Абатов Руслан Куатбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалашнинг педагогик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped9784.
Илмий раҳбар: Курбаниязова Замира Калбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01
Расмий оппонентлар: Ибрахимов Санжар Урунбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалашнинг педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалашнинг ташкилий-педагогик аспектлари консептуал реконструксия, функсионал ҳамкорликка мувофиқ мазкур жараённи динамик тизим сифатида ифода этадиган структуравий типологияни ишлаб чиқиш асосида аниқлаштирилган;
кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаш жараёни дифференциал, шахсга йўналтирилган ва компетенсиявий ёндашувларнинг интеграциясига мувофиқ тарзда диагностик мезонлар ва индикаторларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалашга доир диагностик моделнинг технологик блоки бирламчи, оралиқ ва якуний босқичларга мувофиқ тарзда мазкур жараённинг рақамли фасилитациясига асосланган педагогик алгоритмни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалашнинг АДДЕC (аналйтиcал диагностиc, десигн, эвалуатион анд cорреcтион) технологияси мослашувчан ва акмеологик таъсир ҳисобига ночизиқли ҳаракатнинг бифуркацион даражасини минималлаштириш тизимини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалашнинг педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалашнинг ташкилий-педагогик аспектларини консептуал реконструксия, функсионал ҳамкорликка мувофиқ мазкур жараённи динамик тизим сифатида ифода этадиган структуравий типологияни ишлаб чиқиш асосида аниқлаштиришга доир таклифлар “Cлассроом инвестигатион” номли ўқув қўлланмасининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 316-сон буйруғи, 296781-рақамли гувоҳнома). Натижада, индивидуал таълим траекториясини дидактик лойиҳалаш мазмуни такомиллаштирилган;
кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаш жараёнини дифференциал, шахсга йўналтирилган ва компетенсиявий ёндашувларнинг интеграциясига мувофиқ тарзда диагностик мезонлар ва индикаторларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил учун моʻлжалланган “Ёʻл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 18-декабрдаги АА-03/3773-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим ташкилотларида ташқи ва маҳаллий академик мобилликни йўлга қўйиш ҳамда хорижий тиллар бўйича ўқув курсларини ташкил этишнинг илмий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалашга доир диагностик моделнинг технологик блокини бирламчи, оралиқ ва якуний босқичларга мувофиқ тарзда мазкур жараённинг рақамли фасилитациясига асосланган педагогик алгоритмни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Cлассроом инвестигатион” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 316-сон буйруғи, 296781-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалашга доир диагностик таъминотни такомиллаштиришга эришилган;
талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалашнинг АДДЕC технологиясини мослашувчан ва акмеологик таъсир ҳисобига ночизиқли ҳаракатнинг бифуркацион даражасини минималлаштириш тизимини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил учун моʻлжалланган “Ёʻл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 18-декабрдаги АА-03/3773-сон маълумотномаси). Натижада, профессионал ва олий таълимда индивидуаллаштирилган оʻқув жараёнини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.