Аюбов Илёс Илхомовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда туризм соҳаси инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt.957.2.ПҳД/Иқт1282
Илмий маслаҳатчи: Сафаров Баҳодирҳон Шаҳриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак ёʻли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc. 22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар: Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Азиз Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши Давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳудудларда туризм соҳаси инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳарлар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш жараёнида уларнинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида туризм ҳудудида туризм обектларини барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур инвестиция шарт-шароитларини яратиш асосида мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш ҳисобига Самарқанд вилоятига 6 миллион сайёҳ олиб келиш учун Нуробод туманида “Нурбулоқ” тиббий ва соғломлаштириш туризми шаҳарчасининг “Туристик мастер режаси”ни ишлаб чиқишда “Стратегиc Мастерплан Cонcепт” моделидан фойдаланиш бўйича таклифлар далилланган;
республика ҳудудларида янги 108 та меҳмонхона, 375 та оилавий меҳмон уйи ва 123 та хостел қуриш, 745 та капсула ва ўтов уйлари, апарт-отел, модулли меҳмонхоналар ҳамда 12 та туризм қишлоғи ва туризм маҳалласини ташкил этиш мақсадида хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар билан биргаликда туризм тақдимотларини ташкил этиш орқали бириктирилган ҳудудлардан туристлар оқимини ошириш ҳамда Ўзбекистонда замонавий туризм намойиши обектларини барпо қилиш учун инвестицияларни жалб этиш асосида жойлаштириш воситалари, йирик савдо мажмуалари ва умумий овқатланиш шохобчалари томонидан ўз ҳудудларида замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисмини қоплаб бериш учун 100 миллион сўмгача субсидия бериш “Субсидиес фор модерн сwимминг поолс” усули бўйича таклифлар асосланган;
халқаро туризм бозоридаги ноаниқлик шароитида ҳамда Ўзбекистонни хавфсиз ва жозибадор туристик йўналиш сифатида кенг миқёсда тарғиб қилиш кампаниясини йўлга қўйиш, туризм учун энг қулай давр ҳисобланадиган апрел–июн ойларида “Ўзбекистонда очиқ туризм мавсуми” дастурини амалга ошириш мақсадида ушбу муддатда авиакомпанияларга янги рейслар ёʻлга қоʻйиб, олиб келинган ҳар бир хорижий сайёҳ учун 100 доллардан субсидия бериш ҳамда авиакомпанияларга аэропорт хизматлари учун 20 фоиз чегирма тақдим этиш асосида Самарқанд вилоятини авиа, темир ёʻл ва автомобил транспорти билан богʻланган ҳамда аэропортни республика ҳудудлари билан богʻлаш имконини берувчи йирик транспорт-логистика хабига айлантиришда “Тоурисм-транспорт ҳуб” моделидан фойдаланиш бўйича таклифлар асосланган;
туризм инфратузилмасини шакллантириш, туризм обектларини жойлаштириш учун имконият юқори бўлган ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш, инвесторларни жалб қилиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида туризм обектларини давлат-хусусий шериклик асосида “Самарканд Фореигн Студент Cитй” халқаро талабалар меҳмон уйларини инвестицион лойиҳа сифатида амалга оширишда стратегик режалаштириш, инвестицион лойиҳа самарадорлигининг мақсадли мезонларини белгилаш, лойиҳани амалга ошириш бўйича қарорларни қабул қилиш ҳамда инвестицион лойиҳани рўёбга чиқариш босқичларини шакллантириш “Тоурисм инвестмент прожеcт” модели (рентабеллик индекси РИ > 1 бўлган “ўсиш нуқталари” аниқланган ҳолда) афзалликлари бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларда инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланиш омилларининг таъсирини ҳисобга олиб, республикада туризм соҳасини барқарор ривожлантириш мақсадида ЯИМдаги улушини ошириш кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларда туризм соҳаси инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шаҳарлар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш жараёнида уларнинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида туризм ҳудудида туризм обектларини барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур инвестиция шарт-шароитларини яратиш асосида мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш ҳисобига Самарқанд вилоятига 6 миллион сайёҳ олиб келиш учун Нуробод туманида “Нурбулоқ” тиббий ва соғломлаштириш туризми шаҳарчасининг “Туристик мастер режаси”ни ишлаб чиқишда “Стратегиc Мастерплан Cонcепт” моделидан фойдаланиш бўйича далилланган таклифлар 2026-йил 16-мартдаги 105-сон “Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги “Назорат режаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2026-йил 30-мартдаги 02-17/3252-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида мамлакатимизда ҳудудлар ўртасида туристлар ички оқими 30% оширилган минтақавий туризм ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятларини ошириб, ички ва халқаро туризмни ривожлантиришга хизмат қилган;
республика ҳудудларида янги 108 та меҳмонхона, 375 та оилавий меҳмон уйи ва 123 та хостел қуриш, 745 та капсула ва ўтов уйлари, апарт-отел, модулли меҳмонхоналар ҳамда 12 та туризм қишлоғи ва туризм маҳалласини ташкил этиш мақсадида хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар билан биргаликда туризм тақдимотларини ташкил этиш орқали бириктирилган ҳудудлардан туристлар оқимини ошириш ҳамда Ўзбекистонда замонавий туризм намойиши обектларини барпо қилиш учун инвестицияларни жалб этиш асосида жойлаштириш воситалари, йирик савдо мажмуалари ва умумий овқатланиш шохобчалари томонидан ўз ҳудудларида замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисмини қоплаб бериш учун 100 миллион сўмгача субсидия бериш “Субсидиес фор модерн сwимминг поолс” усули бўйича асосланган таклифлар 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш” бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2026-йил 30-мартдаги 02-17/3252-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлардан фойдаланиш, туризм соҳасининг юқори рентабелли инвестицион лойиҳаларга эҳтиёжларни икки баравар оширишга хизмат қилган;
халқаро туризм бозоридаги ноаниқлик шароитида ҳамда Ўзбекистонни хавфсиз ва жозибадор туристик йўналиш сифатида кенг миқёсда тарғиб қилиш кампаниясини йўлга қўйиш, туризм учун энг қулай давр ҳисобланадиган апрел–июн ойларида “Ўзбекистонда очиқ туризм мавсуми” дастурини амалга ошириш мақсадида ушбу муддатда авиакомпанияларга янги рейслар ёʻлга қоʻйиб, олиб келинган ҳар бир хорижий сайёҳ учун 100 доллардан субсидия бериш ҳамда авиакомпанияларга аэропорт хизматлари учун 20 фоиз чегирма тақдим этиш асосида Самарқанд вилоятини авиа, темир ёʻл ва автомобил транспорти билан богʻланган ҳамда аэропортни республика ҳудудлари билан богʻлаш имконини берувчи йирик транспорт-логистика хабига айлантиришда “Тоурисм-транспорт ҳуб” моделидан фойдаланиш бўйича асослланган таклифлар 2022 йил 24 декабрдаги ПҚ-455-сон “Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни “Самарқанд — Янги Оʻзбекистоннинг туризм дарвозаси” консепсияси асосида ривожлантириш боʻйича қоʻшимча чора-тадбирлар тоʻгʻрисида”ги Назорат режаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2026-йил 30-мартдаги 02-17/3252-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш республика давлат-хусусий шерикликда ташкил этиш ва ауцорсинг механизмларини кенг жорий қилиш имкониятини яратганда мамлакатимизга хорижий туристлар оқимини 30 фоизга оширишга имконияти вужудга келган;
туризм инфратузилмасини шакллантириш, туризм обектларини жойлаштириш учун имконият юқори бўлган ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш, инвесторларни жалб қилиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида туризм обектларини давлат-хусусий шериклик асосида “Самарканд Фореигн Студент Cитй” халқаро талабалар меҳмон уйларини инвестицион лойиҳа сифатида амалга оширишда стратегик режалаштириш, инвестицион лойиҳа самарадорлигининг мақсадли мезонларини белгилаш, лойиҳани амалга ошириш бўйича қарорларни қабул қилиш ҳамда инвестицион лойиҳани рўёбга чиқариш босқичларини шакллантириш “Тоурисм инвестмент прожеcт” модели (рентабеллик индекси РИ > 1 бўлган “ўсиш нуқталари” аниқланган ҳолда) афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2026 йил 16 мартдаги 105-сон “Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги “Назорат режаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2026-йил 30-мартдаги 02-17/3252-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш, туризм соҳасида эркин иқтисодий ҳудудларга тўғридан-тўғри инвестицияларни икки мартаба кўпайтириб жалб этиш натижасида янги иш ўринларини яратиш ва мавсумийлик муаммоларини бартараф этишга хизмат қилган;
ҳудудларда инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланиш омилларининг таъсирини ҳисобга олиб, республикада туризм соҳасини барқарор ривожлантириш мақсадида ЯИМдаги улушини ошириш кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан, ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар дастурларига киритилган (Туризм қўмитасининг 2026-йил 30-мартдаги 02-17/3252-сон маълумотномаси). Натижада, 2030-йилга бориб прогноздаги нисбий ўсиш орқали туризм соҳасига киритиладиган инвестициялар ҳажми 50 фоизга оширилишига замин яратилган.