Йўлбарсова Машхурахон Вахобовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Қизилқум фосфоритларидан мураккаб ўғитлар олишнинг физик-кимёвий асослари ва такомиллашган технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Т958.
Илмий маслаҳатчи: Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.19.06.
Расмий оппонентлар: Реймов Ахмед Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Умиров Фарход Эргашович, техника фанлари доктори, профессор; Хамдамова Шохида Шерзодовна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади карбамиднинг кислотали комплекслари ва Марказий Қизилқум фосфоритларидан мураккаб ўғитлар олишнинг физик-кимёвий асослари ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги:
SO(NH2)2-NNO3-N2O, CO(NH2)2-H2SO4-H2O, SO(NH2)2-N3RO4-H2O va CO(NH2)2-[64,0% H3PO4+36,0% H2O]-H2O тизимининг политермик эрувчанлик диаграммаси таҳлиллари асосида уларнинг политермик эрувчанлик диаграммалари қурилган;
системаларда қуйидаги таркибли янги кимёвий бирикмалар ҳосил бўлиши аниқланган: SO(NH2)2·NNO3, CO(NH2)2·H2SO4, 2CO(NH2)2·H2SO4, CO(NH2)2·H3PO4 ва диаграммаларда уларнинг кристалланиш майдонлари чегараланган, ҳамда бу бирикмалар таркиблари кимёвий ва физик-кимёвий усулларда исботланган;
карбамиднинг кислотали комплексларининг 20 °C даги сувда эрувчанлиги қуйидаги тартибда ошиб бориш қатори (CO(NH2)2·HNO3 - 20,4% < CO(NH2)2·H3RO4(EFK) - 49,2% < CO(NH2)2·H3PO4 – 50,0% < 2CO(NH2)2·H2SO4 – 80,0%) аниқланган;
карбамиднинг минерал кислотали комплекс эритмаларини аммиак билан аммонийлаштириш натижасида таркибида аммоний нитрат, аммоний сулфат, моноаммонийфосфат бўлган ҳамда уларнинг карбамид билан комплекс аралашмалари мавжуд бўлган барқарор аралаш-ўғитлар олиниши илмий жиҳатдан асосланган;
юқори карбонатли Қизилқум фосфорит намуналарини ККК фаоллаштириш хусусиятига эгалиги аниқланган ва улар асосида таркибида тўлиқ ўзлашувчан озуқа моддаларига эга бўлган нордон ва секин таъсир этувчи мураккаб аралашмали ўғитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий Марказий Қизилқум фосфоритлари ва карбамиднинг кислотали комплексларидан Н-П-Cа-С асосидаги мураккаб ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишнинг илмий натижалари асосида:
фосфоритни нитрат карбамиди билан фаоллаштириш асосида секин таъсир этувчи мураккаб ўғитлар олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг “2027–2029-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2025 йил 20 октябрдаги 93- сон маълумотномаси). Натижада, фосфат хомашёсини ККК ёрдамида қайта ишлаб қишлоқ хўжалиги учун самарали, секин таъсир этувчи мураккаб донадор ўғит олиш имкониятини беради;
фосфоритни сулфат  карбамиди билан фаоллаштириш асосида самарали мураккаб ўғитлар олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг “2027–2029-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2025 йил 20 октябрдаги 93-сон маълумотномаси). Натижада, самарали, секин таъсир этувчи мураккаб Н-П-Cа-С тутган ўғитлар олиш имконини беради; 
фосфоритни экстраксион фосфат карбамиди билан фаоллаштириш асосида самарали мураккаб ўғитлар олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг “2027–2029-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2025 йил 20 октябрдаги 93- сон маълумотномаси). Натижада, самарали, секин таъсир этувчи мураккаб Н-П-Cа тутган ўғитлар олиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish