Аббосов Аббосали Зарифовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро воҳасида олиб борилган археологик тадқиқотлар тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ва 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари) ихтисосликлари кесимида
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tar2238
Илмий раҳбар: Очилов Алишер Тўлис ўғли, тарих фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Раимкулов Абдисабур Аззамович - тарих фанлари доктори, профессор; Воҳидов Шодмон Ҳусенович - тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро воҳасида олиб борилган археологик тадқиқотлар ва уларнинг натижаларини тарихий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро воҳасида ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида амалга оширилган дастлабки археологик изланишлар, хусусан Н.Ф.Ситняковский ҳамда Р.Пампелли томонидан олиб борилган археологик кузатув ва маълумот тўплаш ишлари, воҳанинг ўша даврдаги археологик ҳолати ва моддий маданияти ҳақидаги дастлабки илмий маълумотлар бўлса ҳам, уларнинг тадқиқотлари фақатгина ёзма манбаларда тарихи баён қилинган алоҳида ёдгорликлар (Пойкент) ҳамда айрим топилмалар (тангалар, сопол буюмлари) доирасида чекланиб қолганлиги, бу эса ўша даврда ҳудуднинг умумий археологик манзарасини тўлиқ тиклашга имкон бермаганлиги асосланган;
ХХ асрнинг 30 – 40-йилларида амалга оширилган тадқиқотлари доирасида Бухоро воҳасида археологик ёндашув анча тизимлашиб, мунтазам археологик қидирув ишлари, мақсадли қазишмалар ва топилмаларни илмий таҳлил қилиш амалиёти йўлга қўйилиб, ёдгорликларни комплекс тарзда ўрганиш, археологик топилмаларни ёзма манбалар ҳамда тарихий-географик маълумотлар билан қиёсий таҳлил қилиш натижасида воҳанинг антик ва илк ўрта асрлар даврига оид моддий маданияти ҳақида қатор муҳим маълумотлар тўпланган бўлса-да, ХХ асрнинг 50-йилларидан  воҳанинг ибтидоий давр археологик ёдгорликлари, уларнинг жойлашув қонуниятлари, маданий қатламларнинг даврий кетма-кетлиги, шаҳар ва қишлоқ манзилгоҳларининг тараққиёт босқичлари, хўжалик ва ҳунармандчилик фаолияти билан боғлиқ моддий меросни илмий асосда ўрганиш бошлангани асослантирилган;
Ўтган давр мобайнида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида Бухоро воҳасининг ибтидоий, антик ва ўрта асрлар даврига доир 700 дан ортиқ археологик ёдгорликлари аниқланган бўлсада, бу археологик ёдгорликлар воҳанинг қадимги ва ўрта асрлар даври моддий маданияти қанчалик бойлигини ифода эцада, афсуски бу археологик обектларнинг ҳаммасидан ҳам айниқса тош, палеометалл ва илк темир даври ёдгорликларида маданий қатламларни аниқлашни имкони бўлмаганлиги, ҳаттоки 1950-1960-йилларда маданий қатлам аниқланган Замонбобо, Катта Тузкон, Кичик Тузкон, Дарвозақиз, Қизилқир каби археологик ёдгорликларни жойлашган ўрни ҳозирги кунда мавжуд эмаслиги далилланган;
Бухоро воҳасида илгари тадқиқотчилар эътиборидан четда қолган ёки кам ўрганилган лекин, ҳозирда фаол тадқиқ этилаётган (Ромитан қўрғони, Жонкелди, Вардонзе, Бухоро шаҳристони, Оёқоғитма) археологик ёдгорликлар бўйича жамланган археологик маълумотлар комплекс қиёсий таҳлил қилиниши натижасида ёдгорликлар типологияси, шаҳарсозлик ва урбанизация жараёнларини кечиши, маданий қатламлар хронологияси, моддий маданият наъмуналарига доир маълумотлар олиниб Бухоро воҳасида археология тадқиқотларининг ривожланиш тенденсияларини ва унинг умумий манзарасини тарихий реконструксия қилинди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро воҳасида олиб борилган археологик тадқиқотларни тарихий таҳлил қилиш натижасида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
Бухоро воҳасида ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида амалга оширилган дастлабки археологик изланишлар, хусусан Н.Ф.Ситняковский ҳамда Р.Пампелли томонидан олиб борилган археологик кузатув ва маълумот тўплаш ишлари, воҳанинг ўша даврдаги археологик ҳолати ва моддий маданияти ҳақидаги дастлабки илмий маълумотлар бўлса ҳам, уларнинг тадқиқотлари фақатгина ёзма манбаларда тарихи баён қилинган алоҳида ёдгорликлар (Пойкент) ҳамда айрим топилмалар (тангалар, сопол буюмлари) доирасида чекланиб қолганлиги, бу эса ўша даврда ҳудуднинг умумий археологик манзарасини тўлиқ тиклашга имкон бермаганлиги тўғрисидаги маълумотлардан  “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Экспедиция” ва “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Маърифат ижодий бирлашмаси Давлат муассасасининг 2025-йил 22-сентябрдаги 15-33/696-сон маълумотномаси). Кўрсатув телетомошабинларга Бухоро воҳасида олиб борилган илк археологик тадқиқотлар ва ҳудудда антик ва илк ўрта асрларда кечган тарихий жараёнларга таалуқли моддий маданият ҳақида тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.
ХХ асрнинг 30 – 40-йилларида амалга оширилган тадқиқотлари доирасида Бухоро воҳасида археологик ёндашув анча тизимлашиб, мунтазам археологик қидирув ишлари, мақсадли қазишмалар ва топилмаларни илмий таҳлил қилиш амалиёти йўлга қўйилиб, ёдгорликларни комплекс тарзда ўрганиш, археологик топилмаларни ёзма манбалар ҳамда тарихий-географик маълумотлар билан қиёсий таҳлил қилиш натижасида воҳанинг антик ва илк ўрта асрлар даврига оид моддий маданияти ҳақида қатор муҳим маълумотлар тўпланган бўлса-да, ХХ асрнинг 50-йилларидан  воҳанинг ибтидоий давр археологик ёдгорликлари, уларнинг жойлашув қонуниятлари, маданий қатламларнинг даврий кетма-кетлиги, шаҳар ва қишлоқ манзилгоҳларининг тараққиёт босқичлари, хўжалик ва ҳунармандчилик фаолияти билан боғлиқ моддий меросни илмий асосда ўрганиш бошлангани борасидаги материаллар Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларини бажаришда фойдаланилди (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2026-йил 9-январдаги 01-04-09-01-2026-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорийланиши Бухоро воҳасининг археология ёдгорликларида олиб борилган халқаро экспедиция натижаларига оид хулоса ва таклифлар халқимизнинг Бухоро тарихини билишига, миллий ўзлигини янада теран англашига ва аждодлар ўтмиши ҳақидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилди.
Ўтган давр мобайнида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида Бухоро воҳасининг ибтидоий, антик ва ўрта асрлар даврига доир 700 дан ортиқ археологик ёдгорликлари аниқланган бўлсада, бу археологик ёдгорликлар воҳанинг қадимги ва ўрта асрлар даври моддий маданияти қанчалик бойлигини ифода эцада, афсуски бу археологик обектларнинг ҳаммасидан ҳам айниқса тош, палеометалл ва илк темир даври ёдгорликларида маданий қатламларни аниқлашни имкони бўлмаганлиги, ҳаттоки 1950-1960-йилларда маданий қатлам аниқланган Замонбобо, Катта Тузкон, Кичик Тузкон, Дарвозақиз, Қизилқир каби археологик ёдгорликларни жойлашган ўрни ҳозирги кунда мавжуд эмаслигига доир материаллардан “Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий маркази томонидан амалга ошрилган “Қадим Бухоронинг сайёҳлик имкониятларидан унумли фойдаланайлик” номли лойиҳани амалга оширишда кенг фойдаланилди (“Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий маркази Нодавлат нотижорат ташкилотининг 2025-йил 15-сентябрдаги 35/01-сонли маълумотномаси). Берилган маълумотлар Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2022-йил 13-июндаги 2022/1-сонли давлат грантини самарали амалга оширишда муҳим аҳамият касб этди.
Бухоро воҳасида илгари тадқиқотчилар эътиборидан четда қолган ёки кам ўрганилган лекин, ҳозирда фаол тадқиқ этилаётган (Ромитан қўрғони, Жонкелди, Вардонзе, Бухоро шаҳристони, Оёқоғитма) археологик ёдгорликлар бўйича жамланган археологик маълумотлар комплекс қиёсий таҳлил қилиниши натижасида ёдгорликлар типологияси, шаҳарсозлик ва урбанизация жараёнларини кечиши, маданий қатламлар хронологияси, моддий маданият наъмуналарига доир маълумотлар олиниб Бухоро воҳасида археология тадқиқотларининг ривожланиш тенденсияларини ва унинг умумий манзарасини тарихий реконструксияси тўғрисидаги маълумотлардан “Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий марказининг лойиҳа ва дастурларини амалга оширишда кенг фойдаланилди (“Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий маркази Нодавлат нотижорат ташкилотининг 2025-йил 15-сентябрдаги 35/01-сонли маълумотномаси). Берилган маълумотлар марказ томонидан амалга оширилган “Қадим Бухоронинг сайёҳлик имкониятларидан унумли фойдаланайлик” номли лойиҳани сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга ёрдам берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish