Эргашева Ҳаётхон Самандаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бурҳониддин Марғиноний диний-фалсафий қарашларида маънавий барқарорлик масалалари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fal956
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02  
Илмий раҳбар: Шамсутдинова Нигина Каримовна, фалсафа фанлари доктори, доцент
Расмий оппонентлар: Каримов Бахтиёр Рахманович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Музаффаров Фируз Давронович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Бурҳониддин Марғинонийнинг маънавий барқарорлик ҳақидаги қарашларининг фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарида илгари сурилган “қиёс илми” консепсиясидаги ҳуқуқий масалаларнинг машруъ (қонуний) ва номашруъ (ғайриқонуний) эканлигини аниқлашда нақлий далиллар (Қуръони карим оятлари, Пайғамбар суннати ва ҳадислар, ижмў) ва сўнг ақлий далиллар (қиёс, таълил, истинсон) мезони орқали ҳукм чиқариш ҳақидаги ёндашуви жамият маънавий барқарорлигини қонун устуворлиги, адолат, ижтимоий масъулият ва ҳуқуқий маданият тамойиллари асосида ривожлантиришга хизмат қилиши асослаб берилган;
мутафаккирнинг “Мухторотун-навозил” асарларидаги инсоф ва диёнат, меҳр-оқибат, ўзганинг мол-мулкига кўз олайтирмаслик, ҳаромдан ҳазар қилиш, “ижоб ва қабул” лафзлари, шарт, тайин қилиш, кўриш, айб ихтиёри, ихтиёр эркинлиги каби ахлоқий мезонлар жамиятда “ҳалоллик вакцинаси” тамойилини амалга ошириш механизмлари сифатида далилланган;
Бурҳониддин Марғиноний фалсафий қарашларидаги “жамиятга хизмат қилиш” ғояси инсон, жамият ва давлат ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштиришда фуқароларда ижтимоий масъулият ва бурч ҳиссини шакллантириш, давлат ва жамият манфаатларини шахсий манфаатлар билан уйғунлаштириш, адолат ва қонун устуворлиги асосида ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, жамиятда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий лоқайдлик, ҳуқуқий нигилизм ва маънавий бегоналашувнинг олдини олиши асосланган.
мутафаккир илмий меросидаги адолат, эҳсон, масъулият, силаи раҳм каби маърифатга ундовчи комиллик мезонлари ижтимоий-маънавий муҳит соғломлигини таъминлашда адолатпарварлик ва қонунга ҳурмат маданиятини мустаҳкамлаши, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишонч муҳитини шакллантириши, ёшлар онгида маърифатпарварлик ва ахлоқий иммунитетни ривожлантириш хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бурҳониддин Марғиноний диний-фалсафий қарашларида маънавий барқарорлик масалаларини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарида илгари сурилган “қиёс илми” консепсиясидаги ҳуқуқий масалаларнинг машруъ (қонуний) ва номашруъ (ғайриқонуний) эканлигини аниқлашда нақлий далиллар (Қуръони карим оятлари, Пайғамбар суннати ва ҳадислар, ижмў) ва сўнг ақлий далиллар (қиёс, таълил, истинсон) мезони орқали ҳукм чиқариш ҳақидаги ёндашуви жамият маънавий барқарорлигини қонун устуворлиги, адолат, ижтимоий масъулият ва ҳуқуқий маданият тамойиллари асосида ривожлантиришга хизмат қилишига оид янгиликлар ва таклифлардан “Ўзбекистон” телерадиоканали “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларининг 2025-йил январ ва март ойларида эфирга узатилган ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 19-мартдаги 05-09-338-сон маълумотномаси). Натижада, Натижада, ҳалоллик, камтаринлик, инсофлилик, муроса, дахлдорлик каби эзгу ғоялари ҳар қандай жамият тараққиёти учун дастурил амал вазифасини бажариши инсонпарварлик, ўзаро ёрдам, ишонч, ҳамжиҳатлик, тинчликсеварлик, ватанпарварлик, адолатлилик, одамийлик, қонунийлик каби тамойиллар жамиятда маънавий барқарорликнинг ривожланишига хизмат қилган;
мутафаккирнинг “Мухторотун-навозил” асарларидаги инсоф ва диёнат, меҳр-оқибат, ўзганинг мол-мулкига кўз олайтирмаслик, ҳаромдан ҳазар қилиш, “ижоб ва қабул” лафзлари, шарт, тайин қилиш, кўриш, айб ихтиёри, ихтиёр эркинлиги каби ахлоқий мезонлар жамиятда “ҳалоллик вакцинаси” тамойилини амалга ошириш механизмлари эканлигига доир хулоса ва таклифлардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган “Бурҳониддин Марғиноний ҳақида 10 та ҳақиқат” номли илмий таҳлилий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 14-мартдаги 02/123-сон маълумотномаси). Натижада, ислом фиқҳининг мазмун-моҳиятини, халқимизга, қолаверса кенг жамоатчиликка холис ва ҳаққоний етказишга хизмат қилган; 
Бурҳониддин Марғиноний фалсафий қарашларидаги “жамиятга хизмат қилиш” ғояси инсон, жамият ва давлат ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштиришда фуқароларда ижтимоий масъулият ва бурч ҳиссини шакллантириш, давлат ва жамият манфаатларини шахсий манфаатлар билан уйғунлаштириш, адолат ва қонун устуворлиги асосида ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, жамиятда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий лоқайдлик, ҳуқуқий нигилизм ва маънавий бегоналашувнинг олдини олишига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурини, жумладан ИИ. Маънавий юксалиш ва маданиятни ривожлантириш қадриятларга таянган тараққиёт йўналишида белгиланган “Давлатчилигимиз ривожининг уч минг йилдан зиёд тарихий тажрибасидан келиб чиқиб иш кўриш, жаҳон сивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросига таяниш” вазифалари ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-йил 7-январдаги 02/02-02-сон маълумотномаси). Натижада, партия тизимидаги ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда мафкуравий тарғибот ишлари жамият ҳаётига татбиқ этишга хизмат қилган;
мутафаккир илмий меросидаги адолат, эҳсон, масъулият, силаи раҳм каби маърифатга ундовчи комиллик мезонлари ижтимоий-маънавий муҳит соғломлигини таъминлашда адолатпарварлик ва қонунга ҳурмат маданиятини мустаҳкамлаши, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишонч муҳитини шакллантириши, ёшлар онгида маърифатпарварлик ва ахлоқий иммунитетни ривожлантириш хусусиятларига оид илмий янгилиги, фалсафий таҳлиллари, илмий-назарий хулоса ва таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштириладиган “Бахтли оила” марказида бажарилган 81-09/171-сон “Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини барҳам топтириш орқали оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига эришиш” лойиҳасида белгиланган ИВ йўналишининг 6-бандидаги устувор вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 17-февралдаги 01-06/40-сон-сон маълумотномаси). Натижада, оила мустаҳкамлигига оид яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчалар ҳақидаги ғоялар жамият маънавий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish