Юсупов Сухроб Қахрамон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат чиқиндилари асосида махаллий кўпикловчи моддалар ва сорбент олиш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда маъданларни бойитиш жараёнида қўллаш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Т998.
Илмий маслаҳатчи: Ёдгоров Нормахмат, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Соттиқулов Элёр Сотимбоевич, техника фанлари доктори, профессор; Қодиров Ҳасан Иргашович, техника фанлари доктори, профессор; Эшқурбонов Фурқат Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети “Фан ва тараққиёт” ДМ. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат чиқиндилари полиетилен олигомери (ПЕО), поливинилхлорид пластикатини сулфолаб ва госсипол қатронини кимёвий модификациялаб импорт ўрнини босувчи кўп функсияли кўпикловчи сирт фаол моддалар ва сорбент  олиш технологиясини яратиш  ҳамда  уларни гидрометаллургия саноати корхоналарида қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор молекуляр массаси ММ = 840–1000 Да бўлган қуйи молекуляр полиетиленни 20% ли олеум билан сулфолашда 1:1,05 нисбат ва 0 °C ҳарорат энг мақбул шароит эканлиги аниқланиб, янги кўпикловчи олигосулфонат СК-1 синтез қилинган;
ёғ-мой комбинати чиқинди госсипол қатронини гидролизлаб кўпикловчи модда олиш жараёни натрий гидроксиднинг 40% ли эритмаси билан 70–85 °C ҳароратда 4 соат давомида олиб борилганда энг юқори самарадорликка эришилиши аниқланган;
синтез қилинган СК-1, СК-2 реагентлари Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларида Ау, Аг, Cу, Cо ва бошқа металлар мавжуд бўлган полиметалл маъданларида флотореагент сифатида қўлланилганда, Ау, Аг ни бойитишда Т-80 ва Т-92 га нисбатан 3–4% юқори самара бериши исботланган;
илк бор поливинилхлорид пластикатини сулфат кислотаси билан модификациялаб сулфокатионит олинган ва синтез жараёнида дастлабки моддалар нисбати 1:1,02, ҳарорат 105–115 °C да 2 соат давомида юқори маҳсулот унумига ва ўзига хос физик-кимёвий хоссаларни намоён қилиши илмий асосланган; 
олинган сулфокатионитларни Навоий кон-металлургия комбинати шароитидаги олтин ва кумушни сианли эритмадан сорбсион ажратиш жараёнларида қўлланилганда у самарали сорбент эканлиги аниқланган; 
СК-1 ва СК-2 флотореагентлари ва сулфокатионит олишнинг технологик кўрсаткичлари, мақбул шароитларини аниқланиб, синтез қилинган флотореагентлар ва сулфокатионит олишнинг технологик схемасини ишлаб чиқилган ҳамда техник-иқтисодий самарадорлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Саноат чиқиндилари  асосида махаллий коʻпикловчи моддалар ва сорбент олиш технологиясини ишлаб чиқиш маъданларни бойитиш жараёнида қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат чиқиндиларидан асосида олинган СК-1 ва СК-2 коʻпикловчилари  “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ да  амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг 2025 йил 25 августдаги 03/04-1560-сон маълумотномаси). Натижада, СК-1 ва СК-2 коʻпикловчилари нодир ва рангли металлар мавжуд боʻлган маʼданларни бойитиш жараёнида кўпикловчи флотореагент сифатида импортдан келтиралаётган Т-92 реагентини маҳаллийлаштириш имконини берган;
СК-1 кўпикловчиси ва КП-1 сулфокатионити маъданларни бойитиш самарадорлигини ошириш  учун кўпикловчи Т-92 ва К-1 смоласи “Навоий кон металлургия комбинати” АЖ да амалиётга жорий қилиш учун истиқболли режага киритилган (“Навоий кон металлургия комбинати” АЖ нинг 2025 йил 12 мартдаги 14/01-02-11/2827-сон маълумотномаси). Натижада жараёнда Т-92 коʻпикловчи моддани 190 г/т қоʻшилганда синалаётган СК-1 ва СК-2 моддаларга нисабатан сарфи 50 г/т гача иқтисод қилишга имкон беради;
синтез қилинган СК-1, СК-2 реагентлари “Навоий кон металлургия комбинати” АЖ  ҳамда “Олмалиқ кон-металлургия комбинат” АЖ ларида амалиётга жорий қилиш учун истиқболли режага киритилган (“Навоий кон металлургия комбинати” АЖ нинг 2025 йил 12-мартдаги 14/01-02-11/2827-сон маълумотномаси). Натижада, Ау, Аг, Cу, Cо ва бошқа металлар мавжуд бўлган полиметалл маъданларидаги Ау, Аг ни бойитиш даражасини, Т-80 ва Т-92 га нисбатан 3–4% га ошириш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish