Хамдамов Илёсжон Фарходжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Прееклампсия келиб чиқишини ҳомиладориликнинг эрта босқичларида прогнозлаш”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология, 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.4.PhD/Tib3999
Илмий раҳбарлар: Камилова Ирода Абдурасуловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ирискулов Бахтияр Уктамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш..
Расмий оппонентлар: Қурбонов Джаҳонгир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қаюмов Абдураҳмон Абдумавлянович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорлик даврида прееклампсия ривожланишини дифференциал ташхислаш ва эрта башоратлаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладор аёлларда прееклампсия хавфининг ошиши билан боғлиқ ижтимоий-биологик ва анамнестик хусусиятлар мажмуаси чуқур таҳлил қилинган ҳамда уларнинг прогностик аҳамияти илмий жиҳатдан исботланган;
ҳомиладорликнинг 16-ҳафтасидан бошлаб динамикада ўлчанган эрувчан эндоглин даражасининг ўзгариш тендентсияси прееклампсия ривожланишининг эрта биохимик маркери сифатида баҳоланди ва унинг прогностик қиймати исботланган;
ҳомиладорликнинг I триместрида бачадон артерияларидаги қон оқимининг допплерометрик кўрсаткичларидаги патологик ўзгаришлар билан кейинчалик прееклампсия ривожланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик илмий жиҳатдан аниқланди ва уларнинг эрта башоратдаги аҳамияти исботланган;
прееклампсия ривожланишини эрта башорат қилиш мақсадида ижтимоий-биологик, анамнестик, биохимик (эрувчан эндоглин) ва допплерометрик кўрсаткичларни бирлаштирувчи комплекс прогностик алгоритм ишлаб чиқилди ва унинг амалий аҳамияти илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Прееклампсия келиб чиқишини ҳомиладорликнинг эрта муддатларида башорат қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларда прееклампсия хавфининг ошиши билан боғлиқ ижтимоий-биологик ва анамнестик хусусиятлар мажмуаси чуқур таҳлил қилинганлиги ҳамда уларнинг прогностик аҳамияти илмий жиҳатдан исботланганлиги, Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 26-июнда №06-25/640-т сон билан тасдиқланган “Хавф гуруҳидаги ҳомиладорларда прееклампсияни эрта ташхислашни башорат қилиш усули” номли услубий тавсияномада акс эттирилган ҳамда Тошкент шаҳар 7-сон туғруқ комплекси бўйича 2025 йил 23июлдаги 76-сонли буйруқ билан, Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплекси бўйича 2025 йил 24-июлдаги 194-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/49-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда прееклампсия хавфини оширувчи ижтимоий-биологик ва анамнестик омилларнинг аниқланиши юқори хавф гуруҳини эрта шакллантириш имконини беради, шунингдек прееклампсиянинг олдини олиш, она ва перинатал асоратлар ҳамда ўлимни камайтиришга, шунингдек, тиббий ёрдам сифатини ошириш ва соғлом авлодни шакллантиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда прееклампсия хавфининг ошиши билан боғлиқ ижтимоий-биологик ва анамнестик хусусиятлар мажмуаси чуқур таҳлил қилинганлиги ҳамда уларнинг прогностик аҳамиятини иқтисодиқий самарадорлиги 84 нафар аёл учун харажатлар 22% га камайиб, 92400000 сўмни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ҳомиладор аёлларда прееклампсия хавфини ошишининг прогностик аҳамиятининг ижтимоий самарадорлиги, ҳар бир аёл учун ўртача 1100000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: ҳомиладорликнинг 16-ҳафтасидан бошлаб динамикада ўлчанган эрувчан эндоглин даражасининг ўзгариш тендентсияси прееклампсия ривожланишининг эрта биохимик маркери сифатида баҳоланди ва унинг прогностик қийматининг исботланганлиги, Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 26-июнда №06-25/640-т сон билан тасдиқланган “Хавф гуруҳидаги ҳомиладорларда прееклампсияни эрта ташхислашни башорат қилиш усули” номли услубий тавсияномада акс эттирилган ҳамда Тошкент шаҳар 7-сон туғруқ комплекси бўйича 2025 йил 23-июлдаги 76-сонли буйруқ билан, Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплекси бўйича 2025 йил 24-июлдаги 194-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/49-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шундаки, ҳомиладорликнинг 16-ҳафтасидан бошлаб эрувчан эндоглин даражасининг динамик ўзгаришини баҳолаш прееклампсияни эрта босқичда прогноз қилиш имконини беради ва бу эса юқори хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёлларни ўз вақтида аниқлаш, индивидуал профилактика ва эрта даволаш чораларини қўллаш орқали она ва перинатал асоратлар, оналар ва чақалоқлар ўлими кўрсаткичларини камайтиришга хизмат қилади, натижада акушерлик ёрдамининг сифати ошади ва соғлиқни сақлаш тизимида тиббий ижтимоий йўқотишлар қисқаради. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ташхис ва профилактика чоралари қўлланилиши натижасида 84 нафар аёл учун умумий 168000000 сўм иқтисод қилинди, бу эса прееклампсия билан боғлиқ даволаш харажатларини тахминан 25–30% га камайтириш имконини беради. Хулоса: эрта ташхис ва профилактика чоралари қўлланилиши натижасида ижтимоий самарадорлиги, ҳар бир аёл учун ўртача 2000000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: ҳомиладорликнинг I триместрида бачадон артерияларидаги қон оқимининг допплерометрик кўрсаткичларидаги патологик ўзгаришлар билан кейинчалик прееклампсия ривожланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик илмий жиҳатдан аниқланди ва уларнинг эрта башоратдаги аҳамиятини исботланганлиги, Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 26-июнда №06-25/640-т сон билан тасдиқланган “Хавф гуруҳидаги ҳомиладорларда прееклампсияни эрта ташхислашни башорат қилиш усули” номли услубий тавсияномада акс эттирилган ҳамда Тошкент шаҳар 7-сон туғруқ комплекси бўйича 2025 йил 23июлдаги 76-сонли буйруқ билан, Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплекси бўйича 2025 йил 24-июлдаги 194-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/49-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шундаки, ҳомиладорликнинг I триместридаёқ бачадон артериялари қон оқимининг допплерометрик кўрсаткичларидаги патологик ўзгаришлар асосида прееклампсия ривожланишини эрта башорат қилиш имконияти яратилди, бу эса юқори хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёлларни ўз вақтида аниқлаш, профилактик чора-тадбирларни эрта бошлаш ва асоратларнинг олдини олишга хизмат қилади, натижада оналар ва перинатал касалланиш ҳамда ўлим кўрсаткичларини камайтириш, соғлом авлодни шакллантириш ва соғлиқни сақлаш тизими харажатларини қисқартиришга ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладорликнинг I триместрида бачадон артериялари қон оқимининг допплерометрик кўрсаткичлари асосида прееклампсияни эрта башорат қилиш натижасида 84 нафар ҳомиладор аёлда жами иқтисодий самара 108000000 сўмни ташкил этди ва даволаш ҳамда асоратларни бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар умумий ҳисобда 25% га қисқарди. Хулоса: ҳомиладорликнинг I триместрида бачадон артериялари қон оқимининг допплерометрик кўрсаткичлари асосида прееклампсияни эрта башорат қилиш натижасида бир нафар ҳомиладор аёл ҳисобига ўртача 1200000 сўм миқдорида иқтисодий тежамга эришилди, бу умумий тиббий харажатларни 25% га камайтириш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: прееклампсия ривожланишини эрта башорат қилиш мақсадида ижтимоий-биологик, анамнестик, биохимик (эрувчан эндоглин) ва допплерометрик кўрсаткичларни бирлаштирувчи комплекс прогностик алгоритм ишлаб чиқилди ва унинг амалий аҳамияти илмий жиҳатдан исботланганлиги, Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 26-июнда №06-25/640-т сон билан тасдиқланган “Хавф гуруҳидаги ҳомиладорларда прееклампсияни эрта ташхислашни башорат қилиш усули” номли услубий тавсияномада акс эттирилган ҳамда Тошкент шаҳар 7-сон туғруқ комплекси бўйича 2025 йил 23-июлдаги 76-сонли буйруқ билан, Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплекси бўйича 2025 йил 24-июлдаги 194-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/49-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: прееклампсия ривожланишини эрта башорат қилиш мақсадида ижтимоий-биологик, анамнестик, биокимёвий (эрувчан эндоглин) ва допплерометрик кўрсаткичларни ўз ичига олган комплекс прогностик алгоритмнинг ишлаб чиқилиши юқори хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёлларни эрта аниқлаш имконини берди, ушбу ёндашув профилактик ва даволовчи чора-тадбирларни ўз вақтида қўллашга хизмат қилиб, она ва перинатал асоратлар частотасини камайтириш, ҳомиладор аёллар ҳаёт сифати ва соғлом авлодни таъминлашга қаратилган муҳим ижтимоий аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: прееклампсия ривожланишини эрта башорат қилиш мақсадида ишлаб чиқилган ижтимоий-биологик, анамнестик, биокимёвий (эрувчан эндоглин) ва допплерометрик кўрсаткичларни бирлаштирувчи комплекс прогностик алгоритмни 84 нафар ҳомиладор аёлда қўлланилганда жами иқтисодий самара 109200000 сўмни ташкил этди ҳамда прееклампсия билан боғлиқ статсионар ва интенсив даволаш харажатлари умумий ҳисобда 27% га камайди. Хулоса: бир нафар ҳомиладор аёл ҳисобига ўртача 1300000 сўм иқтисодий самарага эришилди, бу умумий тиббий харажатларни 27% га қисқартиришни таъминлади.