Ражабов Азизбек Ибодуллоевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий жун толаларини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида 05.06.02–“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш”  ихтисослиги бўйича, техника фанлари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5705
Илмий раҳбар: техника фанлари доктори, профессор Хамраева Сановар Атоевна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.16.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қурбанов Фазлиддин Аминович, техника фанлари номзоди, Жуманиязов Қадам Жуманиязович, Толали экинлар илмий-тадқиқот институти профессори, техника фанлари доктори).
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Маҳаллий жун толаларини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш ва махсус жиҳоз яратиш асосида ярим дағал жун толаларни юмшатишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
маҳаллий жун толаларининг сирт қатлами ва ички кератин боғланишларини юмшатиш жараёнида мочевина, сапамине ва триамон моддаларидан иборат кимёвий композициянинг таъсир механизми илмий асосланиб, ушбу таркиб толалар структурасининг бўшашишига, эластиклик ва эгилувчанлик хоссаларининг ортишига, толалараро ишқаланиш кучининг камайишига ҳамда кейинги технологик жараёнларда қайта ишлаш самарадорлигининг ошишига олиб келиши аниқланган; 
жун толаларини қайта ишлашда толаларнинг эластиклик, мустаҳкамлик ва юмшоқлик кўрсаткичларини ҳамда жараён самарадорлигини ошириш имконини берувчи титиш-тозалаш ва эмулсиялаб юмшатиш жараёнларини уйғунлаштирган самарали технология ишлаб чиқилган;
толаларни бир меъёрда юмшатишни таъминловчи қайта ишлаш жиҳозининг параметрлари, яъни титувчи-тозаловчи барабаннинг тезлиги, вентиляторнинг айланиш тезлиги ҳамда юмшатувчи кимёвий моддалар массасининг оптимал қиймати толаларнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш ва ресурс сарфини камайтириш асосида аниқланган;
жун толаларини қайта ишлаш жараёнида толаларни бир вақтнинг ўзида титиш-тозалаш ва эмулсиялаб юмшатишни уйғунлаштирган ҳолда уларга комплекс ва узлюксиз таъсир кўрсатишнинг янги технологик ечими ишлаб чиқилган ҳамда ушбу интеграциялашган жараённинг толаларнинг йигиришга мойиллигини ошириш ва қайта ишлаш самарадорлигини яхшилашга олиб келиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий жун толаларини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш асосида: 
ишлаб чиқилган жун толаларини камерали усулда юмшатиш технологияси ва махсус конструксияли қурилмада жун толаларини қайта ишлаш “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги “Феруза Фарангиз” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси 2025 йил 12 сентябрдаги 02/25-2172-сонли маълумотномаси). Натижада, таклиф этилаётган жун толаларини қайта ишлаш технологияси ва махсус конструксияли қурилмани қўллаш асосида жун толасининг диаметрини 5-8 % гача камайган,  бироқ унинг мустаҳкамлиги сақлаб қолинган.
маҳаллий қўй жун толаларини қайта ишлашга мўлжалланган жиҳозни қўллаш ва юмшатишда кимёвий таркибдаги моддаларни қўллаш “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги Бухоро вилояти Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига қарашли Бухоро ўқув ишлаб чиқариш корхонасида жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси 2025 йил 12 сентябрдаги 02/25-2172-сонли маълумотномаси). Натижада кузги жун толага нисбатан баҳорги толада юмшоқлик ошиши натижасида унинг эластиклиги  8% га, толанинг нам сингдириши 3% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish