Отажонова Гулҳаё Мақсуд қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий статистика тизимида рақамли технологиялардан фойдаланиш жараёнларини такомиллаштириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3625.
Илмий раҳбар: Умаров Омонилла Саидаминович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.16/2025.27.12.I.01.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кенжабаев Аман Турғунович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Салаев Расул Шавкатович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч Давлат Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: рақамли технологиялар асосида статистика фаолиятини самарали ташкил этиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
статистика фаолиятини ташкил этишда фойдаланилаётган ахборот тизимларининг функсионал имкониятлари ва ахборот оқими тадқиқ этилиб, статистик маълумотларни йигʻиш, қайта ишлаш ва тарқатиш жараёнларининг оптималлаштирилган ахборот оқимлари архитектураси тузилган, шунингдек, унда Миллий статистика қўмитаси учун нисбатан янги ҳисобланган “Wеб Сcрапинг” ва “Cроwдсоурcинг” усулларидан кенг фойдаланиш таклиф этилган;
статистика маълумотларидан фойдаланувчилар билан алоқаларни самарали ва тизимли ташкил қилишда рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш ёʻллари бўйича таклифи “Статистика маълумотларидан фойдаланувчилар билан алоқаларни бошқариш” (СтатCонсулт) ахборот тизимига жорий қилинган;
рақамли иқтисодиёт технологиялари шаклланиб бориши муҳитида ақлли технологиялар асосида маълумотларни қабул қилишда ақлли қурилмалардан фойдаланиш, ақлли авторизация ва аутентификация тизимлари орқали қайта ишлаш ва визуализация ҳамда ақлли тарқатиш усулларини ўз ичига олган ақлли статистика тизимининг консептуал тузилиши ишлаб чиқилган, шунингдек, статистика тармоқлари бўйича маълумотларни йигʻишда турли давлат ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграциялаш бўйича таклифлар берилган;
статистик фаолиятида булутли технологиялардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлик жиҳатлари асослаб берилган бўлиб, унда статистик маълумотларни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида булутли ҳисоблаш технологияларидан фойдаланиш натижасида ахборот технологиялари инфратузилмасига қилинадиган харажатларнинг қисқариши, дастурий ва техник таъминотларни янгилаш, лицензияларни харид қилиш харажатининг қисқариши, материал ва меҳнат ресурслари тежалиши асослаб берилган ҳамда булутли технологиялардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги Миллий статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миллий статистика тизимида рақамли технологиялардан фойдаланиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
статистика фаолиятини ташкил этишда фойдаланилаётган ахборот тизимларининг функсионал имкониятлари ҳамда ахборот оқимлари ўрганилиб, статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш жараёнлари учун оптималлаштирилган ахборот оқимлари архитектураси тузилган, шунингдек, унда нисбатан янги ҳисобланган “Wеб Сcрапинг” ва “Cроwдсоурcинг” усулларидан кенг фойдаланиш таклифлар Миллий статистика қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Статистика қўмитасининг 2025-йилнинг 20-июндаги № 01/3-04-11-113-сонли маълумотномаси). Мазкур янги усулларни Миллий статистика қўмитаси тизимида фойдаланилиши бевосита нарх статистикасини шакллантиришда маълумотларни йигʻишга кетадиган харажатларини қисқаришига хизмат қилди. Ташкилотлар ҳамда аҳоли учун тезкор ва ишончли ахборотлардан фойдаланиш имкониятини беради;
статистика маълумотларидан фойдаланувчилар билан алоқаларни самарали ва тизимли ташкил қилишда рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш ёʻллари бўйича таклифлари “Статистика маълумотларидан фойдаланувчилар билан алоқаларни бошқариш” (СтатCонсулт) ахборот тизими Статистика қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Статистика қўмитасининг 2025-йилнинг 20-июндаги № 01/3-04-11-113-сонли маълумотномаси). “СтатCонсулт” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилиши натижасида статистика органлари томонидан кўрсатиладиган консалтинг хизматлари тўгʻрисидаги маълумотларни қайта ишлаш жараёнларига кетган вақт 2 баробарга қисқартирилган ҳамда ҳудудий статистика бошқармалари томонидан кўрсатилаётган консалтинг хизматларини мониторинг қилиш тизими яратилган. Ушбу тизим фойдаланувчилар билан самарали мулоқотни таъминлаб, тадқиқотчилар, давлат органлари ва жамоатчиликни статистик ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришга ҳизмат қилади;
рақамли иқтисодиёт ривожланиб бораётган муҳитда маълумотларни қабул қилиш жараёнларини ақлли технологиялар асосида ташкил этишда ақлли қурилмалардан фойдаланиш, ақлли авторизация ва аутентификация тизимлари орқали қайта ишлаш ва визуализация ҳамда ақлли тарқатиш усулларини ўз ичига олган ақлли статистика тизимининг консептуал тузилиши ишлаб чиқилган, шунингдек, статистика тармоқлари бўйича маълумотларни йигʻишда турли давлат ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграциялаш бўйича таклифлар Статистика қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Статистика қўмитасининг 2025-йилнинг 20-июндаги № 01/3-04-11-113-сонли маълумотномаси). Берилган таклифлар нархлар статистика кузатувлари учун статистик маълумотларни йигʻиш ва қайта ишлашда онлайн-касса тизими билан интеграцияланганлиги ҳисобига харажатларни қисқартиришга эришилган. Ақлли статистика тизими давлат идоралари ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаб, аниқ ва тезкор статистик қарорлар қабул қилиш имкониятини беради;
статистик фаолиятида булутли технологиялардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлик жиҳатлари асослаб берилган ҳамда статистик маълумотларни сақлаш, қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнларида булутли технологияларидан фойдаланиш туфайли ахборот технологиялари инфратузилмасига сарфланадиган харажатларнинг камайиши, шунингдек, дастурий ва техник таъминотни янгилаш жараёнларининг соддалашуви таъкидланган, лицензияларини харид қилиш харажатининг қисқариши, материал ва меҳнат ресурслари тежалиши асослаб берилган ҳамда булутли технологиялардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги Миллий статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган (Статистика қўмитасининг 2025-йилнинг 20-июндаги № 01/3-04-11-113-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар Миллий статистика қўмитасида мавжуд сервер ресурсларни оптималлаштиришда ва иқтисодий самарадорликка эришишда фойдаланиш учун қабул қилинган бўлиб, булутли технологиялардан фойдаланиш статистик инфратузилма харажатларини камайтириш орқали давлат ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳамда статистика хизматларининг барқарор ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.