Тураева Дилдора Шуҳратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Мулоқот маданияти феноменининг ахлоқий-эстетик таҳлили , 09.00.02 – Онг,маданият ва амалиёт шакллраи фалсафаси (маданият назарияси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal1107
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат Педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Эргашева Маҳбуба Хотамбековна, фалсафа фанлари доктори (DSc),доцент. Расмий оппонентлар: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Рўзимуродов Сирож Мадатович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мулоқот маданияти феноменининг фалсафий, ахлоқий-эстетик, парадигмал моҳиятини очиб бериш асосида жамият ҳаётидаги полифунксионал аҳамиятини асослаш ҳамда маданиятли мулоқотни шакллантирувчи инновацион усул-воситаларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият ҳаётида мулоқот маданиятининг маънавий-ахлоқий, эстетик жиҳатлари шахслараро коммуникатив, эмотив, конатив, когнитив, интегратив, рационал ҳамда прагматик мулоқотни шакллантирувчи субстонсионал асос эканлиги фалсафий категориялар орқали асосланган;
маданиятли мулоқот феноменининг эмоционал, вербал, паралингвистик, экстралингвистик, кинесик, проксимик, визуал хусусиятлари ахлоқий-эстетеик тамойиллар асосида очиб берилган;
мулоқот маданиятининг замонавий шакллари, тузилиши ва турлари, классификацияси, асосий функсиялари, этноестетик, онтологик, гносеологик, синергетик, филогенитик ҳамда онтогенитик хусусиятлари фалсафий медодологиялар асосида тизимлаштирилган;
Янги Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий тараққиётга эришишда халқ билан оқилона, истиқболли мулоқот олиб боришнинг самарали механизмлари, усул ва воситаларини кўрсатиб бериш орқали маданиятли мулоқотнинг регулятив имкониятлари илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мулоқот маданияти феномени тушунчасининг фалсафий-методологик таҳлили бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жамият ҳаётида мулоқот маданиятининг маънавий-ахлоқий, эстетик жиҳатлари шахслараро коммуникатив, эмотив, конатив, когнитив, интегратив, рационал ҳамда прагматик мулоқотни шакллантирувчи субстонсионал асос эканлиги фалсафий категориялар орқали асосланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан 2021-2022 йилларда бажарилган А-ОТ-2021-11-сонли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий унверситетининг 2024-йил 7-майдаги 04/11-4074-сон маълумотномаси). Натижада, инновацион лойиҳани янада такомоллаштириш асосида Янги Ўзбекистонда халқ билан мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг йўллари ва имкониятлари бўйича таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
маданиятли мулоқот феноменининг эмоционал, вербал, паралингвистик, экстралингвистик, кинесик, проксимик, визуал хусусиятлари ахлоқий-эстетеик тамойиллар асосида очиб берилганлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалар ва амалий таклифлардан “Истиқбол” Минтақавий тадқиқот марказининг “Жамият барқарорлигини таъминлашда ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг инновацион омиллари” мавзусидаги 2021 йилда бажарилган 07-рақамли амалий грант лойиҳасини бажариш доирасида фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” Минтақавий тадқиқот марказининг 2024-йил 7-февралдаги 3-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар амалий тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ҳамда жамият аъзоларида мулоқот маданиятини шакллантиришга хизмат қиладиган амалий тавсиялар мажмуини англаб етишга хизмат қилган;
мулоқот маданиятининг замонавий шакллари, тузилиши ва турлари, классификацияси, асосий функсиялари, этноестетик, онтологик, гносеологик, синергетик, филогенитик ҳамда онтогенитик хусусиятлари фалсафий медодологиялар асосида тизимлаштирилгангига доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” номли 13-банди доирасида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 12-июлдаги 10/23-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар мулоқот маданияти феноменининг ахлоқий-эстетик жиҳатларини тадқиқ этишга хизмат қилган.
Янги Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий тараққиётга эришишда халқ билан оқилона, истиқболли мулоқот олиб боришнинг самарали механизмлари, усул ва воситаларини кўрсатиб бериш орқали маданиятли мулоқотнинг регулятив имкониятлари илмий асосланганлигига оид лмий янгилик ҳамда амалий таклифлардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2024-йил 5-июн куни эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувини навбатдаги сонининг ссенарийсини ҳамда Самарқанд радиосининг 2024-йил 4-июн куни эфирга узатилган “Хайирли кун” эшиттиришининг навбатдаги сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 9-июлдаги 01-07/35-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва радиоешиттиришни мазмунан такомиллаштиришга ҳамда кенг жамоатчиликка шахслараро муносабатларни ўрнатишда мулоқот маданияти ва нотиқлик санʼати бўйича тушунчаларни тарғиб қилишда хизмат қилган.