Маматов Зафар Мамаджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуён маҳсулотларини кимёвий таркибини тадқиқ қилиш, синфлаш ва улардан оқилона фойдаланиш”, 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.1.PhD/К728.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Алиджан Аминович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.К.10.06.
Расмий оппонентлар: Хожиматов Маҳсаджон Мўйдинович, кимё фанлари доктори, профессор; Деҳқонов Рахматилла Султонович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон шароитида етиштирилган қуён гўштининг кимёвий таркибини ва озуқавий компонентларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон шароитида етиштириладиган қуён гўшти ва қўшимча маҳсулотларининг кимёвий таркиби замонавий физик-тадқиқот усулари билан исботланган;
илк бор қуён ички ёғи, бўйин ташқи ёғи ва тери ёғининг тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислота таркиби газ хроматографияси усули орқали ўрганилиб, 17 та компонент мавжудлиги ва уларнинг миқдорий таркиби аниқланган;
илк бор гўшти ва жунининг оқсил миқдори, аминокислоталар, органик кислоталар, флавоноидлар ҳамда витамин таркиби аниқланган ва қуён гўшти асосий оқсил тузувчи аминокислотлари ва сувда эрувчан витаминлар манбаи эканлиги исботланган;
қуён гўшти ва қўшимча маҳсулотлари таркибидаги 30 тагача макро- ва микроелементнинг миқдорий таркиби индуктив боғланган плазмали масс-спектрометрия усули ва индуктив-боғланган плазмали оптик-эмиссион спектроскопия ёрдамида аниқланган;
қуён гўшти таркибидаги токсик элементлар миқдори СанҚваМ да белгиланга қийматлардан паст эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуён маҳсулотларини кимёвий таркибини тадқиқ қилиш, синфлаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича олинган натижалар асосида қуйидагилар жорий қилинган:
қуён гўшти асосида қайнатилган колбаса ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Санитар-эпидемиологик хулоса берилган (Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармасининг 2026 йил 20 январдаги № 496559-сон хулосаси). Натижада, қуён гўшти асосида юқори биологик қийматга эга, соғлом овқатланиш учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқариш имконияти яратилган;
қуён гўшти асосида қайнатилган колбаса, ярим дудланган ва қайнатилган сосиска маҳсулотлари  учун ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича 1601 00 990 2 код рақами ишлаб чиқилган ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан амалиётга жорий қилиш учун қабул қилинган (Давлат божхона қўмитасининг 2026-йил 28-январдаги 29/05-26-0058-сонли маълумотномаси). Натижада, экспорт ва импорт жараёнларида қуён гўшти асосида ишлаб чиқилган маҳсулотларини таснифлашни соддалаштириш ҳамда бож тўловларини тўғри белгилаш имконини берган;

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish