Абдуллаев Элбек Абдуқаҳҳор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Амир Темур бошқаруви даврида Марказий Эрондаги сиёсий жараёнлар, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Tar.1490
Илмий раҳбар: Усмонов Баҳриддин Аҳмедович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.10.01.
Расмий оппонентлар: Билал Коч – тарих фанлари доктори, доцент, Бузруков Муҳаммадихон Жамолович – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Темурийлар тарихи давлат музейи.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Амир Темур бошқаруви даврида Марказий Эрондаги сиёсий жараёнлар тарихини тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Эроннинг Амир Темур давлати таркибига қўшилиши уч босқичда амалга оширилганлиги; биринчи босқич 1385–1387-йиллар (бу босқичда Исфаҳон эгаллангач, қолган ҳудудлар ихтиёрий равишда бўйсуниши натижасида, Марказий Эрон сулола вакиллари орасида қайта тақсимланди), иккинчи босқич 1387–1393-йиллар (Амир Темур Олтин Ўрда ва Мўғилистонга қарши кураш билан банд бўлганлиги сабабли Музаффарийларнинг амалда мустақил бўлиб олиши 1393-йилда ҳудуднинг қайтадан забт этилишига ҳамда сулола ҳукмронлигининг тугатилишига олиб келди), учинчи босқич 1395–1397-йилларни (чекка ҳудудлардаги қаршиликлар бостирилиб, ўлкада тўлиқ Амир Темур ҳокимяти ўрнатилди) ўз ичига олиши аниқланган.
Марказий Эронда Музаффарийлар сулоласи вакиллари ўртасидаги ўзаро низоларнинг кучайиши, иқтисодий инқирознинг чуқурлашиши, халқнинг ижтимоий ҳаётини заифлашиши натижасида ҳукмрон сулоладан норозиликнинг ошиб бориши ҳудудни Темурийлар давлати таркибига киритилишини тезлаштирганлиги асосланган.
1387-йили Исфаҳондаги исённи бостириш жараёнида аҳолининг қатлиом қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг жуда бўрттирилганлиги, муболағадан иборат эканлиги, 1388-1392-йиллардаги ўзаро урушларда шаҳарнинг ўз сиёсий мавқейини сақлаб қолганлиги, ХИВ асрнинг сўнгги чорагида ҳам унинг иқтисодий тарақққиётини давом этганлиги, сиёсий, иқтисодий, маданий марказ сифатидаги аҳамиятини йўқотмаганлигидан келиб чиқиб асосланган.
Марказий Эроннинг Амир Темур давлати таркибига киритилиши бу ҳудудлардаги ўзаро урушларга барҳам берганлиги, бунинг натижасида ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ ва деҳқончилик ривожланиб, ҳудуднинг иқтисодий ва маданий тараққиётининг тезлашганлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Марказий Эроннинг Амир Темур давлати таркибига қўшилиши уч босқичда амалга оширилганлиги; биринчи босқич 1385–1387-йиллар (бу босқичда Исфаҳон эгаллангач, қолган ҳудудлар ихтиёрий равишда бўйсуниши натижасида, Марказий Эрон сулола вакиллари орасида қайта тақсимланди), иккинчи босқич 1387–1393-йиллар (Амир Темур Олтин Ўрда ва Мўғулистонга қарши кураш билан банд бўлганлиги сабабли музаффарийларнинг амалда мустақил бўлиб олиши 1393-йилда ҳудуднинг қайтадан забт этилишига ҳамда сулола ҳукмронлигининг тугатилишига олиб келди), учинчи босқич 1395–1397-йилларни (чекка ҳудудлардаги қаршиликлар бостирилиб, ўлкада тўлиқ Амир Темур ҳокимяти ўрнатилди) ўз ичига олишига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассаси “Ўзбекистон тарихи” теларадиоканали томонидан тайёрланган “Тарих майдони” дастури сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалининг 2025-йил 25-ноябрдаги 01-33/881-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувнинг Амир Темур ва темурийлар тарихига оид маълумотлар ва илмий далилларга бой бўлиши таъминланган;
Марказий Эронда Музаффарийлар сулоласи вакиллари ўртасидаги ўзаро низоларнинг кучайиши, иқтисодий инқирознинг чуқурлашиши, халқнинг ижтимоий ҳаётини заифлашиши натижасида ҳукмрон сулоладан норозиликнинг ошиб бориши ҳудудни Темурийлар давлати таркибига киритилишини тезлаштирганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассаси “Ўзбекистон тарихи” теларадиоканали томонидан тайёрланган “Тарих майдони” дастури сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалининг 2025-йил 25-ноябрдаги 01-33/881-сон маълумотномаси). Бу орқали томошабинларнинг Ўзбекистон тарихи хусусан Амир Темур ва темурийлар даври ҳақидаги билимлари янги маълумот ва хулосалар билан бойитилиши таъминланди;
1387-йили Исфаҳондаги исённи бостириш жараёнида аҳолининг қатлиом қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг жуда бўрттирилганлиги, муболағадан иборат эканлиги, 1388-1392-йиллардаги ўзаро урушларда шаҳарнинг ўз сиёсий мавқейини сақлаб қолганлиги, ХИВ асрнинг сўнгги чорагида ҳам унинг иқтисодий тарақққиётини давом этганлиги, сиёсий, иқтисодий, маданий марказ сифатидаги аҳамиятини йўқотмаганлигига доир материаллардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Тарих” бўлими манбаларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 19-ноябрдаги 04-05/4599-сонли маълумотномаси). Тадқим этилган материаллар музейга ташриф буюрувчиларда Амир Темур давридаги Марказий Эрон бўйича билим ва тасаввурларини янада бойитилишига хизмат қилган;
Марказий Эроннинг Амир Темур давлати таркибига киритилиши бу ҳудудлардаги ўзаро урушларга барҳам берганлиги, бунинг натижасида ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ ва деҳқончилик ривожланиб, ҳудуднинг иқтисодий ва маданий тараққиётининг тезлашганлиги асосланган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 19-ноябрдаги 04-05/4599-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу материаллар музейнинг “Тарих” бўлими фондини бойитишга, илмийлик ва ишончлилик жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган.