Алиев Бахтиёр Хожаярович нинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жанубий Ўзбекистон сув омборларида гидробионтлар биохилма-хиллигига абиотик ва антропоген факторлар таъсири”, 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/В939.
Илмий раҳбар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети,  PhD.08/2025.27.12.В.11.02. 
Расмий оппонентлар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор; Шералиев Бахтиёр Махмутали ўғли, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Ўзбекистон сув омборларида айрим гидробионтларнинг (Lymnaeidae, Physidae, Planorbidae, Corbiculidae, Astacidae, Cyprinidae, Gobionidae, Leuciscidae, Xenocyprididae, Poeciliidae, Percidae оилалари) биохилма-хиллигини аниқлаш, уларга абиотик ва антропоген омиллар таъсирини очиб бериш ва камёб турларни муҳофаза қилиш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Ўзбекистоннинг сув омборлари ва унга ёндош сув экотизимларида 11 оилага мансуб 25 турдаги гидробионтлар: иккипаллали моллюскаларнинг 5 тури, сув қориноёқли моллюскаларнинг 8 тури, юксак қисқичбақаларнинг 1 тури ҳамда балиқларнинг 11 тури аниқланган;
Жанубий Ўзбекистон сув экотизимлари фаунаси учун  илк бор 4 тур гидробионт аниқланган;
тадқиқот ҳудуди иккипаллали моллюскаларидан Cорбиcула флуминалис (О.Ф.Муллер, 1774) митохондриал ДНК (CОИ) гени ва юксак қисқичбақалардан Понтастаcус лептодаcтйлус (Эсчсчолтз, 1823) рибосомал РНК (18С) гени бўйича молекуляр идентификацияланган;
Жанубий Ўзбекистон сув экотизимларида гидробионтларнинг биотоплар бўйича  турли популяцияларда тақсимланиши, зичлиги ҳамда сув омборларда гидробионтларнинг экологик гуруҳлари тавсифланган, сув қониноёқли ва икки паллали моллюскаларнинг биоиндикаторлик хусусиятлари очиб берилган;
сув экотизимидаги абиотик ва антропоген омилларнинг гидробионтлар тарқалишига ва улардаги ўзгарувчанликка таъсири исботланган ҳамда Жанубий Ўзбекистон сув омборларида муҳофазага муҳтож турларнинг чекловчи омиллари аниқланган ва сақлаб қолишга оид тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Ўзбекистон сув омборларида гидробионтлар биохилма-хиллигига абиотик ва антропоген омиллар таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
сув омборларда тарқалган 25 тур гидробионтларнинг рўйхати шакллантирилган, уларнинг экологик тавсифи, тарқалиши, биохилма-хиллиги, абиотик ва антропоген омилларнинг таъсири, хўжаликдаги аҳамияти ҳамда муҳофазага муҳтож турларни сақлаб қолишга оид янги маълумотлар ва ишлаб чиқилган тавсиялар Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фаолиятида амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 3-февралдаги 03-03/1-03/3-1040-сон маълумотномаси). Натижада, Сурхондарё ва Қашқадарё ҳавзасидаги сув омборлари гидробионтлари биохилма-хиллигининг давлат мониторингини олиб бориш, ҳайвонот дунёси обектлари давлат кадастрини юритиш ҳамда гидробионтларнинг замонавий тур таркиби, ареаллари ва геоахборот маълумотлари базасини шакллантириш имконини берган; 
Жанубий Ўзбекистон сув экотизимларида учрайдиган гидробионтларнинг биоиндикаторлик хусусиятлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фаолиятида сув ҳавзаларини экологик баҳолаш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 3-февралдаги 03-03/1-03/3-1040-сон маълумотномаси). Натижада, сув ҳавзаларининг органик ифлосланганлик (сапроблик) даражасини аниқлаш ва экологик баҳолаш имконини берган; 
Жанубий Ўзбекистон сув омборларида гидробионтларнинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар глобал биохилма-хиллик ахборот базасига (GBIF, www.gbif.org) жойлаштирилган (Глобал биохилма-хиллик ахборот базаси сертификати, 2024-йил 26-июл). Натижада, Жанубий Ўзбекистон сув омборларидаги гидробионтлар тарқалиши тўғрисидаги маълумотлардан халқаро миқёсда фойдаланиш имконини берган;
Corbicula fluminalis (О.Ф. Мииллер, 1774) ва Pontastacus leptodactylus (Эсчсчолтз, 1823) турларининг нуклеотидлар кетма-кетлиги фрагментлари аниқланиб, олинган натижалар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанки базасида ОР233337 ва ПП125709 инвентар рақамлари орқали рўйхатга олинган (Натионал Cентер фор Биотечнологй Информатион, 2023-йил 10-июлдаги маълумотнома). Натижада, дунёнинг турли минтақаларида тарқалган ушбу турларнинг идентификасияси ва филогенетик таҳлилини амалга ошириш боʻйича халқаро маʼлумотлар базаси таркибини бойитиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish