Султонов Мухаммад Яқуб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Исломий қадриятлар ва шахс маънавияти ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа. (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fal1386
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Илмий раҳбар: Амонлаев Абдурасул Хакимович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Наврузова Гулчихра Нигматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шодиев Жаҳонгир Жўрақулович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ислом дини қадриятларининг шахс маънавий қиёфасини шакллантиришдаги аҳамиятини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мусулмон Шарқида Уйғониш даври ислом қадриятларининг диний-эътиқодий, ахлоқий-маърифий ва дунёвий-рационал компонентлари интеграцияси асосида илм, адолат, ҳалоллик, инсонпарварлик, бағрикенглик, виждон ва ижтимоий бурч каби тамойиллар шахс маънавиятининг консептуал асосига айланганлиги ҳамда шахснинг маънавий қиёфаси, ахлоқий танлови, тафаккур маданияти ва ижтимоий масъулиятини ривожлантирувчи омил эканлиги асосланган;
ислом қадриятлари ва шахс маънавияти алоқадорлигининг инсон эътиқоди, ахлоқий танлови, виждони, ижтимоий хулқ-атвори ва маънавий тажрибаси каби субстансионал моҳияти, анъана ва замонавийлик, диний-маърифий мерос ва ижтимоий тараққиёт, шахсий камолот ва жамият барқарорлиги ўртасидаги ўзаро таъсир каби диалектик, фуқаролик жамияти институтлар ҳамкорлигида шахс маънавиятининг ўзини-ўзи ташкил этувчи, янгиловчи ҳамда ижтимоий муҳит билан уйғунлашувчи синергетик хусусиятлари очиб берилган;
“Мақосид аш-шариа” (олий мақсадлар ва фундаментал принциплар) консепсиясида муҳофаза қилинадиган субстансионал исломий қадриятлар - дин (эътиқод, маънавий масъулиятни), ҳаёт (инсон қадрини англаш ва баркамолликни), ақл (тафаккур маданияти ва интеллектуал камолотни), мулк (ҳалоллик, меҳнацеварлик ва иқтисодий масъулиятни) ва насл (оила барқарорлиги, авлодлар давомийлиги ва тарбиявий ворисийликни)нинг ёшлар маънавиятини бойитишдаги конструктив таъсири далилланган;
Ўзбекистонда маърифий ислоҳотлар шароитида инсон қадрини улуғлаш, миллий-диний меросга ҳурмат ва ворисийликни таъминлаш каби маданий-антропологик, борлиқни англаш, ўзлигини идрок этиш ва ахлоқий танлов маданияти каби онтогносеологик, адолат, ҳалоллик, бағрикенглик, масъулият ва ижтимоий ҳамжиҳатлик каби аксиологик аспектларнинг шахс маънавиятини юксалтиришдаги функсионал имкониятлари аѕоѕлаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Исломий қадриятлар ва шахс маънавияти ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мусулмон Шарқида Уйғониш даври ислом қадриятларининг диний-эътиқодий, ахлоқий-маърифий ва дунёвий-рационал компонентлари интеграцияси асосида илм, адолат, ҳалоллик, инсонпарварлик, бағрикенглик, виждон ва ижтимоий бурч каби тамойиллар шахс маънавиятининг консептуал асосига айланганлиги ҳамда шахснинг маънавий қиёфаси, ахлоқий танлови, тафаккур маданияти ва ижтимоий масъулиятини ривожлантирувчи омил эканлигига доир хулоса ва таклифлардан тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-2025-йиллардаги фаолияти, жумладан 2025-йил иккинчи ярим йиллик иш режаси “ВИИ. Ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш”га қаратилган дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025 йил 5-майдаги 4-10-21-2372-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ёшларининг маънавий камолотига кўмаклашиш, жамиятда адолат тамойилларини мустаҳкам қарор топтириш ҳамда ижтимоий давлат барпо этишга қаратилган стратегик мақсадларни рўёбга чиқариш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ислом қадриятлари ва шахс маънавияти алоқадорлигининг инсон эътиқоди, ахлоқий танлови, виждони, ижтимоий хулқ-атвори ва маънавий тажрибаси каби субстансионал моҳияти, анъана ва замонавийлик, диний-маърифий мерос ва ижтимоий тараққиёт, шахсий камолот ва жамият барқарорлиги ўртасидаги ўзаро таъсир каби диалектик, фуқаролик жамияти институтлар ҳамкорлигида шахс маънавиятининг ўзини-ўзи ташкил этувчи, янгиловчи ҳамда ижтимоий муҳит билан уйғунлашувчи синергетик хусусиятларига оид умумлашма ва тавсиялардан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган тарғибот тадбирларида, илмий-тадқиқот ишларини қўллаб қувватлаш каби диний-маърифий йўналишларда олиб борилаётган Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбандий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Аҳмад Яссавий каби олимларнинг китобларига нисбатан салбий фикрда бўлишларига қарши ғоявий кураш ва ёшларда соғлом эътиқодни шакллантириш билан боғлиқ тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2025-йил 6-майдаги 02-08/1222-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ёшларининг маънавий камолоти, адолатли жамият ва ижтимоий давлат барпо этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
“Мақосид аш-шариа” (олий мақсадлар ва фундаментал принциплар) консепсиясида муҳофаза қилинадиган субстансионал исломий қадриятлар - дин (эътиқод, маънавий масъулиятни), ҳаёт (инсон қадрини англаш ва баркамолликни), ақл (тафаккур маданияти ва интеллектуал камолотни), мулк (ҳалоллик, меҳнацеварлик ва иқтисодий масъулиятни) ва насл (оила барқарорлиги, авлодлар давомийлиги ва тарбиявий ворисийликни)нинг ёшлар маънавиятини бойитишдаги конструктив таъсирига доир хулоса ва янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 7-майдаги 10/256-сон маълумотномаси). Натижада, шахсда исломий қадриятларга маънавий эҳтиёжнинг ўсиб бориши ва унинг масъулият билан алоқадорлиги, ислом қадриятлари - шахс маънавияти такомилида муҳим омил эканлигининг ўзига хослигини ижтимоий фалсафий очиб беришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда маърифий ислоҳотлар шароитида инсон қадрини улуғлаш, миллий-диний меросга ҳурмат ва ворисийликни таъминлаш каби маданий-антропологик, борлиқни англаш, ўзлигини идрок этиш ва ахлоқий танлов маданияти каби онтогносеологик, адолат, ҳалоллик, бағрикенглик, масъулият ва ижтимоий ҳамжиҳатлик каби аксиологик аспектларнинг шахс маънавиятини юксалтиришдаги функсионал имкониятларига доир янгилик ва умумлашмалар, тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақам “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” (2021-2022 йй) фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 12-майдаги 04/11-5965-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек халқининг диний ва миллий қадриятлари мажмуасини тизимли таҳлил қилишда исломий қадриятлар ва шахс маънавияти ўртасидаги ўзаро алоқадорликка доир назарий-методологик ёндашувлар бойитилган, диний ва миллий қадриятларнинг шахс маънавий камолоти, ахлоқий онг, виждоний масъулият, ижтимоий ҳамжиҳатлик ҳамда ёшлар тарбиясидаги ўрнини илмий асослашга хизмат қилган.