Сиздикходжаев Сардорхужа Ахмаджонуглининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволашда ультратовуш навигация самарадорлигини баҳолаш», 14.00.28 – Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2023.2.PhD/Tib3643.
Илмий рахбар: Алтыбаев Уйгун Учкунович, тиббиёт фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/04.07.2023.Tib.170.01.
Расмий оппонентлар: Мирзабаев Марат Жумабекович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамадалиева Яшнар Мамасалиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интраоперацион ультратовуш навигацияни қўллаш асосида бош мия ўсмалари билан оғриган беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бош мияда чуқур жойлашган ўсмаларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлашда интраоперацион ультратовуш навигация кортикотомия учун оптимал жойни аниқлашда интраоперацион визуализация нуқтаи назаридан юқори самарадорликка эга эканлиги исботланган;
ўсманинг чуқурлигига боғлиқ ҳолда интраоперацион ультратовуш навигация алгоритмини қўллаш давомида: ўсманинг чуқурлиги 30 мм гача бўлган ҳолларда 7–10 МГц частотали В-режимдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлиги, 30 мм дан ортиқ чуқурликда жойлашган ўсмаларда эса 2–5 МГц частотали В-режимда интраоперацион ультратовуш ассистенция қўллаш зарурлиги асосланган;
гипо- ва гиперэхоген маркерлардан фойдаланган ҳолда ўсмани олиб ташлаш радикаллиги даражасини баҳолаш методикаси бош мия глиал ўсмаларини деярли радикал олиб ташлаш имконини бериши исботланган;
ўсмани олиб ташлашнинг барча босқичларида реал вақт режимида жарроҳлик манипуляцияларини мониторинг қилиш ва интраоперацион «brain shift» (мия силжиши) ни динамик коррекция қилиш имконини берувчи узлуксиз интраоперацион ультратовуш ассистенция усули асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича 2026 йил 15 февралдаги 12/60-сон хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: илмий жиҳатдан асосландики, супратенториал бош мия ўсмаларида интраоперацион ультратовуш навигацияси ва ассистенциясини тизимли қўллаш ўсманинг ҳақиқий анатомик жойлашуви ҳамда интраоперацион мия силжиши (brain shift) даражасини ҳисобга олган ҳолда хирургик кириш йўлини, энцефалотомия чуқурлиги ва траекториясини оптимал танлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ишнинг илмий аҳамияти интраоперацион ультратовуш назорати маълумотлари асосида хирургик тактикани реал вақт режимида индивидуаллаштириб танлаш имкониятида намоён бўлади. Бу ўсмани радикал олиб ташлаш даражасини ошириш билан бир вақтда бош миянинг функционал жиҳатдан аҳамиятли зоналарига шикаст етказиш ва операциядан кейинги неврологик дефицит ривожланиши хавфини камайтиради. Амалиётга жорий этиш: диссертацион тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш муассасаларининг нейрохирургия бўлимлари амалиётига, жумладан Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2024 йил 21 октябрдаги 150-I-сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалига 2024 йил 02 октябрдаги 117-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш хирургик тактикани янада асосланган ҳолда танлаш имконини берди, бош мия ўсмаларини олиб ташлашда хавфсизлик ва радикалликни оширди, операциядан кейинги асоратлар, ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларининг камайишига, шунингдек беморларнинг функционал тикланишини яхшилашга олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: интраоперацион ультратовуш назоратини қўллаш асоратлар частотасининг камайиши ва қайта хирургик аралашувлар эҳтиёжининг қисқариши ҳисобига шифохонада ётиш муддатини камайтириш имконини берди. Операциядан кейинги неврологик дефицит даражасининг пасайиши беморларнинг эрта реабилитациясига ва уларнинг ижтимоий ҳамда меҳнат фаолиятига тезроқ қайтишига хизмат қилди, бу эса узоқ муддатли даволаш, дори-дармон терапияси ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларининг камайишига олиб келди. Хулоса: интраоперацион ультратовуш навигациясини илмий асосланган ва индивидуаллаштирилган тарзда қўллаш бош мия ўсмаларини хирургик даволашда интра- ва операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтиради, даволашнинг яқин ва узоқ муддатли натижаларини яхшилайди ҳамда нейрохирургик ёрдамнинг клиник ва иқтисодий самарадорлигини таъминлайди;
иккинчи илмий янгилик: бош мия ўсмасининг жойлашиш чуқурлигига боғлиқ ҳолда интраоперацион ультратовуш навигациясини қўллаш алгоритми илмий жиҳатдан асосланди. Ўсма чуқурлиги 30 мм гача бўлган ҳолларда 7–10 МГц частотадаги В-режимда ультратовуш сканерлашни қўллаш мақсадга мувофиқ экани кўрсатилди, бу эса юқори фазовий аниқликни таъминлаб, юзаки ва субкортикал тузилмаларни аниқ визуализация қилиш имконини беради. 30 мм дан чуқур жойлашган ўсмаларда эса 2–5 МГц частотадаги В-режимда интраоперацион ультратовуш ассистенциясини қўллаш зарурлиги илмий жиҳатдан асосланди. Ушбу ёндашув brain shift (мия силжиши) шароитида чуқур тузилмаларни адекват визуализация қилиш, сигнал барқарорлигини таъминлаш ва резекция жараёнини реал вақт режимида ишончли назорат қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу илмий янгиликнинг аҳамияти ўсманинг анатомик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда интраоперацион ультратовуш назорати параметрларини стандартлаштирилган ва айни пайтда индивидуал тарзда танлаш имконияти билан белгиланади. Таклиф этилган алгоритм ўсма чегараларини визуализация қилиш аниқлигини оширади, функционал жиҳатдан аҳамиятли тузилмаларга шикаст етказиш хавфини камайтиради ҳамда операциявий травма ортиб кетмасдан хирургик аралашув радикаллигини оширишга хизмат қилади. Амалиётга жорий этиш: интраоперацион ультратовуш навигациясини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм соғлиқни сақлаш муассасалари нейрохирургия бўлимлари клиник амалиётига, жумладан Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2024 йил 21 октябрдаги 150-I-сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалига 2024 йил 02 октябрдаги 117-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: интраоперацион ультратовуш назоратининг дифференцирланган алгоритмини қўллаш операциядан кейинги неврологик асоратлар частотасини камайтиришга, беморларнинг функционал тикланишини яхшилашга ва ногиронлик даражасини пасайтиришга хизмат қилди, бу эса беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатди. Иқтисодий самарадорлиги: интраоперацион ультратовуш текшируви параметрларини оптималлаштириш асоратлар ва қайта аралашувлар сонининг камайиши ҳисобига хирургик аралашувлар ҳамда операциядан кейинги госпитализация давомийлигини қисқартириш имконини берди. Бу эса соғлиқни сақлаш амалиётига методни жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини таъминлади. Хулоса: бош мия ўсмасининг жойлашиш чуқурлигини ҳисобга олган ҳолда интраоперацион ультратовуш навигациясини қўллашнинг илмий асосланган алгоритми хирургик даволашнинг клиник самарадорлигини оширади, асоратлар хавфини камайтиради ва нейрохирургия хизмати ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди;
учинчи илмий янгилик: бош мия ўсмасини олиб ташлаш радикаллик даражасини баҳолашнинг гипо- ва гиперэхоген ультратовуш маркерларидан фойдаланишга асосланган методикаси ишлаб чиқилди ва илмий жиҳатдан асосланди. Ушбу ёндашув ўсма чегаралари ҳамда резекция ложасини реал вақт режимида объектив интраоперацион визуализация қилишни таъминлаши ва функционал жиҳатдан аҳамиятли тузилмаларга шикаст етказиш хавфини оширмаган ҳолда глиал бош мия ўсмаларини деярли радикал олиб ташлашга эришиш имконини бериши исботланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу илмий янгиликнинг аҳамияти патологик ва интакт мия тўқимасининг эхоструктуравий хусусиятларига асосланган ҳолда ўсмани олиб ташлаш тўлиқлигини объектив интраоперацион верификация қилиш имконияти билан белгиланади. Гипо- ва гиперэхоген маркерлардан фойдаланиш қолдиқ ўсма тўқимасини перифокал шиш ва ўзгаришсиз мия моддасидан фарқлаш имконини бериб, резекция радикаллигини оширади ва резидуал ўсма фрагментларининг сақланиб қолиш эҳтимолини камайтиради. Амалиётга жорий этиш: ультратовуш эхомаркерларини қўллаган ҳолда ўсмани олиб ташлаш радикаллигини баҳолашнинг ишлаб чиқилган методикаси соғлиқни сақлаш муассасаларининг нейрохирургия бўлимлари клиник амалиётига, жумладан соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2024 йил 21 октябрдаги 150-I-сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалига 2024 йил 02 октябрдаги 117-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: резекция радикаллигини ультратовуш орқали баҳолаш методикасини қўллаш операциядан кейинги неврологик дефицит частотасини камайтиришга, қайта хирургик аралашувлар сонини қисқартиришга ҳамда глиал бош мия ўсмалари бўлган беморларда даволашнинг функционал натижаларини яхшилашга олиб келди, бу эса беморлар ҳаёт сифатининг ошишига ижобий таъсир кўрсатди. Иқтисодий самарадорлиги: ўсмани олиб ташлаш тўлиқлигини объектив интраоперацион назорат қилиш қайта операциялар, узоқ муддатли госпитализация ва кейинги реабилитация билан боғлиқ харажатларни қисқартириш имконини берди, бу эса методикани нейрохирургия амалиётига жорий этишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини таъминлади. Хулоса: гипо- ва гиперэхоген ультратовуш маркерларидан фойдаланган ҳолда бош мия ўсмаларини олиб ташлаш радикаллигини баҳолашнинг ишлаб чиқилган методикаси клиник жиҳатдан самарали ва иқтисодий асосланган интраоперацион назорат воситаси бўлиб, резекция радикаллигини оширишга, функционал натижаларни яхшилашга ҳамда тиббий ва ижтимоий харажатларни камайтиришга хизмат қилади;
тўртинчи илмий янгилик: бош мия ўсмаларини олиб ташлаш жараёнининг барча босқичларида хирургик манипуляцияларни реал вақт режимида мониторинг қилиш ва интраоперацион brain shift (мия силжиши) феноменини динамик тарзда коррекциялашни таъминловчи узлуксиз интраоперацион ультратовуш ассистенцияси концепцияси илмий жиҳатдан асосланди. Резекция босқичида ультратовушнинг доимий қўлланилиши ўсма, резекция ложаси ва атрофдаги тузилмалар ўртасидаги фазовий ўзаро муносабатларнинг ўзгаришини ўз вақтида аниқлаш, шунингдек операция жараёни давомида хирургик манипуляцияларнинг чуқурлиги ва йўналишини коррекция қилиш имконини бериши кўрсатилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу илмий янгиликнинг аҳамияти интраоперацион назоратга нисбатан мутлақо янги ёндашувни шакллантиришда намоён бўлади, бунда ультратовуш ассистенцияси эпизодик восита сифатида эмас, балки узлуксиз навигация ва хавфсизлик инструменти сифатида қўлланилади. Бу brain shift билан боғлиқ ҳолда предоперацион режалаштириш аниқлигининг пасайишини компенсация қилиш, резекция аниқлигини ошириш ҳамда қон томирли ва функционал жиҳатдан аҳамиятли тузилмаларга шикаст етказиш хавфини камайтириш имконини беради. Амалиётга жорий этиш: узлуксиз интраоперацион ультратовуш ассистенцияси концепцияси соғлиқни сақлаш муассасалари нейрохирургия бўлимларининг амалий фаолиятига, жумладан Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2024 йил 21 октябрдаги 150-I-сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалига 2024 йил 02 октябрдаги 117-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: узлуксиз ультратовуш ассистенциясини қўллаш интра- ва эрта операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтиришга, операциядан кейинги неврологик дефицит даражасини пасайтиришга ва беморларнинг функционал тикланишини тезлаштиришга хизмат қилди, бу эса уларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатди. Иқтисодий самарадорлиги: узлуксиз интраоперацион ультратовуш назорати концепциясини қўллаш асоратлар ва қайта операциялар сонининг камайиши ҳисобига хирургик аралашувлар ҳамда операциядан кейинги госпитализация давомийлигини қисқартириш имконини берди, бу эса беморларни даволаш ва реабилитация қилиш билан боғлиқ харажатларни камайтиришни таъминлади. Хулоса: узлуксиз интраоперацион ультратовуш ассистенциясининг илмий асосланган концепцияси brain shift ни динамик назорат қилиш ва бош мия ўсмаларини хирургик даволаш хавфсизлигини оширишда самарали восита ҳисобланади, аралашувларнинг яқин ва функционал натижаларини яхшилайди ҳамда нейрохирургик ёрдамнинг клиник ва иқтисодий самарадорлигини таъминлайди.