Бекчанова Назокат Икром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аутоимммун тиреоидит гипотиреоз босқичидаги беморларда гемостаз тизимидаги бузилишлар ва эндотелий дисфункциясининг хусусиятлари” 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4717.
Илмий раҳбар: Бабаджанова Шаира Агзамовна, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02.
Расмий оппонентлар: Сулейманова Дилора Нагаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимова Сапура Захидовна, тиббиёт фанлари доктори.
 Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аутоиммун тиреоидитни гипотиреоз босқичидаги беморларда гемостаз тизимидаги бузилишларнинг ривожланишида эндотелиал дисфункциянинг ролини бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан ибoрат:
аутоиммун тиреоидитнинг гипотиреоз босқичида томир-тромбоцитар гемостазда тромбоцитларнинг адгезия ва агрегация қобилиятининг ишончли даражада пасайиши, коагуляцион гемостаз босқичида аниқ гипокоагуляцион ҳолатнинг кузатилиши исботланган;
тиреоид гормонлар даражаси билан фибриноген, фаоллаштирилган қисман тромбопластин ва протромбин вақти, протромбин индекси ҳамда тромбоцитларнинг функционал кўрсаткичлари ўртасида патогенетик аҳамиятга эга узвий боғлиқлик аниқланиб, гемостаз тизимидаги бузилишларини янада кучайтирувчи асосий омил бу гормонларнинг етишмовчилиги эканлиги асосланган;
аутоиммун тиреоидитнинг гипотиреоз босқичида эндотелиал дисфункция маркерлари - фон Виллебранд омили, эрувчан ҳужайралараро адгезия молекуласи-1 ва эндотелин-1 билан гемостаз тизими кўрсаткичлари ўртасида юқори даражада ишончли корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
фон Виллебранд омилининг нисбий камайиши, sICAM-1 ва эндотелин-1 концентрациясининг сезиларли ортиши эндотелиал, микроциркулятор бузилишларнинг бир вақтда ривожланишини кўрсатиб, АИТ гипотиреоз босқичида гемостаз тизими бузилишларининг етакчи патогенетик механизми эндотелиал дисфункция эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Аутоимммун тиреоидит гипотиреоз босқичидаги беморларда гемостаз тизимидаги бузилишлар ва эндотелий дисфункциясининг хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: аутоиммун тиреоидитнинг гипотиреоз босқичида томир-тромбоцитар гемостазда тромбоцитларнинг адгезия ва агрегация қобилиятининг ишончли даражада пасайиши, коагуляцион гемостаз босқичида аниқ гипокоагуляцион ҳолатнинг кузатилиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2025 йил 15 сентябрдаги №255-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиалининг 2025 йил 5 июлдаги №43I-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги 01/11-сонли ягона хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: АИТ гипотиреоз босқичида тромбоцитлар адгезия ва агрегация фаолиятининг пасайиши, гипокоагуляцион ҳолат шаклланиши ва эндотелиал дисфункция белгилари эрта босқичда аниқланиши беморларни диспансер кузатувда тўғри гуруҳлаш, геморрагик асоратлар хавфини барвақт баҳолаш ва касалликнинг оғир кечишини олдини олиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Эрта диагностика орқали стационар даволаш, қўшимча таҳлиллар ва медикаментоз терапия харажатларининг олди олинди. Профилактик мониторинг доирасида йилига 2 марта коагулограмма ва тромбоцит тестлари ўтказилиши белгиланди. Мазкур ёндашув 107 нафар беморга нисбатан қўлланилганда умумий харажатлар йиллик 45% га иқтисодий тежамкорликка эришилди. Хулоса. Мазкур илмий янгилик асосида лаборатория ҳаражатлари қисқартирилиб ва гемостаз тизимидаги чуқур бузилишлари олди олинишига сабаб бўлади.
иккинчи илмий янгилик: тиреоид гормонлар даражаси билан фибриноген, фаоллаштирилган қисман тромбопластин ва протромбин вақти, протромбин индекси ҳамда тромбоцитларнинг функционал кўрсаткичлари ўртасида патогенетик аҳамиятга эга узвий боғлиқлик аниқланиб, гемостаз тизимидаги бузилишларини янада кучайтирувчи асосий омил бу гормонларнинг етишмовчилиги эканлиги асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2025 йил 15 сентябрдаги №255-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиалининг 2025 йил 5 июлдаги №43I-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги 01/11-сонли ягона хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: Беморларда гемостаз тизимидаги ўзгаришлар камайди. Эндокринолог ва гематологлар беморларни биргаликда текширишига эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: Гормонал кўрсаткичлар ва гемостаз параметрларини комплекс диагностик ёндашув натижасида қўшимча лаборатор таҳлиллар сони 1,3 баробарга камайди, харажатлар эса 30–35% га қисқарди. Хулоса. Ушбу илмий натижага кўра гормонал номутаносиблик гемостазиологик касалликларда клиник қарор қабул қилиш сифатини яхшилайдиган ва қўзғатадиган асосий омил ҳисобланади.
учинчи илмий янгилик: аутоиммун тиреоидитнинг гипотиреоз босқичида эндотелиал дисфункция маркерлари - фон Виллебранд омили, эрувчан ҳужайралараро адгезия молекуласи-1 ва эндотелин-1 билан гемостаз тизими кўрсаткичлари ўртасида юқори даражада ишончли корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2025 йил 15 сентябрдаги №255-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиалининг 2025 йил 5 июлдаги №43I-сонли буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги 01/11-сонли ягона хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: АИТ гипотиреоз босқичида микроциркулятор бузилишлар ва қон томир асоратларини эрта аниқлаш имкони яратилди, профилактик чораларни кучайтиришга чора яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: Таклиф етилган ёндашув қўлланилиши натижасида ортиқча текширувлар ҳажми 1,3 баробаргача қисқариб, диагностик харажатлар 1,25 баробарга камайди.  Хулоса. Ушбу янгилик эндотелиал дисфункцияни АИТ гипотиреоз босқичида гемостаз тизими бузилишларининг муҳим таркибий қисми эканлини баҳолаш имкониятини яратди.
тўртинчи илмий янгилик: фон Виллебранд омилининг нисбий камайиши, sICAM-1 ва эндотелин-1 концентрациясининг сезиларли ортиши эндотелиал, микроциркулятор бузилишларнинг бир вақтда ривожланишини кўрсатиб, АИТ гипотиреоз босқичида гемостаз тизими бузилишларининг етакчи патогенетик механизми эндотелиал дисфункция эканлиги аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиалининг 2025 йил 5 июлдаги №43I-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги 01/11-сонли ягона хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: профилактикага йўналтирилган ёндашувлар кучайтирилди, асоратлар ривожланиш хавфи пасайди, беморларни клиник кузатув самарадорлиги оширилиб назорат сифати яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: Эндотелиал дисфункцияни эрта аниқлаш ва мақсадли коррекция қилиш натижасида стасионар даволаш давомийлиги 1,4 баробарга қисқарди, бу еса умумий харажатларни 35-40% га камайтиришга олиб келди. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, барча илмий янгиликлар амалиётга жорий этилганда олинган натижалар мониторинг ва диагностик харажатларга нисбатан 4,3 баробар юқори иқтисодий самарадорликка эга экани исботланди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish