНД 60/90 маркали битумга нисбатан модификацияланга битумнинг ёпишқоқлиги ва эластиклиги 3 ва 5 баробаргача ошганлиги аниқланган;
ДА-1С, АГ-1С ва ПФА-1С маркали модификаторлар ҳамда ДА-РМ, АГ-РМ, ва ПФГ-РМ маркали модификацияланган битумларни олиш технологияси ишлаб чиқилган ва техник-иқтисодий самарадорлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Модификацияланган олтингугурт билан модификацияланган битумларни олиш технологияси ва қоʻлланилиши боʻйича олинган натижалар асосида:
модификацияланган олтингугурт билан битумлар олиш технологияси “Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг “2024-2029 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2024 йил 1 ноябрдаги ОП02/БО-4241-сон маълумотномаси). Натижада, модификацияланган олтингугурт билан модификация-ланган битумлар асосида импорт ўрнини босувчи янги битум олиш имконини беради;
янги турдаги битумлар асосида асфалтбетон учун муҳим материал ишлаб чиқариш “Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг “2024-2029 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2024 йил 1 ноябрдаги ОП02/БО-4241-сон маълумотномаси). Натижада, нефт маҳсулотларидан олинган би-тумнинг ташқи таъсирларга чидамлилигини ошириш имкониятини беради; 
модификацияланган битумлар асосида изоляцияловчи қопламалар олиш усули “САНОАТ ЭНЕРГЕТИКА ГУРУҲИ” МЧЖ ХКнинг “2024-2029 йилларда ама-лиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (САНОАТ ЭНЕРГЕТИКА ГУРУҲИ” МЧЖ ХК сининг 2024 йил 1 ноябрдаги 02-19/2Б59-сон маълумотномаси). Натижада, БНД 60/90 маркали битумни модификациялаш ор-қали олинган изоляцияловчи қопламаларнинг эластиклик ва ёпишқоқлик хусусиятларини 35 % га ошириш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish