Муллоқулов Жавоҳир Жамшид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Реактив артритда фаолланиш жараёни ва бўғимдаги тузилмавий бузилишларда аннексин А1 ўзгаришининг ахамияти” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4482.
Илмий раҳбар: Ахмедов Халмурад Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02.
Расмий оппонентлар: Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: реактив артритда бўғимдаги тузилмавий ўзгаришларни эрта аниқлашда Аннексин А1 оқсилининг (ANXA1) ўрнини ва эрта давонинг клиник самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
реактив артритда бўғим ва умуртқа поғонасини зарарланиши ҳамда унинг клиник кўринишининг аннексин А1 миқдори даражасига кўра ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
реактив артритда аннексин А1 миқдорининг камайиши туфайли яллиғланиш олди цитокинлар (ЎНО- ва ИЛ-17А) экспрессиясидаги бузилишлар ҳамда унинг касалликнинг фаолланиш (ASDAS) даражаси билан ишончли боғлиқлиги аниқланган;
реактив артритда аннексин А1 миқдорининг яққол камайиши негизида умуртқа тоғай қисми деструкцияланиши ҳамда унинг тана қисми суяк тўқимасида эрозияланиши аниқланган ва касалликнинг дастлабки босқичида оқсил миқдорини баҳолаш суяк-бўғим тузилмаларида деструктив ўзгаришлар эрта шаклланишидаги прогностик аҳамияти асосланган;
реактив артритда аннексин А1 миқдори ўзгаришларни инобатга олган даво-профилактик тадбирларининг касалликнинг клиник ремиссияланишини (ASDAS) таъминлаши ҳамда бўғим (HAQ-DI) ва умуртқа поғонаси функционал имкониятларини (BASFI) яхшилашдаги ўрни асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Реактив артритда фаолланиш жараёни ва бўғимдаги тузилмавий бузилишларда аннексин А1 ўзгаришининг ахамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: реактив артритда бўғим ва умуртқа поғонасини зарарланиши ҳамда унинг клиник кўринишининг аннексин А1 миқдори ўзгаришига кўра ўзига хос хусусиятлари асосланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 2025-йил 28-январ 20-сонли буйруқ, Бухоро вилоят Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси 2025-йил 10-феврал 819-2-41-TB/2025-сонли ва 2025-йил 12-феврал 838-2-41-TB/2025-сонли буйруқлари ва Хоразм вилоят Тупроққалъа тиббиёт бирлашмаси 2025-йил 27-январ 762-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025 йил 15-августдаги 23/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аннексин А1 даражасига асосланган ҳолда бўғим ва умуртқа поғонаси зарарланишининг клиник хусусиятларини аниқлаш касалликни эрта босқичда ташхислаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: аннексин А1 даражасига асосланган ҳолда касалликни эрта ташхислаш имконияти клиник кеч босқичларда юзага келадиган қиммат диагностик ва даволаш тадбирларини қисқартиради. Хулоса: РеА билан касалланган беморларнинг бўғим тузилмасида бузилишлар ривожланишида аннексин А1 даражасини баҳолаш қўшимча лаборатор ва инструментал текширувлар, шунингдек узоқ муддатли стационар даволаниш харажатлари камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: реактив артритда аннексин А1 миқдорининг камайиши туфайли яллиғланиш олди цитокинлар (ЎНО-α ва ИЛ-17А) экспрессиясидаги бузилишлар ҳамда унинг касалликнинг фаолланиш (ASDAS) даражаси билан ишончли боғлиқлиги аcосланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 2025-йил 28-январ 20-сонли, Бухоро вилоят Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси 2025-йил 10-феврал 819-2-41-TB/2025-сонли ва 2025-йил 12-феврал 838-2-41-TB/2025-сонли ва Хоразм вилоят Тупроққальа тиббиёт бирлашмаси 2025-йил 27-январ 762-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025 йил 15-августдаги 23/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: РеА билан касалланган беморларда иммунологик, клиник-биокимёвий ва инструментал тадқиқотлар натижаларининг аҳамияти исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: РеА билан касалланган беморлар бўғим тузилмавий бузилиши даражасини эрта ташхислашда аннексин А1 миқдорининг камайиши фонида яллиғланиш олди цитокинларининг фаолланиш даражасини аниқлаш орқали беморларнинг шифохонада даволаниш кунларини қисқартириш, ташхислаш ва даволашга сарфланадиган маблағларни тежашга эришилган. Хулоса: РеА билан касалланган беморларнинг бўғим тузилмасидаги дастлабки тузилмавий бузилишларни эрта аниқлаш имконини берувчи кўрсаткичлар таҳлилий жиҳатдан умумлаштирилган.
учинчи илмий янгилик: реактив артритда аннексин А1 миқдорининг яққол камайиши негизида бўғим тузилмаси деструкцияланиши ҳамда суяк тўқимасида эрозияланиши аниқланган ва касалликнинг дастлабки босқичида оқсил миқдорини баҳолаш суяк-бўғим тузилмаларида деструктив ўзгаришлар эрта шаклланишидаги прогностик аҳамияти асосланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 2025-йил 28-январ 20-сонли, Бухоро вилоят Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси 2025-йил 10-феврал 819-2-41-TB/2025-сонли ва 2025-йил 12-феврал 838-2-41-TB/2025-сонли ва Хоразм вилоят Тупроққальа тиббиёт бирлашмаси 2025-йил 27-январ 762-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025 йил 15-августдаги 23/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: РеА билан оғриган беморларда иммунологик яллиғланиш олди цитокинлари кўрсаткичларини аниқлаш орқали эрта ташхислаш ва башорат қилиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: аннексин А1 даражаси ўзгариши тузилмавий узгаришлар даражасини эрта ташхислашда яллиғланиш олди цитокинларининг фаоллашиш даражасини аниқлаш орқали беморларнинг шифохонада даволаниш кунларини қисқартириш, ташхислаш ва даволашга сарфланадиган маблағларни тежашга эришилган. Хулоса: РеА билан касалланган беморларда касаллик оғирлик даражаси ва клиник даврларига кўра аннексин А1 миқдорини баҳолаш эрта давр ўзгаришларини прогнозлашда аҳамиятлилиги тасдиқланган.
тўртинчи илмий янгилик: реактив артритда аннексин А1 миқдори ўзгаришларни инобатга олган даво-профилактик тадбирларининг касалликнинг клиник ремиссияланишини (ASDAS) таъминлаши ҳамда бўғим (HAQ-DI) ва умуртқа поғонаси функционал имкониятларини (BASFI) яхшилашдаги ўрни асосланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 2025-йил 28-январ 20-сонли, Бухоро вилоят Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси 2025-йил 10-феврал 819-2-41-TB/2025-сонли ва 2025-йил 12-феврал 838-2-41-TB/2025-сонли ва Хоразм вилоят Тупроққальа тиббиёт бирлашмаси 2025-йил 27-январ 762-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025 йил 15-августдаги 23/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Реактив артритда аннексин А1 миқдори ўзгаришларини инобатга олган ҳолда қўлланилган даво-профилактик тадбирлар касалликнинг клиник ремиссиясига эришиш орқали беморларнинг ҳаёт сифати ва функционал фаоллигини яхшилашга хизмат қилди. Ушбу ёндашув меҳнатга лаёқатлиликни сақлаб қолиш, ногиронлик ҳолатларини камайтириш ҳамда узоқ муддатли даволаниш харажатларини оптималлаштириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: аннексин А1 даражасига асосланган даво-профилактик алгоритмни қўллаш натижасида стационар даволанишга эҳтиёж 70% гача камайишига олиб келган. Хулоса: аннексин А1 асосидаги даво-профилактика реактив артритда ремиссияга эришиш, функционал ҳолатни яхшилаш ва стационар даволаниш эҳтиёжини камайтиришни таъминлайди.